Дарслик Бакалавриат ёъналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик


Download 1.95 Mb.
bet221/227
Sana09.11.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1759462
1   ...   217   218   219   220   221   222   223   224   ...   227
Bog'liq
умумий психология криллича111

2)муайян математик кўникма ва малакаларни одатдагидан кичикроқ ёшда ўзлаштириш қобилияти;
3)математикани ўзлаштириш соҳасида тез силжиб бориш;
4)математик тараққиёт ва ютуқларнинг юқори даражаси.
Мамлакатимиз психологи М.Г.Давлетшин техникавий қобилият устида тадқиқот ишлари олиб борган етакчи мутахассис ҳисобланади. Муаллиф техникавий қобилият деганда шахснинг индивидуал психик хусусиятларидан тузилган шундай ўзига хос бирикмаларни тушунадики, у шахснинг техникавий фаолиятга яроқлилик даражасини ва у билан муваффақиятли равишда шуғуллана олишини аниқлайди.
М.Г.Давлетшин ҳам анъанавий ёълдан бориб, техникавий қобилиятларни иккита ўша номдаги типга ажратади ҳамда етакчи таянч хусусиятларини ўзгаришсиз қолдиради. Лекин бошқалардан фарқли ўлароқ, бунда етакчи хусусиятлар ривожланган техникавий фикрлаш ва фазовий тасаввурдан иборатдир. Унинг талқинича, техникавий истеъдодли шахс бўлиш учун унда а) амалий жиҳатдан
фаҳмли; б) техник мосламаларни таҳлил қила олиш қобилияти; в) нарсаларни монтаж қилиб қисмлардан бутун ҳосил қила олиш қобилияти бўлиши шарт.
М.Г.Давлетшин техникавий истеъдод кўрсаткичларини анъанавий баҳолашни тан олган ҳолда (кўз билан чамалаш, фазовий тасаввур, техникавий таҳлил, конструкциялаш қобилияти) ўзининг оригинал ёндашувини ишлаб чиққан. Техникавий қобилият даражасини ташхис қилиш учун текширишларда ишлаб чиқилган экспериментал масалаларнинг тўққизта сериясидан фойдаланади.
Кейинги йиллар ичида ўзбекистон психологиясида ҳам қобилият ва истеъдод масалалари бўйича бир қанча психологлар иш олиб бормоқдалар. Бу соҳада Б.Р.Қодиров, Б.С.Содиқов, Э.Ғ.Ғозиэв, В.А.Токарева, З.Нишоноваларнинг тадқиқот ишлари маълум бўлиб, қобилият, истеъдод тушунчаларига ўз таърифларини берганлар.
Б.Р.Қодировнинг фикрича: "Маълум бир фаолиятга қизиқмай туриб қобилият ҳақида гапириб бўлмайди. Ва ўз навбатида ҳар қандай қобилиятли бола ҳали истеъдодли дегани эмас. Кўп қиррали ва ривожланган қобилиятлар истеъдодли бола шахсининг моддий асосини ташкил этади, холос. Аксинча, истеъдодли бола қобилиятсиз бўлиши мумкин эмас. Бу фикрлардан кўриниб турибдики, истеъдодли бола соф фикрли, ҳар хил қобилиятга ва умуман ақлий ривожланишга тайёр турган ҳозиржавоб, нодир шахсий хусусиятларга тўла боладир.

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   217   218   219   220   221   222   223   224   ...   227




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling