Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси
Download 144.56 Kb. Pdf ko'rish
|
Копалова Махфуза
- Bu sahifa navigatsiya:
- VIII. Интеллектуал мулк
- IX. Шартномани бекор қилиш шартлари
VII. Махфий маълумотлар 7.1. Агар ходим ўз иш вазифаларини бажариш чоғида махфий ахборот тоифасига кирувчи маълумотлардан хабардор бўлиб қолса, уни сақлаш ва учинчи шахсларга ошкор қилмаслик мажбуриятини олади. 7.2. Ушбу махфий ахборотни қасддан ёки ғайриқонуний равишда ошкор этган тақдирда, ходимнинг қилмишлари жиноят содир этилишига йўл қўйилмаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига, қоидаларга, иш берувчининг локал ҳужжатларига ва ушбу шартномага мувофиқ интизомий, маъмурий ёки моддий жавобгарликка тортилиши шарт. 7.3. Махфий ахборотни ошкор қилиш орқали иш берувчига зарар етказилганда ходим зарарни тўлиқ қоплаши шарт. VIII. Интеллектуал мулк 8.1. Ходим ушбу меҳнат шартномаси бўйича ўз фаолияти давомида ўзи томонидан яратилган ҳар қандай интеллектуал мулк иш берувчининг мутлақ мулки эканлигини эътироф этади ва ходим бундай мулкка бўлган барча ҳуқуқлардан воз кечади. 8.2. Ходим томонидан яратилган интеллектуал мулкка ихтиролар, патентлар, технологиялар, ноу-хау, савдо сирлари, савдо белгилари, фирма номлари, дастурлар, намуналар, техник синовлар натижалари, шунингдек ташкилотда иш вақтида олинган ҳар қандай маълумотлар киради. IX. Шартномани бекор қилиш шартлари Шартнома қуйидаги ҳолларда бекор қилинади: 9.1 Томонларнинг ўзаро келишувига кўра; 9.2. Шартнома муддати тугаганлиги сабабли; 9.3. Томонлардан бирининг ташаббусига кўра; 9.4. Қонун ҳужжатлари ва ички меҳнат тартиб-қоидаларида кўзда тутилган бошқа қўшимча асослар мавжуд бўлган ҳолларда. 9.5. Ходим меҳнат интизомини, ички меҳнат тартиб-қоидаларини бузилишига йўл қўйганда, Иш берувчи интизомий жазо қўллашга ва Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат Кодекси меъёрларига риоя қилган ҳолда мазкур шартномани ўз ташаббуси билан бекор қилишга ҳақлидир; 9.6. Иш берувчи томондан қуйидаги ҳолларда Ходим билан тузилган шартнома бир томонлама бекор қилиниши мумкин: 9.6.1. Ижро интизомини бузиш (иш берувчи томонидан белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва/ёки тўлиқ бажарилишини таъминламаслик, раҳбариятнинг кўрсатмалари ижросини бир кундан ортиқ кунга кечиктириш, раҳбариятнинг кўрсатмаларини бажаришдан бош тортиш ёки эътиборсиз қолдириш); 9.6.2. Прогул (3 соатдан ортиқ вақт давомида ёки иш куни давомида жами сабабсиз иш жойида бўлмаслик); 9.6.3. Ходимнинг билимсизлиги, айбли ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги сабабли Иш берувчининг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсига путур етиши; 9.6.4. Ходим томонидан мансаб мавқеини суиистеъмол қилиниши; 9.6.5. Иш берувчининг бошқа локал ҳужжатларида ва меҳнат қонунчилигида белгиланган бошқа ҳолларда. 9.6.6. Тузилган меҳнат шартномаси Ходимнинг ташаббуси билан амалдаги Меҳнат кодекси меъёрларида белгиланган тартибда ва муддатда бекор қилинади. Download 144.56 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling