Давлат бюджетини бошқаришда ғазначиликнинг аҳамияти
Download 133.43 Kb.
|
ДАВЛАТ БЮДЖЕТИНИ БОШҚАРИШДА ҒАЗНАЧИЛИКНИНГ АҲАМИЯТИ
№
Федерал бюджет ижросининг операциялари бухгалтерия ёзув- лари билан ҳужжатлаштирилади ва бухгалтерия ҳисоб-китоби рўй- хатларида ифодаланади. Федерал бюджет ижросининг бухгалтерия ҳисоб-китобини юритиш Россия Федерацияси Молия вазирлиги- нинг белгиланган меъёрий ҳужжати асосида амалга оширилади. Бу ҳисобот таркибида қуйидаги шакллар мавжуд: федерал бюджет харажатларининг кассали ижроси ва молия- лаштириш тўғрисида ҳисобот; Россия Федерацияси бюджет таснифига мувофиқ алоҳида кодлар бўйича федерал бюджет харажатларининг кассали ижроси ва молиялаштириш тўғрисида ҳисобот; Россия Федерацияси Молия вазирлигининг Федерал Ғазна- чилик Бош Бошқармаси томонидан молиялаштиришнинг умумий суммалари тўғрисида ҳисобот; бюджет ва бюджетдан ташқари фондларнинг маблағлари ҳи- собига ижро қилинган мажбуриятлар тўғрисида ҳисобот; йил якунида Федерал Ғазначилик органларининг шахсий ҳи- собрақамларида федерал бюджет маблағларининг қолдиқлари тўғ- рисида ҳисобот; РФ Молия вазирлигининг Федерал Ғазначилик Бош Бошқар- масининг Россия Федерацияси бюджет таснифига мувофиқ алоҳида кодлар бўйича молиялаштириш ҳажми тўғрисида ҳисобот; Россия Федерацияси бюджет таснифига мувофиқ алоҳида кодлар бўйича бюджет ва бюджетдан ташқари фондларнинг маб- лағлари ҳисобига ижро қилинган мажбуриятлар тўғрисида ҳисобот; Россия Федерацияси бюджет таснифига мувофиқ алоҳида кодлар бўйича йил якунида Федерал Ғазначилик органларининг шахсий ҳисобрақамларида федерал бюджет маблағларининг қол- диқлари тўғрисида ҳисобот. «Федерал бюджет харажатларининг кассали ижроси ва молия- лаштириш тўғрисида» ҳисобот Россия Федерациясининг бюджет харажатлари барча таснифига мувофиқ алоҳида кодлар бўйича ха- ражатларининг кассали ижроси ва молиялаштириш тўғрисида маъ- лумотларни қамраб олади. Мазкур ҳисобот бешта бобдан иборат. Федерал Ғазначилик органлари федерал мақсадли дастурларни молиялаштиришда фаол иштирок этади. Федерал мақсадли дастур- лар Россия Федерациясини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш- нинг устувор йўналишлари ҳисобга олинган ҳолда, истиқбол режа- ларига мувофиқ равишда ишлаб чиқилади. Тасдиқланишга ва феде- рал бюджет ёки бюджетдан ташқари фондларнинг маблағлари ҳи- собига молиялаштиришга тақдим қилинаётган дастурлар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак. Жумладан: техника-иқтисодий жиҳатидан асосланган бўлиши; дастурда буюртмачининг номи бўлиши; йиллар бўйича дастурни молиялаштириш манбалари ва ҳаж- мини тақсимлаш тўғрисида маълумотлар бўлиши; дастурни амалга оширилиш натижаларидан кейин кутилаёт- ган иқтисодий-ижтимоий ривожланиш истиқболлари қилиниши; тасдиқланиши зарур бўлган бошқа ҳужжатлар, материаллар ва ҳисоб-китоблар бўлиши керак. Барча дастурлар бир қанча дас- турчаларни ўз ичига олиши мумкин. Россия Федерациясининг «2002 йил бюджетномаси»да таъкид- ланишича, амалга оширилаётган федерал дастурларнинг сони ка- майтирилди, лекин бу қисқартиришда асосан олдин амалдаги дас- турларни молиялаштириш ресурслари ва уларнинг ҳажми сақланиб қолинади Foydalanilgan adabiyotlar ro’yxati 1.O’zbekiston Respublikasi Byudjet Kodeksi. O’zbekiston Respublikasi qonuni.O’RQ-360-Son.26.12.2013.O’zbekiston Respublikasiqonun hujjatlari to’plami,2013-y.№52-I-son . 2. O’zbekiston Respublikasi soliq kodeksi –T.,O’zbekiston 2008-yil (o’zgartirish va qo’shimchalar bilan). 3. O’zbekiston Respublikasi mehnat kodeksi –T., O’zbekiston 2010-yil (o’zgartirish va qo’shimchalar bilan). 4. O’zbekiston Respublikasi Prezidentining “O’zbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari pensiya jamg’armasining tashkiliy tuzilmasini shakllantirish chora-tadbirlari to’g’risida”gi 2009-yil 30-dekabrdagi PQ-1252-sonli qarori. 5. O’zbekiston Respublikasi Prezidentining 2012-yil 25-dekabrdagi “O’zbekiston Respublikasining 2013-yildagi asosiy makroiqtisodiyko’rsatkichlari prognozlari va davlat byudjeti parametrlari to’grisida”gi PQ-1887-sonli qarori. 6. O’zbekiston Respublikasi Prezidentining 2014-yil 4-dekabrdagi “O’zbekiston Respublikasining 2015-yildagi asosiy makroiqtisodiyko’rsatkichlari prognozlari va davlat byudjeti parametrlari to’grisida”gi PQ-2270-sonli qarori. 7. O’zbekiston Respublikasi Prezidentining 2017-yil 29-dekabrdagi “O’zbekiston Respublikasining 2018-yildagi asosiy makroiqtisodiyko’rsatkichlari prognozlari va davlat byudjeti parametrlari to’grisida”gi PQ-3454-sonli qarori. 8. Po’latov D.X., Nurmuhamedova B.I. G’aznachilik. Darslik-T.: “Sano-standart”, 2014.272-bet. 9.www.mf.uz (O’zbekiston Respublikasi Moliya vazirligi). Download 133.43 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling