Дарслик Бакалавриат ёъналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик


Қобилиятлар борасидаги психологик назариялар


Download 1.95 Mb.
bet220/227
Sana09.11.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1759462
1   ...   216   217   218   219   220   221   222   223   ...   227
Bog'liq
умумий психология криллича111

Қобилиятлар борасидаги психологик назариялар
Ғарбий Европалик олимлар психологиядаги ирсият назариясига қарши чиқадилар. Масалан, швейсариялик психолог В. Бовен қалбаки доктрина деб тарбиявий тадбирлардан воз кечиш жиноят бўлур эди, деб таъкидлайди.
Инглиз биохимиги С.Гоуз киши қобилиятининг ривожланиши учун тўсиқлар биологияга қараганда ижтимоий шароитда кўпроқдир, деб уқтиради.
Инглиз психологи, Д.Киджин ҳам айнан шундай хулосага келиб, тарбиянинг киши интеллектуал ривожланишига ҳал қилувчи таъсири ҳақида фикр юритилади.
Иккинчи концепциянинг вакиллари қобилиятни бутунлай ҳаёт ва тарбиянинг ижтимоий шароити белгилайди деб уқтирадилар. Масалан, Гелвесий ўз вақтида тарбия ёрдамида генийни яратса бўлади, деган эди. Рус олими А.Н. Леонтъев ҳам ўзининг функционал органлар назарияси билан бу назарияга А.Ухтомский асос солган бўлиб, шунга ўхшаш концепцияни ёқлайди.
Масалан, табиий қобилиятни муҳитга боғлиқ деб ҳисоблайди. Модомики, ишчиларнинг болалари улғаядиган оғир ижтимоий муҳитдаги кишиларнинг маданий ва интеллектуал ривожланиш даражаси паст экан. Мутлақо табиийки, бу болалар ҳам ўз ота-оналарининг ривожланиши даражасидан ўтиб кета олмайдилар дейди у.
Кўзга кўринган рус психологи С.Л.Рубинштейн, А.Н.Леонтевнинг концепциясига норозилик билдирди. Унинг фикрича туғма истеъдод нишоналари бу реалликдир, уни ривожлантириш лозим.
Ҳаётий кузатишлар ва махсус текширишлар қобилиятнинг табиий заминини инкор қилиб бўлмаслигини кўрсатади. Бир қатор махсус фаолиятлар борки, улар учун табиий замин хусусан муҳим аҳамиятга эга.
Шунинг учун зеҳн нишоналари бўлган киши ноқулай шароитда ҳам зеҳн нишоналари бўлмаган, лекин қулай ҳаётий шароитдаги кишига нисбатан юксак қобилият кўрсата олади. Ва аксинча, масалан, бир оилада ва бир мактабда ривожланаётган ака-укалар ёки опа-сингиллар яхши ёки ёмонлигидан қатъий назар, бир хил ижтимоий шароитда бўлганларида уларнинг қобилияти ва ривожланиши пайтида баъзан кескин фарқлар кузатилади.
Қобилиятнинг учинчи концепциясининг тарафдорлари анча тўғри позисияда турадилар. Яъни қобилият қулай ижтимоий шароит мавжуд бўлганда фаолият жараёнида шаклланади. Бу охирги концепцияда ҳаёт ўзининг бутун хилма хиллиги билан акс эттирилади ва махсус тадқиқотлар билан тасдиқланади.
Шубҳасиз, қобилият мия тузилишининг қандайдир туғма анатомик хусусиятлари билан, биринчи навбатда мия микроструктураси хусусиятлари билан боғлиқдир. Бу хусусиятлар инъикос жараёнининг хусусиятига ва шахснинг хатти-ҳаракатига таъсир қилади.
Болада жуда эрта сезиладиган психологик хусусиятлар зеҳн ёки дастлабки табиий хусусиятлардир. Шуни айтиб ўтиш лозимки, Б.М.Теплов ҳақли равишда айтгандек, психологик хусусият ҳар тарафлама аҳамиятга эга бўлиб, улар характернинг ҳам, қобилиятнинг ҳам табиий асосини ташкил қилади. Умумий типдаги хусусиятлар кучда ва тонусда ифодаланадиган фаоллик, вазминлик, инъикос ва ҳаракат жараёнларининг сезгирлик даражаси, шубҳасиз қобилиятнинг ташкил топишига таъсир қилади.
Бадиий типнинг характерли белгиси шундаки, улар биринчидан, воқеликни яхлит, тўла ва жонли тарзда идрок этадилар, қолбуки мутафаккирлар уни бўлиб-бўлиб қабул қиладилар ва шунинг билан гўё уни жонсизлантирадилар.
Иккинчидан, бадиий тип вакилларида тасаввур абстракт фикрлашдан устун бўлади. Фантазия - дейди И.П.Павлов - бу бадиий қобилият бўлиб биринчи сигнал тизимига тегишлидир. Фикрловчи типда эса ақл назарий бўлиб, у сўз билан боғлиқдир.
Учинчидан, бадиий тип юксак эмосионаллик билан ажралиб туради, чунки биринчи сигнал тизими И.П.Павлов тили билан айтганда асосий эмосионал фондни ташкил қилувчи мия қобиқи билан яқин боғлиқдир. бадиий тип ҳаяжонли, муқаррар, эмосионал типдир деган эди И.П.Павлов ва аксинча, мутафаккир типда эмосионал фон ва биринчи сигнал тизими заиф бўлсада, лекин у соғлом ва соддадил одам бўлади.
Кўпчилик олимлар вундеркиндлар жисмонан заиф деб биладилар. Лекин бу хулоса нотўғри. Вундеркиндларнинг ҳаммаси ақлан ва жисмонан соппа соқ. Буни исботлаш учун 20-йилларда америкалик психологлар томонидан тадқиқотлар ўтказилган. Бу тадқиқотга А.Термен бошчилик қилган. Улар тадқиқот учун 15000 ўқувчиларни ўғил бола ва қизларни саралаб олдилар. Улар умумий ақлан ривожланган, ўзига хос хусусиятли 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар эди. Саралаш жараёни тест натижалари ва ўқитувчиларнинг тавсифномаси асосида ўтказилади. Сўнг бу ўқувчилар 10 йил мобайнида тадқиқ этиладилар. Бу ўқувчилар бошқаларга нисбатан соғлиқларининг фарқи ёъқ, улар ҳам касал бўладилар, асаблари чарчайди. Лекин барибир улар бошқаларга нисбатан соғлом, ҳар томонлама ривожланган етти мучали соғ болалардир.
Рус психологи А.Г.Ковалев ўз тадқиқотларида қобилиятнинг табиати ва ташхис қилиш ёълларини текширишга муваффақ бўлган. Муаллифнинг таърифлашича, қобилият деганда бирорта хусусиятнинг ўзи эмас, балки инсон шахсининг фаолият талабларига жавоб бера оладиган ва шу фаолиятда юқори кўрсаткичларга эришишни таъминлай оладиган хусусиятлар ансамбли ёки синтезини тушуниш керак. Унинг таъкидлашича, қобилиятнинг тузилишида таянч ва етакчи хусусиятларни ва ниҳоят, муайян фонни ёки ёрдамчи хусусиятларни фарқ қилиш керак. Ҳамма қобилиятлар учун асосий таянч хусусияти-кузатувчанлик кўра билиш кўникмасидир. Унинг етакчи хусусияти ижодий тасаввур қилишдир. А.Г.Ковалёв ёрдамчи хусусиятлар қаторига хотирани киритади, у фаолият талабларига мувофиқ равишда ўзига хос кўникишга эга, эмосионал яъни ҳис-туйғуга берилувчанлик хусусияти шахснинг фаоллигини оширади.
Муаллифнинг таъкидлашича, илмий мавҳумлаш қобилиятнинг қуйидаги даражасини фарқлаш имконини беради, репродуктив акс эттириш даражаси ва ижодий акс эттириш. ўз қобилияти ривожланишининг биринчи даражасида турган шахс билимларни жуда моҳирлик билан ўзлаштиради, фаолиятни ўрганиб олади ва уни бирор намуна орқали амалга оширади. Иккинчи даражада турган инсон эса янгилик яратишга қодир бўлади. Психология фанида қобилият тўғрисида фикр кетганда учта концепция мавжудлиги таъкидланади. А.Г.Ковалёв асарида баён қилинишича, улардан бири, қобилият шахснинг биологик жиҳатдан детерминлашган, яъни биологик жиҳатдан боғланган хусусиятларидир қобилиятнинг рўёбга чиқиши ва ривожланиши эса тамомила ирсий фондга боғлиқ деб тушунтирилади. ХИХ асрда Ф.Галтон ХХ асрда Котслар талант ирсийдир, фақат имтиёзли табақаларнинг вакилларигина бой ирсий меросга эга бўлдилар, деган хулосага келдилар.
Иккинчи концепциянинг вакиллари қобилиятни бутунлай ҳаёт ва тарбиянинг ижтимоий шароити белгилайди, деб у?тирадилар. Масалан, Гелвесий ўз даврида тарбия ёрдамида гений яратса бўлади, деган эди. Америкалик олим У.Эшби инсоннинг қобилияти яшаб турган даврида стихияли равишда ўзидан ўзи ва онгли тарзда таълим-тарбия жараёнида шаклланади, шуларнинг натижаси ўлароқ масалаларни ечиш учун тегишли дастлабки режалар ва дастурлар вужудга келади. Физиолог
олимлар миянинг тузилишида индивидуал хусусиятлар бўлса, бу қол миянинг функцияларида ўз аксини топмаслиги мумкин эмас, деб қайд қиладилар.
А.Г.Ковалёв таъкидлашича, қобилиятнинг учинчи концепцияси тарафдорлари анча нотўғри позисияда турадилар. Сўнгги назарияда талқин қилинишича, табиий кучлар, зеҳн нишоналари ва қобилиятнинг ривожланиши учун қулай ижтимоий шароит мавжуд бўлиши керак. Муаллиф зеҳн нишоналари деганда, анатомик-физиологик хусусиятлардан кўра, кўпроқ психологик-физиологик хислатларни тушуниш кераклигини уқтиради. Зеҳн муайян бир фаолиятга (махсус қобилият) ёки ҳамма нарсага нисбатан устувор қизиқувчанликда (умумий қобилият), мойилликда ва интилишда кўринади.
А.Г Ковалёв Эдиксон фикрига асосланиб ("бунда фақат 1 фоизгина гений бўлса, 99 фоиз тер тўкиш бўлган"), ҳамма буюк кишилар бағоят меҳнатсеварликка ва катта ишчанликка эга бўлганлари ҳолда ҳатто нерв тизими табиий кучсиз бўлса-да, субъектив равишда ютуқларини қобилиятдан эмас, балки меҳнатдан деб баҳолаганлар.
А.Г.Ковалёвнинг таърифича, адабий ижодга қобилият шахс истеъдодининг бадиий типига тегишли бўлиб, бадиий типдаги қобилиятнинг ҳамма кўринишларидан уни ажратиб турадиган ўзига хос сифатларга ҳам эгадир. Унинг таъкидлашича, умуман қобилият ва хусусан адабий ижодга хос қобилият мураккаб бўлиб, унинг тузилишида ҳар хил хусусиятлар ёки таркиблар мавжуд. Бу жабҳаларнинг бири этакчи, бошқалари таянч хусусиятлар, учинчилари эса сермаҳсул фаолият учун зарур бўлган муайян бир фонни ташкил қилади. Адабий қобилиятда уч томонни мужассамлаштириш муҳим аҳамиятга эга, яъни ўткир кузатувчанлик, кучли ижодий тасаввур, тил воситасида кўрган ва равшан тасаввур этган нарсаларни тасвирлай олиш.
Муаллиф мулоҳазасига кўра адабий қобилиятнинг таянч хусусияти юмшоқ кўнгиллилик ва таъсирчанликдир. Таъсирчанлик деганда идрокнинг жонлилиги ва ўткирлигини эмосионал илтифотгўйликнинг нақадар кучлилигини тушуниш керак. Ижод учун ёлғиз кўра билиш қобилиятининг ўзи камлик қилади, кўрганларни қайта ўзгартира билиш, кузатилаётган нарсани бошқа ҳаётий таассуротлар билан фикран боғлай олиш ҳам муҳимдир. Кузатилаётган нарсалар айниқса яратилаётган образларни аниқ ва равшан кўз олдига келтириш қобилиятида намоён бўлади ҳамда бу адабиётда кўпинча ичдан кўриш қобилияти деб аталади.
Адабий қобилиятни текшириш шуни кўрсатадики, ўқувчиларнинг қобилиятлари қобилиятсизларидан, В.П.Ягункованинг маълумотлари бўйича идрок қилишнинг аниқлиги ва хотираси билан, янги оригинал образ ва сюжетлар тузишдаги тафаккур кучи ва тасаввур билан, ижодий вазиятнинг енгилгина юзага келиши билан, сўз бойлиги ва тил сезгиси билан фарқланадилар. Баъзи бирларида воқеликка мулоҳазали, мантиқий муносабатда бўлиш устун турса, бошқаларида образли эмосионал муносабат устундир, учинчиларида эса буларнинг ҳар иккиси ҳам мужассамдир. В.П.Ягункова синалувчиларнинг адабий қобилиятини ташхис қилишда қуйидаги кўрсаткичларни мезон тариқасида олади, чунончи а) идрок этиш ва хотиранинг аниқлиги; б) эмосионал таъсирчанлик; в) тасаввурнинг кучи ва жонли тилни ҳис қилиш кабилар.
С.П Кудрявсева тадқиқотида илк ўспириннинг адабий қобилияти икки типга ажратилади, яъни адабий-танқидий тип ва бадиий-ижодий. Биринчи типда бадиий асарларни тушунчалар асосида таҳлил?илишнинг ўсганлигига эътибор қилинади. Иккинчи типда адабий асарларни ўқиш вақтида ва адабий мавзуга баён ёзишда ҳаяжонланиш, ижодий ёндашишга аҳамият қаратилади.
В.А.Крутеский математик қобилият тузилишига қуйидагиларни киритади:
1)Қобилиятда болаларнинг математик материални қабул қилиш борасидаги қобилиятига математик объектлар, муносабат ва амалларни шакл ҳолига келтириб идрок қилиш математик материалга ўзига хос "йиғма" аналитик-синтетик ишлов бериш қобилияти қайд қилиш лозим
2)Қобилиятли ўқувчиларнинг фикрлаши қуйидагилар билан: а)миқдорий ва фазовий муносабатлар, сонлар ва белгилар символикаси соҳаларида мантиқий фикрлаш қобилияти; б) математик материални тез ва кенг умумлаштира олиш; в) математик мулоҳазалар жараёнида қисқача ақлий хулосалар ёрдамида фикрлашга мойиллик; г) фикрлаш жараёнларининг ниҳоятда мослашувчан ва ҳаракатчанлиги; д) ечишда равшанлик, соддалик, расионаллик ва ихчамликка интилиш
3) Математик ахборотни хотирада сақлаш ва ҳоказо.
Математик қобилиятнинг борлигини тахмин қилишга асос бўладиган ташқи аломатларни белгилаш мумкин. Муаллиф тахминича булар қуйидагилардир:
1)ўқувчининг математикага оид очиқ-ойдин қизиқишини намойиш қилиши, ҳеч ким мажбур қилмасдан, ўзининг бўш вақтини сарфлаб, математика билан бажонидил шуғулланишга мойиллик;

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   216   217   218   219   220   221   222   223   ...   227




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling