Дарслик тошкент – 2021 Юсупов С. Б., Исаева Ф. Б. Давлат хизмати


Фуқаро қачондан бошлаб давлат хизматчиси ҳуқуқий мақомига эга бўлади?


Download 309.88 Kb.
bet17/60
Sana28.12.2022
Hajmi309.88 Kb.
#1013541
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   60
Bog'liq
Дарслик тошкент – 2021 Юсупов С Б , Исаева Ф Б Давлат хизмати

Фуқаро қачондан бошлаб давлат хизматчиси ҳуқуқий мақомига эга бўлади?

А) Давлат органига ишга киргандан бошлаб;
Б) 18 ёшга тўлгандан бошлаб;
С) давлат лавозимига тайинлангандан бошлаб;
Д) 25 ёшга тўлгандан бошлаб;



  1. Фуқаро қачон давлат хизматчиси ҳуқуқий мақомини йўқотади

А) Давлат хизмат муносабатлари тугаганда;
Б) бу мақом давлат хизматчисига умрбод берилади;
С) фақат пенсияга чиққанида;
Д) хизмат интизомини бузганда.



  1. Давлат хизматчилари вазифаларининг хажмига кўра қандай турларга бўлинади?

А) Ёрдамчи ходимлар, мутахассислар, мансабдор шахслар, ҳокимият вакиллари;
Б) инспекторлар, экспертлар, мутаҳасислар;
С) давлат фуқаролик хизмати лавозимини эгаллаб турган хизматчлар; давлат махсус хизматини эгаллаб турган хизматчилар;
Д) марказий аппаратда фаолият олиб борадиган хизматчилар; ҳудудий органларда фаолият юритувчи хизматчилар.



  1. Давлат хизматчисини хизмат вазифасини бажариш жараёнида қўйилдагина чекловни аниқланг.

А) Педагогик фаолияти билан шуғулланиш;
Б) ҳақ тўланадиган бошқа фаолият билан шуғулланиш;
С) хизмат текшируви ҳужжатлари билан танишиб чиқиш;
Д) хорижий давлатларга чиқиш.



  1. Хизмат интизоми нима?

А) Давлат хизматчисининг тегишли тартибда давлат органи ва ташкилотининг хизмат тартиби ва мансаб йўриқномасига риоя қилишининг мажбурийлигидир;
Б) давлат хизматчиси учун мажбурий бўлган Одоб-аҳлоқ қоидаларидир;
С) давлат хизматчисининг мансаб мажбуриятларидир;
Д) давлат хизматчисининг меҳнат қонунчилигини риоя қилишидир.
ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ ЎТАШ ТАРТИБИ


8-§. Давлат хизматига қабул қилиш тартиби

Давлат хизматини ўташ босқитчларидан бири давлат хизматига қабул қилиш босқичидир. Хизматга қибал қилиш билан боғлиқ бўлган муносабатлар ҳуқуқ нормалари билан тартибга солинади. Бу ҳуқуқий номалари қонунчилик ва қонуности ҳужжатларда ўз аксини топган.


Давлат хизматига қабул қилинаётганда номзодларга қўйиладигна умумий талаблар билан юқорида танишиб ўтдик. Давлат хизматига қабул қилинаётганда махсус талаблар ҳам белгиланиши мумкин. Жумладан, икчи ишлар органларига ҳамда божхона органларига хизматга хизматга 165 сантиметрдан паст бўлмаган эркаклар ва 160 сантиметрдан паст бўлмаган аёллар қабул қилинади. Номзодларга махсус биометрик параметрлар ўрнатиладиган бўлинмалар ва лавозимлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланади. Хизматга танлов асосида, ихтиёрий тартибда ёши ўн саккиздан кичик ва ўттиздан катта бўлмаган, шу жумладан ўттиз ёшдаги ҳам, тегишли маълумотга эга, шахсий ва ишчанлик сифатлари, соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ходимнинг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинади.Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги олий таълим муассасаларидаги кундузги таълимга ўқишга, ёши ўн саккиздан кичик ва йигирма бешдан катта бўлмаган, шу жумладан йигирма беш ёшдаги ҳам, ўрта, ўрта-махсус ёки касб-ҳунар маълумотга эга Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда ички ишлар органларининг ходимлари ва ҳарбий хизматчилари қабул қилинади.
Давлат хизматига кираётганда фуқаролар тегишли ҳужжатлар тақдим этишлари лозим. Амалдаги қонунчиликка биноан давлат хизматига киришда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этилади:
паспорт ёки унинг ўрнини босадиган бошқа ҳужжатни;
меҳнат дафтарчасини, биринчи маротаба ишга кираётган шахслар бундан мустасно. Ўриндошлик асосида ишга кираётган шахслар меҳнат дафтарчаси ўрнига асосий иш жойидан олган маълумотномани;
ҳарбий хизматга мажбурлар ёки чақирилувчилар тегишинча ҳарбий билетни ёки ҳарбий ҳисобда турганлик ҳақидаги гувоҳномани;
солиқ органлари томонидан солиқ тўловчини рўйхатга олинганлиги тўғрисида маълумотнома;
қонун ҳужжатларига мувофиқ махсус маълумотга ёки махсус тайёргарликка эга шахсларгина бажариши мумкин бўлган ишларга кираётганда олий ёки ўрта махсус ўқув юртини тамомлаганлиги тўғрисидаги дипломни ёхуд мазкур ишни бажариш ҳуқуқини берадиган гувоҳномани ёки бошқа тегишли ҳужжатни тақдим этади. Махсус қонун ҳужжатлари билан давлат хизматига киришда бошқа талаблар ҳам қўйилиши мумкин. Масалан, Ички ишлар органларига хизматга ёки олий таълим муассасига ўқишга қабул қилинаётганда фуқаролардан қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади:
хизматга ёки Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги олий таълим муассасасига ўқишга қабул қилиш тўғрисида ариза;
паспорт нусхаси (аслини кўрсатган ҳолда);
туғилганлик ҳақида гувоҳномаси нусхаси (аслини кўрсатган ҳолда);
ФҲДЁ органларидан маълумотнома (туғилганлик ҳақида гувоҳномага ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритилган ёки алмаштирилган ҳолларда);
қариндошларининг (ота-она, эр-хотин, фарзандлар, ака-укалар, опа-сингиллар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари) паспорт нусхалари, никоҳ қайд этилганлиги ёки бекор қилинганлиги, ногиронлик (агар мавжуд бўлса), қариндошларининг ўлими ҳақидаги гувоҳномалари нусхалари (асли кўрсатилган ҳолда);
3 х 4 см ўлчамдаги олтита рангли фотосурат (бош кийимсиз), шунингдек 9 х 12 см ўлчамдаги иккита фотосурат (бош кийимсиз);
номзоднинг таржимаи ҳоли;
анкета-маълумотнома;
ўқиш, иш (агар ўқиётган ёки ишлаётган бўлса) ва яшаш жойидан тавсифнома ҳамда маълумотнома (оила аъзолари кўрсатилган ҳолда);
ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ёки олий маълумотни тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари (асли кўрсатилган ҳолда);
асли кўрсатилган ҳолда ҳарбий гувоҳнома нусхаси (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг олий таълим муассасаларига ўқишга топшираётганда ҳарбий гувоҳнома мавжуд бўлмаса, чақирув участкасида қайд этилганлиги тўғрисида гувоҳнома тақдим этилади);
прописка жойи бўйича белгиланган намунадаги соғлиғининг ҳолати ҳақида маълумотнома (бўй параметри кўрсатилган ҳолда);
асли кўрсатилган ҳолда меҳнат дафтарчасининг нусхаси (агарда мавжуд бўлса).
Хизмат ўташ хусусиятидан келиб чиқиб, шунингдек айрим ҳужжатларга аниқлик киритиш мақсадида номзоддан ёки тегишли муассасадан қўшимча ҳужжат ёхуд маълумотлар талаб қилиб олиниши мумкин.
Давлат хизматига кириш мақсадида тақдим этилган ҳужжатлар, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текширишдан ўтказилиши мумкин. Ишга қабул қилиш вақтида ишга кираётган шахсдан қонун ҳужжатларида кўрсатилмаган ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади. Лекин амалда шахсларни ишга олаётган вақтда аввалги ишлаган жойидан ва тугатган олий ўқув юртидан тавсиянома ёки тавсифнома каби ҳужжатларни талаб қилиш ҳолатлари учраб туради.
Давлат хизматига кириш мақсадида тақдим этилган ҳужжатлар, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текширишдан ўтказилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан давлат хизматига қабул қилишнинг, синов муддатини ўташнинг тартиби, давлат хизмати шароитларининг ўзига хос хусусиятлари, хизматчиларни аттестациядан ўтказиш тартиби, давлат мансабларини эгаллаш ва бошқалар белгилаб берилгандир.
Бўш ўринларга, хизматчилар асосан тайинлаш, танлов ўтказиш ҳамда сайлов ўтказиш йўллари билан ишга қабул қилинадилар.
Мамлакатимиз қонунчилигига кўра, вакиллик органларига ва уларнинг раҳбарлик тизимларига фуқаролар сайлов ўтказиш йўли билан қабул қилинадилар.
Давлат хизматига киришда фуқароларнинг тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш мақсадида баъзи давлат лавозимларига танлов эълон қилинади. Жумладан, олий ўқув юртларининг кафедра мудирлари ва профессор-ўқитувчилар лавозимларига танлов асосида қабул қилинади. Танловда иштирок этаётган фуқаролар давлат хизматига қабул қилиш шартларига тўлиқ риоя қилишлари шарт (давлат хизматига кириш ёши, давлат хизматига киришдаги чекловларнинг йўқлиги, тегишли ҳужжатлар). Танлов ўтказилаётган давр мобайнида давлат хизматчилари қандай лавозимни эгаллаб туришларидан қатъий назар ушбу танловда иштирок этишлари мумкин. Танловни ўтказилиш тартиби давлат органларининг ўз ички низомлари билан белгиланади. Фикримизча, танлов ўтказишнинг умумий шартлари ва тартиби Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан белгиланса мақсадга мувофиқ бўлар эди. Танлов комиссияси раис, унинг ўринбосари, котиб ва бошқа аъзолардан иборат бўлади. Танлов ошкора ёки яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади. Танловда кўпчилик овоз билан ғолиб чиққан шахсни танлов комиссиясининг қарорига асосан давлат хизмати лавозимга тайинлаш тўғрисида давлат органи ёки махсус ваколатли раҳбар томонидан ҳуқуқий акт қабул қилинади.
Баъзи давлат хизмати лавозимларига фуқаролар тайинлаш йўли билан қабул қилинадилар. Бундай лавозимларга тайинланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва амалдаги қонунларда белгилаб қўйилгандир. Жумладан, вазирни ва қўмита раисини; бош прокурор ва унинг ўринбосарларини; вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг раислари ва раис ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг раиси, вилоятлар ҳокимларини ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимини лавозимга Ўзбекистон Республикаси Прзиденти тайинлайди. Агентлик, инспекция бошлиқларини ва лавозимга Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланади.
Ходимларни ишга қабул қилишда, уларнинг интеллектуал сифатларини ўрганишда қуйидаги жиҳатларга эътибор қаратиш мақсадга мувофиқдир:
- давлат хизматига номзодларнинг алоҳида сифатларигагина эмас, муайян сифатлар тизимига эътибор бериш керак;
- давлат хизматига жалб этиладиган номзодларнинг ўзларига танқидий назар билан қарай олиш хусусиятига эгалигини ҳисобга олиш лозим. Ўзига танқидий кўз билан қарай оладиган одам бошқаларни ҳам холисроқ баҳолай олади;
- кадр танлашда кўппартиявийлик тамойилига аҳамият бериш мақсадга мувофиқ, яъни танлаб олинаётган ходим зарур сифатларга эга бўлишдан ташқари, мавжуд командага қанчалик мос келиши ҳам назарда тутилиши керак.
Танланаётган кадрлар қандай сифатларга эга бўлиши кераклиги аниқлаб олингандан кейин, бу сифатларнинг мавжуд ёки мавжуд эмаслигини билиш учун қўлланиладиган усулларни аниқлаб олиш зарурати туғилади. Бундай усуллар жуда кўп бўлиб, мазкур ўринда улардан энг кўп қўлланадиганлари суҳбат усулидир. “Суҳбат” атамаси икки хил маънони англатади:

  1. Маиший турмушда кўп учрайдиган, икки ёки ундан ортиқ киши ўртасидаги сўзлашув.

  2. Хизмат юзасидан, касб ёки ишлаб чиқариш мавзусидаги сўзлашув.

Мазкур матнда “суҳбат” атамаси иккинчи маънода қўлланилади.
Социология ва ижтимоий психология бўйича ўтказилган тадқиқотларда кўрсатилишича, ривожланган мамлакатларда одамларнинг бир суткалик вақти ўртача қуйидагича тақсимланади: эшитишга – 40 фоиз; гапиришга – 25 фоиз; ўқишга – 16 фоиз; хат ёзишга – 9 фоиз.
Кўриб турганимиздек, гапириш ва эшитиш, яъни суҳбат жараёни одамлар вақтининг деярли учдан икки қисмини олади. Бошқача айтганда, суҳбат инсонлар ҳаётида жуда катта ва муҳим ўрин тутади.
Суҳбат усули хизматчиларни танлаш ва жой-жойига қўйишда ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Хизматчиларни танлаш мақсадида ўтказиладиган суҳбат 4 босқичдан иборат бўлади: тайёргалик кўриш; бошлаш; суҳбатнинг бориши; якуний босқич.
Ҳар бир босқич ўз хусусият ва мақсадларига эга бўлиб, уларни аниқ белгилаб олиш ҳамда амалга ошириш муҳимдир.
Суҳбат усули муайян тактика ва технология асосида олиб борилганда кутилган натижа беради.
Шахс ишлайдиган жамоа фикрини ўрганиш суҳбат усули билан бирга ўтказилганда яхши самара беради. Суҳбат усулида шахс тўғрисида унинг ўзидан маълумот олинса, бу усул унинг тўғрисида ҳамкасблари, раҳбарлари ва қўл остидагилар фикрини ўрганишни тақозо қилади. Fарбда бу усул 360 градус тескари алоқа номи билан машҳур. Шарқда, хусусан Ўзбекистонда бу усулни қўллашдаги ўзига хослик шундаки, бу ерда ўрганилаётган ходимнинг фақат хизматдошлари эмас, балки у яшайдиган маҳалла аҳли, меҳнат фахрийларининг фикри ҳам ўрганилади. Масалан, кадрлар, хусусан раҳбар кадрлар заҳираси яратилаётганда маҳалла аҳли ва фахрийлардан ҳам фикрнома олинади. Жамоа фикрини ўрганиш интервью, ёзма фикрнома олиш ва анкета сўровлари шаклида бўлиши мумкин.
Танлов усули Ўзбекистонда ҳозирча чекланган доирада қўлланилмоқда. Бу усул, асосан олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчиларини ишга қабул қилишда қўлланилади. Мамлакатда ўтказилаётган эркинлаштириш ва номарказлаштириш жараёнлари бу усулдан тобора кенгроқ фойдаланишни тақозо қилади. Бу усулдан фойдаланилганда раҳбарлик лавозимига кадрларни танлашда ошкоралик амал қилади. Жумладан, Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг асосий вазифаларидан бири энг истиқболли кадрларни давлат фуқаролик хизматига очиқ мустақил танлов асосида қабул қилишни ташкиллаштиришдан иборатдир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5843-сонли Фармонига асосан давлат органлари ва ташкилотларидаги давлат фуқаролик хизматига қабул қилиш очиқ мустақил танлов асосида қуйидаги тартибда амалга оширилиши лозимлиги белгиланди:
2020 йил 1 январдан бошлаб — тажриба тартибида, айрим давлат орган, ташкилотларида бутун вертикал бўйлаб — давлат бошқаруви органларида ва ҳудудлардаги барча давлат ташкилотларида; 2021 йил 1 январдан бошлаб — давлат фуқаролик хизмати назарда тутилган республиканинг барча давлат органлари ва ташкилотларида. Шу билан бирга истиқболли бошқарув кадрларини саралаб олиш бўйича республика «Тараққиёт» танловини ўтказиш Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан амалга оширилади
Очиқ мустақил танлов асосида давлат фуқаролик хизматига қабул қилинадиган шахслар Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва тегишли равишда унинг филиаллари билан келишмасдан туриб лавозимдан озод қилиниши мумкин эмас. Давлат фуқаролик хизматини тартибга солиш, шу жумладан давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган уларнинг ташкилий-штат тузилмаларини ўзгартириш масалаларига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари мажбурий тартибда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан келишиб олиниши лозим.
Шунингдек, Ички ишлар органларида хизматга қабул қилиш номзоднинг доимий прописка жойи бўйича ички ишлар органлари томонидан дастлабки ва якуний танловлар асосида амалга оширилади. Танловларни ташкил этиш ва ўтказиш учун ички ишлар органларида қабул комиссиялари тузилади.
Танловлар номзоднинг хоҳишига кўра давлат, қорақалпоқ ёки рус тилларида ўтказилади. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги марказий аппарати ва олий таълим муассасаларига, шунингдек Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасига хизматга, истисно тариқасида, Тошкент шаҳрида доимий пропискага эга бўлмаган фуқаролар орасидан ҳам номзодларни танлаш ва қабул қилишга рухсат берилади.
Дастлабки танлов тадбирлари қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • дастлабки суҳбат;

  • психологик тест;

  • умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш.

Дастлабки танлов тадбирлари уларнинг турларидан келиб чиқиб, тегишли мутахассислар томонидан ўтказилади.
Дастлабки танлов, дастлабки суҳбат, психологик тест ва умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолашнинг умумлаштирилган натижаларига кўра якунланади.
Тест усули Ўзбекистонда айни пайтда деярли қўлланилмайди. Бунга сабаб, бир томондан, мавжуд тестларнинг валидлик даражаси унчалик баланд эмаслиги бўлса, иккинчи томондан, шўролар даврида бу усулга менсимай қаралганида. Раҳбарлик муайян билимлар, интеллектуал ва руҳий сифатлар натижаси сифатида намоён бўлар экан, раҳбарликка оид билимларни текшириш бўйича тест усулидан қулайроқ усул мавжуд эмас. Бундан ташқари, интеллектуал ва руҳий сифатларни текширишда ҳам тест усули бир қатор қулайликларга эга, лекин Ўзбекистонда раҳбар кадрларни синаш учун махсус тестлар яратилмагани қийинчилик туғдиради. Fарбда яратилган тестларни тўғридан-тўғри қўллаш эса мумкин эмас. Уларни маҳаллий шароитга адаптация қилгандан кейингина қўллаш мумкин.
Социометрик усул кадрларни ўрганишдаги замонавий усуллардан бўлиб, уни ҳар томонлама ишлаб чиқиш эндигина бошланди. Бу усулни тадқиқ этишга ўзбекистонлик олимлар ҳам ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар. Бу усул ёрдамида шахс тўғрисида максимал даражада объектив ахборот олиш имкониятлари мавжуд. Бу усул ўрганилаётган шахснинг ким эканлигини билмай туриб ҳам у ҳақда батафсил маълумот олиш имконини беради.
Ислоҳотлар даври хусусиятлари жамиятнинг турли жабҳаларида ўз аксини топади. Жумладан, жамиятнинг турли соҳалари ва поғоналаридаги раҳбарлик жараёнларида ҳам ислоҳотлар даврининг ўзига хослиги ифодаланади. Иккинчи томондан, турли соҳа ва бўғинларда амалга оширилаётган раҳбарлик хусусиятлари, сифатлари ва самарадорлиги мамлакатда ўтказилаётган ислоҳотларнинг суръати, йўналиши, муваффақиятларига кучли таъсир ўтказади. Шунинг учун иқтисодий ва ижтимоий соҳаларнинг турли даражадаги раҳбар кадрлар фаолияти самарадорлигини холис баҳолаш, уларни аттестациядан ўтказиб туриш ислоҳотлар равнақи учун муҳим аҳамият касб этади1.
Б.Ш.Мирбобоев давлат хизматига қабул қилинишнинг қуйидаги босқичларини конкрет тоифадаги давлат хизматчиларини, яъни судьяларни танлаш, уларни тайинлаш ёки сайлаш, уларнинг мансабга яраша хизмат вазифаларини бажаришга киришишлари мисолида ўрганиб чиқишни мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблайди:

  1. вакант лавозимнинг пайдо бўлиши ва бу ҳақда маълумот берилиши;

  2. номзодларни танлаш;

  3. ходимни лавозимга тайинлаш ёки сайлаш тўғрисида бир қарорга келиш;

  4. мансабга яраша хизмат вазифаларини бажаришга киришиш2.




Download 309.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling