Мазкур вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.
Назарий саволлар
Давлат хизматчиларининг ўзига хос жиҳатларини таҳлил қилинг.
Давлат хизматчилар қандай турларга бўлинади?
Давлат хизматчилари ҳуқуқий холатини ёритиб беринг.
Давлат хизматчиларининг ҳуқуқларини таҳлил қилинг.
Давлат хизматчиларга қўйиладиган талаблар ва чекловларни таҳлил қилинг.
6. Давлат хизматчиларининг мажбуриятларини таҳлил қилинг.
7. Давлат хизматчиларининг конституциявий ва қонунчилик кафолатларини таҳлил қилинг.
Тест саволлари
Давлат хизматчиларининг ўзига хос хусусиятларидан бири қайси жавобда тўғри келтирилган?
А) уларнинг фаолияти аклий хусусиятга эга, яъни улар бевосита моддий бойликларни яратмайдилар;
Б) фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашга қаратилган фаолиятни амалга оширадилар.
С) корхона, муассаса, ташкилотларда ўзларига юклатилган хизмат вазифасини виждонан бажарадилар.
Д) давлат органида тегишли мансаб лавозимида раҳбарлик фаолиятини амалга оширадилар.
Қайси жавобда давлат хизматчиларнинг ҳуқуқларидан бири тўғри келтирилган
А) Ўзининг хизмат мавқеини шахсий ёки бошқа ноқонуний мақсадларда ишлатмасликка, шунингдек давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига
ва унинг манфаатдор шахслари ва фуқароларига таъсир ўтказмасликка;
Б) раҳбарият ва юқори турувчи органлар ва ташкилотларнинг ўз ваколати доирасидаги буйруқлари, фармойишлари, қарорлари, кўрсатмаларини бажаришга;
С) раҳбардан мансаб ваколатларининг ҳажми ва вазифаларини аниқлаштиришни талаб қилиш;
Д) ҳар йили ўзининг даромадлар, мол-мулк ва катта миқдордаги харажатлар тўғрисидаги, шунингдек оила аъзоларининг даромадлар, мол-мулк ва катта миқдордаги харажатлари тўғрисидаги декларациясини тақдим қилиш
Do'stlaringiz bilan baham: |