Дарслик Бакалавриат ёъналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик


Download 1.95 Mb.
bet150/227
Sana09.11.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1759462
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   227
Bog'liq
умумий психология криллича111

ХАЁЛ
Хаёл ҳақида тушунча
Одам ўз ҳаёти давомида илгари идрок қилган нарса ва ҳодисаларни тасаввур этибгина қолмай, балки ҳеч қачон ҳаётида учратмаган нарсаларни ҳам тасаввур эта олади. Бошқача қилиб айтганда, одам фақат илгари идрок қилган нарсаларинигина эслаш билан чекланиб қолмай, балки шу пайтгача ҳеч қаэрда учратмаган янги нарсаларини ҳам ўз ҳаётида ярата олади.
Шунингдек, авлод-аждодларимизнинг ҳаётига доир тарихий китобларни ўқиётганимизда ёки бўлмаса, ўқитувчининг узоқ чет эл мамлакати ҳақидаги қизиқарли гапларини эшитар эканмиз, юқоридаги нарсаларга нисбатан тасаввурлар ҳосил бўлади. Хаёл қилиш жараёнида идрок қилинган образлар орқали ҳосил қилинган тасаввурлар ва бундай тасаввурларни онгимизда хотира орқали орттирилиши туфайли юзага келади. Демак, хаёл жараёнининг бўлиши учун хотира тасаввурларининг
бўлиши шарт. Шунинг учун хаёлнинг ривожланиши инсоннинг билим бойлиги, турмуш тажрибаси билан боғлиқ.
Хаёл деб одамнинг онгида илгаридан бор бўлган вақтли алоқаларнинг (ассосиасияларни) қайтадан тикланиши ва бир-бири билан янгича қўшилиши орқали нарса ва ҳодисаларнинг янги образларини ҳосил қилишга айтилади.
Хаёл - образ тасаввур ёки ғоя шаклида янги нарсанинг яратилиши, онг фаолияти, яъни илгари идрок қилинмаган нарсаларнинг образларини мавжуд тасаввурлар асосида мияда яратишда ифодаланадиган фаолиятдир.
Хаёлнинг инсон ҳаётидаги ўрни жуда каттадир. Исталган меҳнат фаолиятини оладиган бўлсак, хаёлнинг иштирокисиз деярли амалга ошириб бўлмайди. Масалан, бирор нарса ясаш бирор ўсимликни ўстириш учун қўлга киритиладиган натижаларни олдиндан билиш, яъни хаёлда тасаввур этиб кўриш лозим бўлади. Шунинг учун хаёл жуда кўп фаолиятларнинг таркибий қисмига киради.
Кишининг бутун руҳий ҳаёти шахснинг билиш фаолияти ва эмосионал иродавий ҳолатлари билан узвий боғлиқ. Хаёл идрок хотира тафаккур каби мантиқий билиш жараёнлари билан узвий боғлиқ ҳолда ривожланади. Хаёлнинг маҳсули шундаки, у орқали аввалги тажрибалар қайта ишланади. Хаёл тафаккур билан шундай боғлиқ-ки, хаёл ҳам, тафаккур ҳам муаммоли вазиятлардан келиб чиқади ва шахс эҳтиёжларига асосланади. Тафаккурда фикрлар, тушунчалар асосида ифодаланади.

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   227




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling