Давлат бюджетини бошқаришда ғазначиликнинг аҳамияти
БЮДЖЕТ ТАСНИФИ ВА УНИНГ ҒАЗНАЧИЛИК ТИЗИМИДАГИ АҲАМИЯТИ
Download 133.43 Kb.
|
ДАВЛАТ БЮДЖЕТИНИ БОШҚАРИШДА ҒАЗНАЧИЛИКНИНГ АҲАМИЯТИ
БЮДЖЕТ ТАСНИФИ ВА УНИНГ ҒАЗНАЧИЛИК ТИЗИМИДАГИ АҲАМИЯТИБюджет таснифининг асосий тамойиллари Маълумки, давлат молияси тизими марказида Давлат бюджети туради. Бюджет тизими мамлакатнинг ўзига хос хусусиятларини, унинг ижтимоий-иқтисодий тузилишини, давлат қурилишини кўр- сатувчи мураккаб механизмини ифодалайди. Давлат бюджети – давлатнинг ўз функциялари ва вазифаларини молиявий таъминлаш мақсадида пул маблағларини тўплаш ва сарфлашнинг балансидир. Бюджет-давлат ташкилот, муассаса, оила ёки айрим шахснинг маъ- лум муддат учун белгиланган даромад ва харажатлари баланси маъ- носида ишлатилади. Давлат бюджетининг яратилиши ва ижроси давлатнинг миллат тараққиёти хусусиятларига ҳамда давлат олиб бораётган ташқи ва ички иқтисодий сиёсатга боғлиқ. Миллий даромадни бюджет орқали қайта тақсимлаш натижа- сида таълим, фан, маданият, соғлиқни сақлаш ва бошқа ижтимоий соҳалар, бошқарув органлари ҳамда мамлакат мудофаа эҳтиёжлари молиявий ресурслар билан таъминланади. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов таъкидлага- нидек, «молиявий аҳвол қанчалик мураккаб бўлмасин, таълим, соғ- лиқни сақлаш, фан ва маданият соҳасини қўллаб-қувватлаш ва ри- вожлантириш учун зарур маблағ қидириб топилади»41. Шунингдек, бюджет давлат ва маҳаллий ҳокимият органлари бошқаруви билан боғлиқ бўлган вазифаларни таъминлаш мақсадида пул маблағларини жамғариш учун уларнинг шакллантириш манбаларини ҳосил этиш ҳамда улардан оқилона фойдаланиш деб ҳам эътироф этилади. Юқоридагилардан маълумки, давлат молияси аниқроғи, давлат бюджетини тузиш аниқ тамойилларга асосланади, бу ўз навбатида муҳим аҳамиятга молик бўлган бюджет жараёнининг ҳамма бос- қичларини бир тизимга солиш заруриятини келтириб чиқаради. Шундай тизимлардан бири бу бюджет таснифидир. Иқтисодий адабиётларда бюджет таснифининг умумий тамо- йилларига, давлат ва маҳаллий бюджет даромадлари ва харажатла- рининг моҳияти ва уларни гуруҳлаштириш ва бюджет таснифидан оптимал равишда фойланишга қаратилган муҳим фикрлар берил- ган. Шунингдек, давлат ва маҳаллий бюджетлар жараёнида тасниф- нинг иқтисодий моҳияти ва унинг роли ҳам кўп таъкидланади. Бунда бюджет даромадлари ва харажатларини жамиятнинг иқтисо- дий ҳаётидаги, хусусан уларни ижтимоий-иқтисодий ривожланти- ришдаги аҳамияти, таснифни аниқ белгиларига асосан гуруҳлаш- тириш, иқтисодиётнинг тармоқлари бўйича моҳиятини очиб бе- ришга ҳаракат қилинади. Давлат бюджети иқтисодий категория сифатида пул муноса- батларини ифодалайди ва шу тарзда жамиятнинг иқтисодий ҳаёти- даги ижтимоий гуруҳлари ва синфларнинг ўзаро муносабатларини ўзида акс эттиради. Шаклий жиҳатдан давлат бюджетини маълум бир аниқ вақтга даромадлар ва харажатлар ёйилмаси деб ҳам эъти- роф этиш мумкин. Бу эса ўз навбатида шу аниқ давр учун қонунга мувофиқ тасдиқланган бўлиши шарт. Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджет- лар харажатлари – бу марказлашган давлат пул жамғармаларининг бир қисми бўлиб, улар ҳудудий ва тармоқ бўйича ҳамда мақсадли равишда фойдаланишга сарфлаш жараёнида вужудга келадиган иқ- тисодий муносабатлар йиғиндисидир. Бюджет харажатлари давлат бюджети харажатлари каби миқдорий ва сифат даражаси билан тав- сифланади. Харажатларнинг сифат тавсифи унинг иқтисодий та- биатини очиб берса, миқдорий тавсифи эса ҳажмини белгилаб бе- ришга ҳаракат қилади. 12-чизмада бюджет таснифи берилган. 2-чизма Download 133.43 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling