Давлат бюджетининг мохияти


Download 71 Kb.
bet1/4
Sana27.12.2022
Hajmi71 Kb.
#1069200
  1   2   3   4
Bog'liq
Давлат бюджети


Давлат бюджети


Режа




1 Давлат бюджетининг мохияти 1 Давлат бюджетининг мохияти


2 Бюджет даромадлари
3 Бюджет харажатлари

1 Давлат бюджетининг мохияти


Мамлакат иктисодий тизимни муайян максадда ривожлантириш турли марказлашган фондларни ва аввало умумдавлат пул маблаглари фондини-давлат


бюджетини тузиш йули билан таьминланади
Турли мамлакатларда давлат бюджетини тузиш ва ундан фойдаланишнинг бир канча умумий хусусиятлари бор.Шу билан бирга уларнинг хар бирида шунингдек бир мамлакат доирасида ижтимоий жамиятни ривожлантиришнинг айрим боскичлариа молиявий сиёсатнинг асосий куроли булган давлат бюжети таркиби
ва мазмунининганчагина хусусиятлари бирбиридан фарк килади.

Давлат бюжети –мамлакатнинг асосий молиявий режаси,молия тизимининг марказий бугунидир.Унинг асосий вазифаси молиявий воситалар ёрдамида иктисоднисамарали ривожлантириш ва умумдавлат микёсидаги ижтимоий вазифаларни хал килиш учун шароит яратишдир.


Тула хужалик хисоби ва уз-узини маблаг билан таьминлаш шароитида давлат бюджетининг маблаглари аввало иктисодиет таркибини кайта куришга , муайян
максаддаги комплекс дастурларни молия билан таминлашга илмий техник кудратини кучайтиришга, ижтимоий сохани ривожлантиришга , мамлакатни мудоффа кобилиятини мустахкамлашга йуналтирилади.
Республика бюджетида ва махаллий бюджетларда тупланган пул ресурсларининг марказлашган фондлари халк хужалигининг ва айрим регионларнинг манфаатини демократик марказлашиш тамойилларида уйгунлаштиришнинг молиявий асосини вужудга келтириди. Тамойилни халк хужалигини бошкариш сохасигда амалга ошириш давлат, тармоклар , корхоналар (бирлашмалар), махаллий органларнинг молиясини аник ажратишни талаб этади,
Режали равишда иш курувчи ягона хужалик тизими доирасида айрим бугинларга ишлаб чикариш ресурсларини, муайян коидаларга мувофик шу бугинларга бириктириб бериладиган пул маблагларини тасарруф килишда муайян иктисодий мустакиллик таъминланади.
Давлат бюджетининг иктисодиётни бошкаришдаги ахамияти узок вакт давомида деярли факат халк хужалигининг турли тармокларидаги даромадларни туплаш ва уларни умумхужалик эхтиёжларига мувофик марказлашган тартибда кайта таксимлаш имкониятлари билан боглаб келинди. Бундай шароитда корхоналар даромадларидан олинадиган соликлар ставкаси купайиб борди, марказлашган тартибда маблаг ажратиш эса бюджет харажатларининг асосий кисмини ташкил этди.
Тарихий тажриба собик иттифок даврида маблагларни бюджет оркали бу хилда бир жойдан иккинчи жойга утказиш биринчи галдаги вазифаларни хал этишда ютукка эришишга имкон беради. Лекин бу усул узок вакт кулланишга мулжалланмаган, чунки унинг бир канча мухим камчиликлари бор. Корхоналарнинг анча даромадларини хак туламай марказлашган фондларга олиб куйиш уларнинг ишлаб чикариш самарадорлигини оширишдан иктисодий манфаатдорлигига болта уради, аслида уларни и\чни ривожлантириш масалаларини хал килишда иштирок этишдан,капитал солишнинг окилона йулларини излашдан четлаштиради. Бу масалалар батамом юкори бошкарув органларининг ихтиёрига берилади, бу органлар эса «хамма нарсани олиб куямиз, зарур булиб колганда эса берамиз» кабилида иш тутадилар. Бюджетдан маблаг ажратиш хужалик ходимларининг шу ресурслардан самарали фойдаланишига коникишини кескин камайтиради. Давлат маблагларидан олинадиган маблаг текин, ишлаб чикилмаган маблаглар сифатида кабулкилинади. Бу хол бокиманда булиш кайфиятини тугдиради, махаллий ва халк хужалик манфаатларини келишмай колишига сабаб булди .
Бюджетдан маблаг ажратишда аник иктисодий мулжалларнинг йуклиги иктисодий ислохотлар сифатининг коникарли булмаганлиги натижасида купинча чукурлашади: марказлашган тартибда маблаг солиш самарадорлигининг хисоб-китоблари ана шу индикаторлар асосида ишлаб чикилиши керак. Бу аввало ижтимоий зарурий харажатлардан уэилиб колган бахоларга тааллуклидир. Бундай шароитда давлат бюджети сарфлар билан бахолар уртасидаги тафовутни йукотиш учун куп миллиардлаб дотациялар бериб , бахо белгилаш сохасидаги камчиликларни тузатишдек узига хос булмаган вазифани зиммасига олади.
Одатда, бундай молиявий сиёсат экстенсив иктисодий усиш вабошкаришнинг маъмурий буйрукбозлик усуллари хукм сурадиган давр учун характерлидир



Download 71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling