Давлат бюджетини бошқаришда ғазначиликнинг аҳамияти


ҒАЗНАЧИЛИКНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ ВА ВАЗИФАЛАРИ


Download 133.43 Kb.
bet4/9
Sana23.01.2023
Hajmi133.43 Kb.
#1113069
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
ДАВЛАТ БЮДЖЕТИНИ БОШҚАРИШДА ҒАЗНАЧИЛИКНИНГ АҲАМИЯТИ

ҒАЗНАЧИЛИКНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ ВА ВАЗИФАЛАРИ

Ғазначиликнинг асосий функциялари


Бюджет жараёнининг асосий босқичларидан бири давлатнинг молиявий назорати ҳисобланади. Бюджетни иқтисодиётнинг турли тармоқлари билан кўпқиррали алоқаларини бюджет кўрсаткичла- рининг аниқ адресли характери ифодалайди ва иқтисодиётнинг тур- ли тармоқларида тўғри ишлатилишини назорат қилишга асос яра- тади. Бюджет даромадлари ва харажатларининг кўрсаткичлари ти- зими орқали назорат қилинади.
Бугунги кунда молия, бюджет, солиқ интизомига етарли дара- жада риоя қилинмаётганлиги ва бюджет маблағларини мақсадсиз ишлатилишида кўпсонли ҳолатларнинг мавжудлиги барча мамла- катларда давлат назоратини кучайтириш зарурлигини кўрсатмоқда. Иқтисодиёти ривожланган ҳеч бир мамлакат йўқки, молия соҳасида давлатнинг назорат органлари мавжуд бўлмасин.
Жаҳон тажрибалари шуни кўрсатади, қонунийлик, объектив- лик, эркинлик ва мустақиллик молиявий назоратнинг тамойилла- ридир. Молиявий назорат институти давлатнинг назорат органлари- нинг умумий тузилишини ўзида мужассамлаштиради ва молиявий механизмнинг асосий элементи сифатида намоён бўлади. Молия- вий назоратнинг моҳияти унинг бажарадиган вазифалари ва функ- цияларида кўринади.
Давлатнинг молиявий назоратининг вазифалари қуйидагилар- дан иборат:

  • бюджетни тўғри тузишни ва ижро қилишни таъминлаш;

  • бюджет ва солиққа доир қонун ҳужжатларига риоя қилиш;

  • бюджет ва бюджетдан ташқари фондларнинг маблағларини мақсадли ва самарали ишлатилишини текшириш;

  • бюджет ва солиқ интизомига риоя қилишни яхшилаш;

  • бюджетлараро муносабатлар механизмининг реализациясини назорат қилиш;

  • банкларда ва бошқа кредит ташкилотларида бюджет ва бюд- жетдан ташқари фондларнинг маблағларини айланишини текшириш;

  • минтақаларни молиявий қўллаб-қувватлашда мақсадли бюд- жет жамғармаларининг шаклланишини ва тақсимотини назорат қи- лишдан иборат.

Давлатнинг молиявий назорати функцияларига қуйидагиларни киритиш мумкин:

  • давлат бюджет маблағларини харажат қилинишини назорат қилиш;

  • давлат мулкини хусусийлаштиришни, давлат ва хусусий мулк- ни самарали ишлатилишини молиявий назорат қилиш;

  • бюджетдан ташқари фондларнинг маблағларини ишлатили- шини назорат қилиш;

  • банкларда ва бошқа кредит ташкилотларида бюджет ва бюд- жетдан ташқари фондларнинг маблағларини айланишини назорат қилиш;

  • солиққа тортишда имтиёзларнинг ишлатилишини қонуний- лигини назорат қилиш;

  • давлат бюджетидан ажратиладиган субвенция, дотация, ссу- да ва бошқаларни берилишини назорат қилиш.

Республикамизда даромадларнинг етишмаслиги ва ўз вақтида тушмаслигини эътиборга олган ҳолда, мавжуд бюджет маблағла- ридан оқилона ва самарали фойдаланиш мақсадида ғазначилик ти- зимига ўтиш, бунда молиялаштириш ва касса харажатларини амал- га ошириш жараёнларини бирлаштириш натижасида бюджет маб- лағларини бюджет ташкилотларининг банкдаги ҳисобрақамида қолдиқ сифатида қолишини бартараф этиш мумкин.
Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, бугунги кунда дастур- ларни молиявий таъминлаш ва давлат маблағларидан фойдалани- лиши устидан назорат ўрнатиш ишида ғазначиликсиз муваффақ- қиятга эришиб бўлмайди. Ғазначиликни жорий этиш давлат маб- лағларини бошқариш тизимининг самарадорлигини оширишга кў- маклашади. Ғазначилик органларининг асосий вазифаларидан бири бюджет маблағларини мақсадли ва самарали ишлатилишини назо- рат қилиш ҳисобланади.
Ўзбекистонда яратилаётган марказлаштирилган ғазначилик ти- зими ғазначиликнинг ягона ҳисобрақамида маблағларни марказ- лаштиришни, шунингдек, бюджет ижросининг назоратини ва ҳи- соб-китобини кўзда тутади.
Ривожланган мамлакатлардаги амалда қўлланилаётган ғазна- чиликнинг ягона ҳисобрақами концепциялари, кассадаги нақд пул оқимларини ва пулли операцияларни бошқаришнинг ушбу усули Ўзбекистонга мос келади: бунда фаол ғазначиликнинг ягона ҳисоб-
рақами фаолият кўрсатади ва марказлаштирилган бухгалтерия на- зорати амалга оширилади.
Барча бюджет маблағлари ғазначиликнинг ягона ҳисобрақами- да тўпланади, тўловни амалга ошириш учун сўровнома ва уни тас- диқлайдиган ҳужжатлар ғазначиликка йўналтирилади, ғазначилик уларни назорат қилади, тўловларни режалаштиради ва тўловни амалга оширади.
Хорижий мамлакатлар тажрибаларидан кўринишича, ғазначи- ликнинг асосий вазифалари бир-бирига ўхшайди. Улар:

  1. Давлат бюджетининг кассали ижросини амалга ошириш.

  2. Давлатнинг молиявий активларини бошқариш.

  3. Давлат қарзларини бошқариш.

  4. Давлатнинг молиявий ресурсларини ҳисоб-китобини юри- тиш, йиғиш, ишлаш, таҳлил қилиш тизимини фаолият кўрсатишини таъминлаш.

  5. Давлат молиясининг ҳолати тўғрисида доимий равишда ҳи- соботларни тайёрлаш ва тақдим қилиш.

  6. Молиявий назоратнинг қоидаларини ва механизмларини иш- лаб чиқиш ва амалиётга киритиш.

  7. Давлат молияси тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Молия вазирлигига берилган ваколат доирасида бюджет ташкилот- ларини молиявий фаолиятини назорат қилишдан иборат.

Ғазначилик ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:

  1. Миллий ва чет эл валютасида давлатнинг молиявий ресурс- ларини тўплаш, давлат бюджети тушумлари ва харажатлари ҳаж- мининг қисқа муддатли прогнозларини ишлаб чиқиш.

  2. Сертификат бериш асосида республика ва маҳаллий бюджет маблағларини, шунингдек, давлатнинг мақсадли жамғармалари маблағларини сарфлашни амалга ошириш.

  3. Давлатнинг пул оқимларини кирими, чиқими ва қолдиғини бошқариш, ғазначиликни ягона ҳисобрақамидаги маблағларни са- марали ишлатишни амалга ошириш.

  4. Давлат бюджети бўйича Ғазначиликнинг йиллик ва ойлик ҳисоботини тайёрлайди ва нашр қилади, Ғазначиликнинг меъёрий ҳужжатларини тасдиқлайди ва уни ижрочиларга етказади.

  5. Молия вазирлигининг топшириғига биноан давлат ичкари- дан ҳам, ташқаридан ҳам қисқа ва узоқ муддатли маблағларни жалб этади.

  6. Молия вазирлигининг бошқа бўлинмалари билан биргалик- да бюджет тизими тўғрисидаги қонуний ҳужжатларнинг ижросини назорат қилади, бюджет таснифига мувофиқ ғазначилик ҳисобра- қамларини очади.

Ўзбекистон Республикасининг «Давлат бюджетининг ғазна иж- роси тўғрисида»ги Қонунида кўрсатилишича, Ғазначилик ўз зим- масига юклатилган вазифаларни давлат бошқарувининг бошқа ор- ганлари, маҳаллий, давлат ҳокимияти идоралари, Ўзбекистон Рес- публикаси Марказий Банки, тижорат банклари, бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда бажаради. Мазкур органлар ва ташклотлар Давлат бюджетининг касса ижросини амалга оширишда, унинг маб- лағларини бошқаришда, Давлат бюджети маблағларининг тушуми ва сарфини назорат қилишда Ғазначиликка кўмаклашишлари шарт.
Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисобот Ғазначилик томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этилади. Давлат бюджети ғазна ижросининг бухгалтерия ҳисоби Ғазначилик томонидан, шунингдек, давлат солиқ ва божхона хиз- мати органлари, бюджет ташкилотлари ҳамда давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органлар томонидан Давлат бюдже- ти ғазна ижросининг бухгалтерия ҳисоби ҳисобрақамларининг яго- на режаси ва бюджет таснифи асосида ташкил этилади ҳамда амал- га оширилади. Давлат бюджети ғазна ижросининг бухгалтерия ҳи- соби ҳисобрақамларининг ягона режаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
Ғазначилик юридик ва жисмоний шахсларга улар томонидан ортиқча тўланган солиқлар, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммалари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ягона ғазна ҳисобрақамидан ёки Ғазначиликнинг бошқа банк ҳисобрақамлари- дан қайтарилишини амалга оширади.
Ғазначилик юридик шахс мақомига эга бўлган Молия вазирли- гига бўйсунадиган давлат органи ҳисобланади. Ғазначиликнинг Қо- рақалпоғистон Республикаси Ғазначилик Бошқармаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар Бошқармаси, шаҳар ва туманларда Ғазначилик бўлимлари каби ҳудудий органлари фаолият бошлайди. Ғазначи- ликка Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари, Ўзбе- кистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланган Давлат Ғазначиси раҳбарлик қилади. Ғазначиликнинг ҳудудий ор- ганлари ҳуқуқий шахс мақомига эга эмас. Ўзбекистон Республика- си Молия вазирлигининг буйруғига мувофиқ Ғазначиликнинг ҳуду-
дий органлари тузилади ва тугатилади. Ғазначилик органларининг харажатларини молиялаштириш республика бюджетидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат бюджетининг ғазна иж- роси тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ солиқли ва солиқсиз давлат ту- шумларини тўплаш, сақлаш ва давлат харажатларини амалга ошириш учун Ғазначилик томонидан Ғазначиликнинг ягона ҳисобрақами очи- лади. “Ягона ғазна ҳисобрақами Ғазначилик томонидан бошқари- ладиган махсус банк ҳисобрақами бўлиб, бу ҳисобрақамга Давлат бюджети маблағлари ҳамда бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари киритилади. Ягона ғазна ҳисобрақамидан Дав- лат бюджетида маблағлари назарда тутилган юридик ва жисмоний шахсларнинг харажатлари тўланади, шунингдек, давлат мақсадли жамғармаларининг харажатлари амалга оширилади”39. Ғазначилик алоҳида операцияларни, шунингдек, давлатнинг мақсадли фондла- рининг маблағлари билан операцияларни амалга ошириш учун ғаз- начиликнинг ягона ҳисобрақами доирасида субсчётларини очиш ҳуқуқига эга. Бу субсчётлардаги қолдиқлар ғазначиликнинг ягона ҳисобрақами қолдиғининг ажралмас қисми ҳисобланади.
Ғазначилик Ўзбекистон Республикасининг «Давлат бюджети- нинг ғазна ижроси тўғрисида»ги Қонунида белгиланган, шунинг- дек, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан берил- ган ваколатлар доирасида ғазначиликнинг ягона ҳисобрақами ва унинг субсчётларини бошқаради. Ғазначиликнинг ваколат берилган лавозимдаги шахсларидан бошқа ҳеч ким ғазначиликнинг ягона ҳи- собрақами маблағларидан пул ўтказиш учун банкка тўлов топши- риқномасини бериш ҳуқуқига эга эмас.
Ғазначиликнинг ягона ҳисобрақами Ўзбекистон Республикаси- нинг Марказий Банкида очилади. Ўзбекистон Республикасининг Маарказий Банкининг ҳудудий бошқармаларида ғазначиликнинг ягона ҳисобрақамининг субсчётлари ҳам очилади. Республика мин- тақаларида давлат харажатларини ўз вақтида молиялаштиришни таъминлаш мақсадида Ғазначиликнинг топшириғи билан Марказий Банк томонидан бутун иш куни мобайнида субсчётларга ва улардан пул маблағларини ўтказиш ташкил этилади. Маблағ ўтказиш ва дав- латнинг пул маблағларини харажат қилиш учун фақат Молия вазир- лиги рухсати билан банк счётларини очиш мумкин. Бу ҳуқуқни Дав- лат Ғазначисига Молия вазирлигининг буйруғи билан юклатилган.



Download 133.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling