Давлат бошқаруви самарадорлигига эришишдаги янги вазифалар


Сайлов тизими ҳуқуқий асосларининг яратилиши, ривожланишини ва сайлов амалиётини қуйидаги асосий босқичларга ажратиш мумкин


Download 0.6 Mb.
bet5/6
Sana25.01.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1121485
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
6-mavzu

Сайлов тизими ҳуқуқий асосларининг яратилиши, ривожланишини ва сайлов амалиётини қуйидаги асосий босқичларга ажратиш мумкин:
Биринчи босқич (1991-1995 йй.) – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилиниши ва Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови, бир палатали Олий Мажлисни кўппартиявийлик асосида шакллантириш даврини ўз ичига олади.
Бу даврда “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги (1991 йил 18 ноябрь), Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (1992 йил 8 декабрь), “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайловлар тўғрисида”ги (1993 йил 28 декабрь), “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги (1994 йил 5 май), “Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги (1994 йил 5 май) қонунларнинг қабул қилиниши умумэътироф этилган таомойиллар асосида кўппартиялик, муқобил сайловларни ташкил этишнинг ҳуқуқийасосини яратди.
Бу босқичда 1994 йил 5 майда муҳим ҳужжат – “Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонун қабул қилинганлиги фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини амалга ошириш ва уларнинг ўз хоҳиш-истакларини эркин ифодалаш механизмини ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб берди.
Иккинчи босқич (1995-2000 йй.)миллий сайлов қонунчилигининг биринчи босқичда ўтказилган парламент сайловларида тўпланган амалий тажрибага мувофиқ сайлов тизимининг демократик асосларини мустаҳкамлаш ва қонунларга тегишли ўзгартиришлар киритиш каби тадбирларни ўз ичига олади.
Бу босқичда сайловларни ташкил этиш ва натижаларини аниқлашда холислик ҳамда эҳтиросларга йўл қўймасликни таъминлашга қодир мустақил орган – Марказий сайлов комиссияси тузиш талабидан келиб чиқиб, “Ўзбекистон Республикасининг Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги (1998 йил 30 апрель) қонун қабул қилинди ва мамлакатимиз тарихида илк бор демократик йўл билан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тузилди.
Учинчи босқич (2000-2009 йй.)фаол демократик янгиланишлар ва мамлакатни модернизация қилиш даври бўлиб, иқтисодиётимизни барқарор ривожлантириш, сиёсий ҳаётимизни, қонунчилик, суд-ҳуқуқ тизими ва ижтимоий-гуманитар соҳаларни изчил ислоҳ қилишда муҳим роль ўйнаган давр бўлди.
2008 йил 19 ноябрда Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган “Сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун сайлов жараёнининг ҳуқуқий асосларини янада ривожлантирди.Ушбу қонунга мувофиқ, Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасидаги депутатлик ўринлари сонини 120 тадан 150 тага оширилди
Учинчи босқич (2010 дан ҳ.д.) –мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш қилиш давридир
Сўз ва фикр эркинлиги ҳамма фуқароларга тегишли. Айни чоғда, сайлов жараёнлари билан боғлиқ ҳолда таҳлил этадиган бўлсак, ҳам миллий, ҳам халқаро амалий таж-рибага мувофиқ, ана шу муҳим ижтимоий-сиёсий воқеага тайёргарлик, уни ўтказиш даврида аҳолининг уч қатлами сўз ва фикр эркинлиги ҳуқуқига эга бўлиши айниқса жиддий аҳамият касб этади. Булар:
умумий аҳолининг муайян қисми ҳисобланувчи сайловчилар;
оммавий ахборот воситалари;
сайланадиган ўринлар учун курашаётган ёки овоз бериш натижаларига таъсир кўрсатадиган сиёсий кучлар.

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling