Давлат фуқаролик хизматчиси билан тузиладиган меҳнат шартномасининг


-боб. Давлат фуқаролик хизматчисининг иш ва дам олиш вақтлари


Download 44.92 Kb.
bet4/8
Sana14.01.2023
Hajmi44.92 Kb.
#1092376
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
mehnat shartnomasi namunasi 13.01.2023 (1)

4-боб. Давлат фуқаролик хизматчисининг иш ва дам олиш вақтлари

13. Давлат фуқаролик хизматчиси учун ____ кунлик иш ҳафтаси белгиланади. Бунда иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига ________ соатгача этиб белгиланади.


14. Давлат фуқаролик хизматчиси хизмат фаолиятининг ўзига хос хусусиятларига қараб, ҳафтасига _______ соатгача бўлган вақт доирасида ички меҳнат тартиби қоидаларига риоя этилган ҳолда _______ кунлик иш ҳафтаси белгиланиши мумкин.
15. Уч ёшга тўлмаган болалари бор давлат фуқаролик хизматчилари бўлган ота-онасидан бирига (ота-онанинг ўрнини босувчи шахсга) ҳафтасига ўттиз беш соатдан ошмайдиган иш вақти давомийлиги белгиланади.
16. Давлат фуқаролик хизматчисини иш вақтидан ташқари ҳамда дам олиш кунлари ва ишланмайдиган байрам кунлари ишларга жалб этиш меҳнат тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этилган ҳолда, Иш берувчининг қарори асосида амалга оширилади.
17. Давлат фуқаролик хизматчисининг иш вақтидан ташқари иши учун компенсация иш вақтидан ташқари ҳақиқатда ишлаб берилган соатларига камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўлаш ёки ортиқча ишлаган вақтининг давомийлигига мос бўлган қўшимча дам олиш вақти бериш орқали амалга оширилади.
18. Давлат фуқаролик хизматчиларига дам олиш ва иш қобилиятини тиклаш учун, кўп йиллик хизмати ва алоҳида меҳнат шароитлари учун иш жойи (лавозими) ва ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда йиллик асосий ва қўшимча таътиллар берилади.
Давлат фуқаролик хизматчисига давомийлиги йигирма етти календарь кунидан кам бўлмаган йиллик асосий таътил берилади.
19. Меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ ___ иш кунидан кам бўлмаган ижтимоий таътил берилади.
20. ___ иш кунидан кам бўлмаган кўп йиллик хизмати ва алоҳида меҳнат шароитлари учун йиллик ҳақ тўланадиган қўшимча меҳнат таътиллари берилади.
21. Давлат фуқаролик хизматчиларига йиллик узайтирилган асосий ва қўшимча таътилларни бериш асослари ва шартлари давлат фуқаролик хизмати тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.


5-бобДавлат фуқаролик хизматчисининг меҳнатига ҳақ тўлаш

Download 44.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling