Давлат бюджетининг мохияти


Download 71 Kb.
bet4/4
Sana27.12.2022
Hajmi71 Kb.
#1069200
1   2   3   4
Bog'liq
Давлат бюджети

Давлат заёмлари давлатнинг ахоли, корхона, фирма ва ташкилотлардан карз олиши хисобига уз молия ресурсини хосил этиш воситасидир. Давлат харажати даромаддан ошиб кетган шароитда орадаги камомад заём билан тулдирилади. Давлат марказий ва махаллий заёмлар чикариб, уларни сотади ва заём хисобидан фоиз, яъни карз хаки тулашни зиммасига олади. Заёмлар мудати тугагач, давлат уни кайта сотиб олади ёки янги заёмларга алмаштиради.
Эмиссия давлат томонидан кушимча когоз пулларни чикариш ва кушимча кредитни уюштиришдир. Шу сабабли пул ва кредит эмиссияси мавжуд булади. Давлат соликлари ва заёмлар хисобидан уз харажатларини коплай олмаган шароитда эмиссияга кул уради. Заёмларни сотиб туриш кулай усул, аммо заёмлар утмай колиб молиявий ахвол танглашиши мумкин. Шунда эмиссия нажод йули деб каралади, аммо у инфелясияни чукурлаштирувчи омил хисобланади.
Юкорида айтилган 3 турдаги тушумлардан ташкари давлат сотиб олган акциядан келган двидент, давлат пулини банкка куйишдан тушган фоиз, давлат мол – мулкидан келган ижара хаки, давлат мол – мулкини сотишдан келган пул кабилар хам молия ресурсига киради.
Хужалик юритишнинг янги шароитида бюджет даромад кисмининг баркарорлиги кучайтирилиш. Бюджет маблагларини хосил килиш сохасида давлат билан корхоналарнинг узаро муносабатлари меъёр асосида белгиланади. Бу хол бюджет даромадларининг манбаларининг хужалик юритиш натижаларига, ишлаб чикариш самарадорлигининг усишига каттикрок боглик килиб куйиш имкон беради. Меъёрий тамойиллар турли шаклларида – ресурслар учун хак олиш еки корхоналарнинг даромадларига солик солиш йули билан фойдаланиш мумкин.
Давлат бюджети даромадларини хосил килиш механизмини кайта куриш истикболллари тугрисида иктисодчилар уртасида иккита асосий нуктаи назар бор. Биринчи нуктаи назарга мувофик , давлат ишлаб чикариш воситаларига эгалик хукукини амалга ошириб, аввало корхонада фойдаланадиган хужалик ресурсларига (ишлаб чикариш фондларига, фойдали казилмалар захираларига, ерга ва х.к ) хамда мехнат ресурсларига солик солиш керак. Бунда корхоналарнинг коллективлри билан узига хос ижара муносабатларига киришади ва улар олдига топширилган ресурслардан фойдаланиб, минимал, ижтимоий нормал самара олиш каби меъёрий шартлар куйади. Бундай нуктаи назар тарафдорларининг фикрича, халк хужалигидан бюджет даромадларини олишнинг асосий шаклларини ишлабчикариш фондлари учун туловлар, рента туловлари, мехнат ресурслари учун туловлар булиши керак. Молиявий муносабатларни мана шу йуналишда кайта куриш корхоналарини тула хужалик хисобига утказишга мувофик келади.
Иккинчи нуктаи назарнинг тарафдорлари бюджет даромадларининг меъёрий базасини хосил килишда ресурслардан фойдаланишнинг ижтимоий зарурий даражаси талабларига эмас, балки амалада олинадиган натижага асосланишни таклиф этадилар. Бундай холда корхона (бирлашма) самарадорлик буйича меъёрий топширик урнига олинаётган даромадни (фойдани) таксимлаш меъёрини олади.
Бу нуктаи назарнинг фарки куп жихатдан кохонаниниг хам ягона халк хужалик комплексининиг таркибий кисми сифатидаги, хам нисбатан алохидалашган иктисодий бугин сифатидаги мазкур икки хил ахволидан келиб чикади. Бу томонларнинг биттасига купрок этибор бериш корхоналар билан бюджет уртасидаги узаро молиявий муносабатларнинг факат бир шаклини абсолютлаштришга олиб боради.
Бунда шунга асосланиш тугрирок буладики, иктисодий тизимда корхоналарнинг ахволидаги зиддиятлилик давлат бюджети даромад кисмини хосил килишда хар икки ийлдан бир вактда фойдаланишни: ресурслар учун меъёрий туловлар олишни ва хужалик хисобидаги корхоналарниниг фойдаларни таксимлашда уларга шерик булишни таказо этади. Ресурслар учун солик, кредит учун фоиз туланадиган сунг колган соф ёки нетто-фойдага солик солиш молиявий муносабатларнинг иккинчи шакли вариантларидан бири булиши мумкин.
Download 71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling