Давлат бошқаруви самарадорлигига эришишдаги янги вазифалар


Ўзбекистонда фуқароларнинг сайловда иштирок этиши эркин ва ихтиёрийдир


Download 0.6 Mb.
bet4/6
Sana25.01.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1121485
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
6-mavzu

Ўзбекистонда фуқароларнинг сайловда иштирок этиши эркин ва ихтиёрийдир. Ҳеч ким уларнинг муайян номзод учун «тарафдор» ёки «қарши» овоз беришга мажбур этиш ҳуқуқига эга эмас. Ҳеч ким фуқарога уни сайловда иштирок этишга ёхуд иштирок этмасликка мажбурлаш мақсадида таъсир ўтказишга, шунингдек, ўз хоҳиш-иродасини эмин-эркин ифода этиши учун мажбурлашга ҳақли эмас.
Республикамиз мустақилликни қўлга киритиши муносабати билан сайлов ҳуқуқини ривожлантиришнинг янги даври бошланди. Сайлов қонунчилиги хозирги кунда такомиллашув жараёнини бошдан кечирмоқда, унинг мукаммал бўлиши учун етакчи демократик мамлакатларнинг тажрибасидан ижобий жиҳатлари олинмоқда
1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилиниши миллий сайлов тизимимизни яратилишига асос солди. Жумладан, унинг 7-моддасида “Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаидир”, “Ўзбекистон Республикасида давлат ҳокимияти халқ манфаатларини кўзлаб ва Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда унинг асосида қабул қилинган қонунлар ваколат берган идоралар томонидангина амалга оширилади”
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сайлов ҳуқуқи Конституциянинг 32-моддасида алоҳида мустаҳкамланган. Унга кўра, “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар. Бундай иштирок этиш ўзини-ўзи бошқариш, референдумлар ўтказиш ва давлат органларини демократик тарзда ташкил этиш йўли билан амалга оширилади”. Сайлов ҳуқуқига оид яна бир – 60-моддасида “Сиёсий партиялар турли табақа ва гуруҳларнинг сиёсий иродасини ифодалайдилар ва ўзларининг демократик йўл билан сайлаб қўйилган вакиллари орқали давлат ҳокимиятини тузишда иштирок этадилар”, деб белгиланган. Шунингдек, Конституциянинг 77-моддасида Ўзбекистонда сайловлар кўппартиялик асосида ўтиши кўзда тутилган.
Конституцияда сайлов тизими принципларига бағишланган махсус бобнинг мавжудлиги Ўзбекистоннинг сайлов қонунчилигини шакллантиришда муҳим қадам бўлди. Унинг XXIII боби “Сайлов тизими” деб номланиб, 117-моддада “Ўзбекистон Республикасининг фуқароларидавлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эгадирлар. Ҳар бир сайловчи бир овозга эга. Овоз бериш ҳуқуқи, ўз хоҳиш-иродасини билдириш тенглиги ва эркинлиги қонун билан кафолатланади”
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг махсус XXIII бобида, шунингдек алоҳида қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги (1991 йил 18 ноябрь), “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги (1993 йил 28 декабрь), “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги (1994 йил 5 май), “Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги (1994 йил 5 май), “Ўзбекистон Республикасининг Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги (1998 йил 30 апрель) қонунларда ўз аксини топди.

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling