Давлат бюджетини бошқаришда ғазначиликнинг аҳамияти
Ўзбекистон Республикасининг бюджет таснифи
Download 133.43 Kb.
|
ДАВЛАТ БЮДЖЕТИНИ БОШҚАРИШДА ҒАЗНАЧИЛИКНИНГ АҲАМИЯТИ
Ўзбекистон Республикасининг бюджет таснифиМазкур назарий хулосалардан келиб чиққан ҳолда, давлат бюд- жети даромадлари ва харажатларининг батафсил иқтисодий тавси- фини ва унинг иқтисодий ривожланишга таъсирини, хусусан, бозор иқтисодининг шаклланишидаги ўрни ва аҳамиятини ўрганишга им- кон туғиладики, бу ҳолат Ўзбекистон Республикаси давлат бюдже- тининг даромадлар ва харажатлар таснифини кўриб чиқишни тақо- зо этади. Бюджетни гуруҳлаш тавсифи ва уларни тузиш тамойиллари бюд- жет даромадлари ва харажатларининг ижтимоий-иқтисодий мазмуни, иқтисодиётнинг тузилиши ва уни бошқаришга боғлиқ равишда аниқ- ланади. Даромад манбаларини билиш ва бюджет сарфларининг йў- налишини аниқлаб олиш бюджет жараёнининг самарали ишлашига шароит яратади. Шунингдек, бюджет даромадлари ва харажатларини бир тизим- га солиб гуруҳлаш нафақат бир қанча ўхшаш даромад ва харажат- ларни бирлаштириш имкониятини беради, балки иқтисодиётда мо- лиявий назоратни мустаҳкамлашни ва бюджет интизомига риоя этилишини ҳам таъминлайди. Давлат молияси тизимида бюджет таснифи бюджет ҳолатини ти- зимлаштиради ва ҳисоб-китоб маълумотларини таъминлаб беради, Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, бюджет таснифига қу- йидагича таъриф бериш мумкин: бюджет таснифи – бу бюджет да- ромадлари ва харажатларини, бюджет тақчиллигини молиялашти- риш манбаларини гуруҳлаштириш ва бюджетларни тузиш ва улар- ни ижро этиш ҳамда турли даражадаги бюджетлар кўрсаткичлари- ни ўзаро таққослаш имконини беради. Бюджет таснифидан Давлат бюджетини тузиш, таҳлил этиш, қабул қилиш ҳамда ижро этиш мақсадида бюджет маълумотларини тизимга солиш учун фойдаланилади. Бюджет таснифи бюджет маъ- лумотларини халқаро тасниф тизимларининг айнан шундай маълу- мотлари билан қиёслашни таъминлайди. Бюджетнинг муҳим қисмини ташкил этувчи тизим бюджет тас- нифи бўлиб, у турли даражадаги бюджет кўрсаткичларини ўзаро таққослаш, молиявий, бюджет тақчиллигини қоплаш манбаларини белгилаш имконини беради.42 Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадларининг таснифи қонун ҳужжатларига мувофиқ уларни турлари ва манбалари бўйича гуруҳлашдан иборат бўлади. Халқаро таснифлаш асосида давлат бюджети даромадлари ва харажатларини миллий таснифлашни ишлаб чиқиш кўзда тутилади. Ушбу таснифлар давлат молияси ҳисобини юритиш ва уни бошқа- ришни яхшилаш имконини беради. Турли даражадаги бюджетлар- нинг барча даромад манбалари ва харажат йўналишлари белгила- нади. Бюджет таснифи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ишлаб чи- қилади ва тасдиқланади. Download 133.43 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling