Назарий саволлар
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари давлат хизматига киришда қандай ҳужжатлар тақдим этадилар?
Давлат хизматига қабул қилиш қандай усуллар билан амалга оширилади?
Давлат хизматига қабул қилишда тайинлаш усулининг ўзига хос хусусиятлари
Давлат хизматига қабул қилишда сайлов усулининг ўзига хос хусусиятлари.
Давлат хизматига қабул қилишда танлов усулининг ўзига хос хусусиятлари.
Қандай ҳолатлар давлат хизматига қабул қилишни ғайриқонуний равишда рад этиш, деб ҳисобланади?
Қандай ҳолларда фуқаролар давлат хизматида бўлиши ёки давлат лавозимини эгаллаши мумкин эмас?
Ички ишлар органларига Давлат хизматига қабул қилиш тартибини ёритиб беринг.
Судьяларни танлаш, уларни тайинлаш ёки сайлаш, қандай тартибда амалга оширилади?
Тест саволлари
Давлат хизматини ўташ қандай босқичлардан иборат?
А) Давлат хизматчиларнинг аттестацияси, улар фаолиятини рағбатлантириш ва уларнинг жавобгарлиги;
Б) давлат хизматига қабул қилиш, мансаб бўйича ҳаракатланиши, хизматчиларнинг аттестацияси, улар фаолиятини рағбатлантириш, уларнинг жавобгарлиги ҳамда давлат хизмат муносабатларининг тугаши;
С) давлат хизматига кириш учун ҳужжатларни тақдим этиш, суҳбат ўтказиш,давлат хизматига қабул қилиш ҳамда дастлабки синов муддаталрини белгиланиши;
Д) давлат хизматчиларини хизматини амалга оширишлари билан боғлиқ жараён.
2. Меритократия тамойили қандай тамойил?
А) Касбга оид сифатлари ва алоҳида хизматларини одилона ва объектив баҳолаш асосида энг муносиб ва қобилиятли шахсларни давлат фуқаролик хизматига қабул қилиш ҳамда уларнинг хизмат поғоналари бўйича кўтарилишини назарда тамойил;
Б) кадрлар малакасини мунтазам ошириб бориш, давлат фуқаролик хизматчиларини тоифалаш ва уларга малака мартабалари (даражалари) бериш орқали хизмат карьерасининг лавозим поғоналаридан босқичма-босқич ўтишни назарда тутувчи тамойил;
С) кадрларнинг маънавий-ахлоқий ва ватанпарварлик сифатларини объектив баҳолашни назарда тутувчи тамойил;
Д) иш ҳақини белгилашга нисбатан унификациялаштирилган талаблар ўрнатилишини назарда тутувчи тамойил.
Do'stlaringiz bilan baham: |