Дастурий бошқариш тизимлари
Download 0.49 Mb.
|
Дастурий бошкариш тизимлари маъруза
Дастурий бошқариш тизимлари. Кириш. Ҳозирги замонавий ишлаб чиқаришни автоматлаштириш асосан ҳисоблаш техникасини қўллаш, роботларни ишлатиш ва илғор технологиялардан фойдаланиш ҳисобига амалга оширилади. Шунинг учун бошқаришни автоматлаштириш соҳасида юқори малакали мутахасисларни тайёрлаш масаласи талаб этилади. Бу мутахасислар келгусида реал ишлаб чиқариш шароитида қурилмаларни дастурий бошқаришни билишлари керак. Бу соҳада энг катта қийинчиликлардан бири ўзбек тилида ўқув-методик адабиётларни камлиги бўлиб, ушбу фанни ўрганувчилар учун қийинчиликлар туғдирарди. Ушбу маъруза матнларини ёзишдан мақсад ҳисоблаш техникаси соҳасида мутахасис бўлмаганлар учун дастурий бошқариш тизимлари билан тиништиришдан иборат. Илмий техник жараённи жадалаштириш кўп жиҳатидан ишлаб чиқаришни автоматлаштириш, яъни автоматик роботларни қўллашга боғлиқ. «Робот» атамаси биринчи марта 1920 йилда К. Чапеннинг «RUR» («Россумовнинг ҳар турли ишлари») фантастик пьесасида пайдо бўлган. Бу пьесанинг персанажлари бўлиб одамлар ва ишчи роботлар ҳисобланади. Тезда «роботлар» тушунчаси халқаро илмий-техник атамалар луғатига киради. Замонавий роботларни уч авлодга бўлиш мумкин: биринчи авлод роботлари бу дастур билан бошқариладиган роботлар; иккинчи авлод роботлари – бу сезувчан роботлар; учинчи авлод роботлари – бу ақлли ёки идрокли деб аталувчи роботлардир. Биринчи авлод роботлари асосан дастурланган маълум бир операцияларни кетма-кетлигини бажариш учун хизмат қилади. Бу эса аниқ технологик жиҳозларга (станок, пресс ва шунга ўхшашларга) хизмат кўрсатиши керак. Биринчи авлод роботлари таркибида одатда электрон ҳисоблаш машинаси (ЭҲМ) бўлмайди ва уларни бошқариш қурилмаси эса хотирага олдиндан қўйилган маълум дастурни бажариш учун хизмат қилади. Ахборот ва ўлчов датчиклар сонини камлиги ва бошқариш тизимини мукаммалашмаганлиги туфайли бундай роботлар автоматлар каби, ҳеч қандай идроксиз таъсир қиладилар. Агар робот олиши керак бўлган буюмни (заготовкани) бирор томонга суриб қўйилса, у ҳолда робот бошлама билан ҳеч нарса қила олмайди. Шунинг учун бундай роботларга «кўмаклашмоқ учун» бошлама буёмлар қўйилган махсус кассеталар ўрнатилади. Робот бошламани кассетадан олади ва ишни бошлайди. Кўрсатилган чеклашлар кейинги авлод, яъни сезувчан роботларни яратишга олиб келди. Иккинчи авлод роботлар – бу сезувчан роботлардир. Улар дастур билан бошқариладиган роботлардан «сезиш воситалари»нинг борлиги билан фарқ қилади. Иккинчи асосий фарқи, бу анчагина мураккаб бошқариш тизимини мавжудлиги бўлиб ўз таркибига бошқариш ЭҲМсини ҳам киритади. Сезувчан роботлар ҳаддан зиёд сезгир органларга эга бўлиши мумкин. Булар одамлар аниқланиши мумкин бўлмаган сигналларни қабул қилишиимкониятига эга. 3-авлод - бу идрокли деб аталувчи роботлардир.. Улар иккинчи авлод роботларидан мураккаблиги ва ўз ичига сунъий ақл элементларини жо қилган бошқарувчи тизимни мукаммаллиги билан тубдан фарқ қилади. Ақлий роботлар одамнинг ақлий фаолиятини автоматлаштириш учун хизмат қилади, яъни қиёфаларни, нуқталарни ажратиш, олдиндан маълум бўлмаган шароитда содир бўладиган фаолиятлар тўғрисида хулоса қабул қилиш ва шунга ўхшаш. Умуман олганда ақлий робот инсон тилини тушуниш ва одам билан гаплашишни олиб боришга қодир. Download 0.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling