Назорат учун топшириқлар
Қуйидаги топшириқларни, амалдаги қонун ҳужжатлари ва бошқа манбалардан фойдаланилган ҳолда таҳлил қилинг:
МУАММОЛИ ВАЗИЯТ
1-казус
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасига ишга қабул қилиш мақсадида танлов комиссияси тузилди. Якуний танловда номзод билан якка тартибдаги суҳбат шаклида ўтказилиб, суҳбат давомида унинг ақлий салоҳияти, хизмат ўташга руҳан тайёрлиги, киришимлилиги, шунингдек ходим учун зарур бўлган бошқа маънавий-ахлоқий ва касбий жиҳатдан муҳим хислатлар баҳоланди. Ушбу танлов ўтказиш жараёнида танлов комиссиясининг раҳбари В.Зафаровнинг ўғли В.Азимов якуний танловда қатнашаётгани маълум бўлди. В.Зафаров аризасига кўра ушбу танловда қатнаша олмаслиги ҳақида мурожаат қилди. Лекин раҳбарият томонидан унга танлов комиссиясининг таркиби йилнинг бошида тасдиқланганини айтиб, уни бу танловда объектив муосабатда бўлишига ишонч билдирилиб, уни танловга раҳбарлик қилиш бўйича мурожаатини рад этилди.
Вазиятга қонунчилик ҳужжатларидан фойдаланган ҳолда баҳо беринг
2-казус
“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун лойиҳасида муҳокамада иштирок этаётган Давлат солиқ хизмати ходими К.Валиев ушбу қонун лойиҳасидаги давлат хизматчиларининг ҳуқуқларига қўшимча равишда давлат солиқ хизмати ходимлари учун белгиланган ҳуқуқларни ҳам қўшиш кераклиги бўйича таклиф берди. Солиқ органларида ишловчи ходимлар ҳам давлат хизматчиси эканлигини, уларни ҳуқуқий мақоми ҳам шу қонун билан белгиланиши бўйича таклифларни ҳам киритди.
Ушбу вазиятга назарий-ҳуқуқий таҳлил қилинг.
3-казус
Тошкент шаҳри Чилонзор тумаи Ички ишлар бошқармаси инспектори Ж.Ботиров дўсти Б.Азизов билан тадбиркорлик қилиш мақсадида “Жаҳонгирфарм” МЧЖ очишга қарор қилишди. Б.Азизов ушбу корхонага муассис сифатида киритилди. Ж.Ботиров эса бу корхонани ташкил этишга молиявий томондан ёрдам берди. Шунингдек дам олиш кунлари мазкур корхонанинг унга ташкилий-ҳуқуқий масалаларда кўмаклашиб борди ва бунинг учун маълум бир улуш олди. Бундан хабар топган Ички ишлар бошқармасининг Ички хавфсизлик инспекцияси бўлим бошлиғи Ж.Ботировни мансаб вазифасини ўташ даврида “Жаҳонгирфарм” МЧЖ ни ташкил этганликда ҳамда дори-дармон олди-сотдиси орқали тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётганликда айблаб, унга нисбатан интизомий чора қўллаш ҳақида Ички ишлар бошқарма бошлиғига тақдимнома киритди.
Do'stlaringiz bilan baham: |