Дарслик Бакалавриат ёъналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик


Download 1.95 Mb.
bet154/227
Sana09.11.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1759462
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   227
Bog'liq
умумий психология криллича111

Хаёл сифатлари.
Кишиларнинг хаёли кенглиги, мазмундорлиги, кучи ва реаллиги, фантазия бойлиги жиҳатидан фарқ қилади. Хаёл кенглиги воқеликнинг кишилар фаолияти учун бўладиган доираси билан белгиланади. Масалан, киши санъат, техника, спорт, билимга қизиқса ва улар ҳақида хаёл қилса, бундай кишининг хаёли кенг бўлади.
Хаёлнинг унумдорлиги бирор нарсага нисбатан хаёлнинг бойлиги, хилма-хиллиги билан белгиланади. Хаёл кенг бўлса, у мазмундор ҳам бўлади. Хаёл фаолиятнинг бирор соҳасида намоён бўлади. Хаёлнинг кенглиги ва мазмундорлиги кишининг билим ва тажрибасига боғлиқ.
Хаёл кучи кучсиз ва кучли бўлади. Кучли хаёлда одам жуда тез таъсирланади. Масалан, биз "Ўтган кунлар" романини, "Шайтанат" романларини ўқиганимизда хаёл кучли бўлиши натижасида таъсирланамиз. Илмий асарни, зерикарли, ҳикояларни ўқиганмизда эса хаёлимиз кучсиз бўлади. Қизиқиш кучли бўлса, хаёл ҳам кучли бўлади. Болаларнинг хаёли фантазияга бой бўлади. Меҳнат фаолияти натижасида хаёл сифатлари ривожланади.
Хаёл кучи қуйидагиларга боғлиқ бўлади.

  • Хаёл кучи эҳтиёж, қизиқиш, истакларнинг кучига боғлиқ бўлади. Масалан: фақат шу бугунги кун ҳақида ўйласа, одамнинг хаёли кучсиз бўлади.

  • Хаёл кучи ҳиссиётга боғлиқ бўлади, ҳиссиёт қанчалик кучли бўлса, хаёл шунчалик эркин бўлади. Хаёл кучи идрокка боғлиқ бўлади. Биз идрок қилганимизда диққат билан идрок қилсак, хаёл кучайиб, кенгаяди, агар диққатимиз хаёлга қаратилса, унда идрок қилсак, хаёл кучайиб кенгаяди, агар диққатимиз хаёлга қаратилса унда идрок сусаяди. Масалан, баъзан бир хаёлга берилиб, атрофдаги нарсаларни кўрмаймиз, эшитмаймиз.

Хаёл кучи кишининг аҳволига, асаб тизимига боғлиқ бўлади, яъни асаб тизимининг тетиклигига, чарчаб қолганлигига, соғлигига ва бетоблигига боғлиқ бўлади. Масалан: ҳарорат жуда баланд бўлиши натижасида образлар жуда ёрқинлашиб кетади. Натижада бундай пайтда одам алаҳсирайди. Галлюсинасия хаёлнинг кучли намоён бўлишидир.
Хаёлнинг реаллиги - воқеликни тўғри акс эттирувчи хаёлий образларнинг яратилиши, генийларни хаёлининг кучи реал хаёлдир. Масалан, космосга учиш хаёлни олдиндан тасаввур этиш. Хаёлнинг реаллиги одамнинг тажрибасига, билимига, тафаккурига боғлиқ бўлади. Образлар амалга ошмаса, бу реал хаёл бўлмайди, балки фантастик хаёл бўлади. Болаларда хаёл катталарга тақлид қилиш орқали ўсади. Болаларда фантазия жуда кучли, масалан, улар оддий чўпни "учқур от" деб тасаввур қилиб ўйнайдилар. Уларни қаҳрамон деб ҳис қиладилар. Ясли ёшига нисбатан боқча ёшидаги болалар хаёли бир мунча кенгроқ бўлади. Уларда хаёл асосан кенгроқ бўлади. Бола катталарга тақлид қилиб, шофёр, доктор бўлади ва ҳоказо. Боғча ёшидаги болаларда хаёл ихтиёрий бўлади. Масалан, катта одам болага кубиклардан уй ясаш, расм чизиш каби топшириқлар беради. Боғча ёшидаги болаларнинг хаёли катталар билан мулоқотда бўлиш таъсирида ўсади. Болалар эртакларни тинглашни, воқеаларни эшитишни ёқтирадилар.
Катталарнинг фикрларини эшитиш натижасида болаларда улар ҳали кўрмаган нарсалар тўғрисида образлар пайдо бўлади. Болалар ўйин вақтида эркин образларни яратадилар.
Кичик ёшдаги болалар хаёлининг ўсиши учун тарбиячининг олиб борадиган машғулотлари, турли ўйинларини тасаввур этишлари катта аҳамиятга эга. Асосан қизиқишлар хаёлнинг ўсишига ёрдам беради.
Хаёл фаолияти кучли бўлса унинг мазмуни кенгроқ идрок қилинади. Хаёл тасаввурлари эсда олиб қолиш, эсга тушириш боғланишларини вужудга келтириш учун таянч бўлади. Тафаккур жараёнидаги яққоллик хаёл фаолияти туфайли содир бўлади. Хаёл фаолияти туфайли туғиладиган ҳислар кўпинча анча кучли ва барқарор ҳислар бўлади.

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   227




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling