Давлат бошқаруви самарадорлигига эришишдаги янги вазифалар


Download 0.6 Mb.
bet1/6
Sana25.01.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1121485
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
6-mavzu


САЙЛОВ ҲУҚУҚИ ЭРКИНЛИГИ – ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИНИНГ АСОСИЙ ШАРТИ
САЙЛОВ ҲУҚУҚИ ЭРКИНЛИГИ – ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИНИНГ АСОСИЙ ШАРТИ
 Режа
 1. Эркин сайловлар фуқаролик жамиятининг асосий белгиси.
2. Халқаро сайлов стандартлари ва Ўзбекистон қонунчилиги.
3. Ўзбекистон сайлов қонунчилигининг ривожланиши.
4. Эркин сайловларни ўтказишда оммавий ахборот воситаталарининг роли
Фуқароларнинг сайловларда ва бошқа сиёсий жараёнларда фаол иштирок этиши фуқаролик жамиятининг муҳим мезонларидан биридир. «Сайловлар – бу мамлакатимизда амалда бўлган ҳуқуқий меъёрларнинг нечоғлиқ демократик руҳда эканини намоён этадиган, демократик ҳуқуқий давлатнинг узвий белгиси, халқнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин ифода этишининг, фуқароларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги иштирокининг асосий шакли бўлиб, ўта муҳим ва ҳал қилувчи аҳамиятга эга масаладир»
Сайлов халқ ҳокимиятчилигининг тимсоли бўлиб, энг аввало ўзида жамият аъзоларининг, қолаверса сайловчи – фуқаро манфаатини ифода этади. Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари амалга оширилаётган ислоҳотларда сайловларнинг ўрни беқиёсдир
Эркин сайловларни ўтказиш жараёнида қонунийлик, тенглик каби бир қатор умумий ҳуқуқий тамойилларга оғишмасдан амал қилиниши уларни муваффақиятли амалга оширишга ва фуқаролик жамиятини шакллантиришга хизмат қилади
Демократия – бу сайлов дегани. Сайловсиз демократияни, демократиясиз сайловни тасаввур қилиш қийин. Демократия сайлов асосида, эркин фикр муштараклигида, сиёсий плюрализм мавжудлигида намоён бўлади
Сайловлар кишилик жамиятининг бир неча асрлик тарихий ривожланиш маҳсули бўлиб, давлат ва жамиятнинг такомиллашган моделларини шакллантириш мақсадида пайдо бўлган институтдир. Ҳозирги даврга келиб, дунёнинг аксарият мамалакатларида давлат ҳокимияти ва ўз-ўзини бошқариш органларини шакллантириш билан боғлиқ бўлган демократик сайловлар сиёсий тизимининг ажралмас таркибий қисмига айланиб бўлди. Турли мамлакатлардаги ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятининг ривожланиш даражасини уларда ўтказиладиган сайловларга, сайловлардаги аҳолининг иштирокига, сайловларнинг савиясига кўра белгиланади
Фуқароларнинг бевосита сайлов жараёнида, ўзлари эркин сайлайдиган вакиллари орқали мамлакатни бошқаришда қатнашиш ҳуқуқининг амалга оширилиши учун яратилган имкониятга қараб, у ёки бу давлат қай даражада демократик тамойиллар асосида яшаётганлигига баҳо бериш мумкин
Демократиянинг ушбу энг муҳим тамойилини ҳаётга татбиқ этиш, фуқароларнинг сайлов ҳуқуқини, ўз хоҳиш-иродасини эркин ифодалаш, ўз қонуний манфаатларини рўёбга чиқариш ва ҳимоя қилиш ҳуқуқини таъминлаш учун ҳақиқий шарт-шароит, ҳуқуқий асос яратиб берилиши лозим
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги, “Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларида сайловларга доир умумэътироф этилган демократик халқаро тамойил ва қоидалар мустаҳкамлаб қўйилган. Ҳозирги кунда шу қонунлар бирлаштирилиб 2019 йил 25 июнда “Сайлов кодекси” қабул қилинган.

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling