Давлат фуқаролик хизматчиси билан тузиладиган меҳнат шартномасининг


Download 44.92 Kb.
bet7/8
Sana14.01.2023
Hajmi44.92 Kb.
#1092376
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
mehnat shartnomasi namunasi 13.01.2023 (1)

10-боб. Томонларнинг жавобгарлиги

36. Томонлар Шартномада белгиланган мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган тартибда жавобгар бўлади.




11-боб. Давлат фуқаролик хизматчини ўташ
билан боғлиқ низоларни ҳал этиш

37. Давлат фуқаролик хизматчини ўташ билан боғлиқ низолар


ва келишмовчиликлар “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонун, меҳнат тўғрисидаги қонунчилик, шунингдек, локал меъёрий ҳужжатларни қўллаган ҳолда ҳал этилади, агарда улар ўртасида келишувга эришилмаса, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
38. Иш берувчининг қонунга хилоф қарорлари, шунингдек улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида давлат фуқаролик хизматчисининг бузилган, низолашилаётган ҳуқуқларини, эркинликларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексида белгиланган тартибда амалга оширилади.
39. Давлат фуқаролик хизматчисини ишга тиклаш, унга етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш ва маънавий зиённи компенсация қилиш билан боғлиқ низолар фуқаролик процессуал қонунчилик билан белгиланган тартибда ҳал этилади.
12-боб. Шартноманинг қўшимча шартлари

40. Давлат фуқаролик хизматчиси учун Иш берувчи билан қўшимча келишув асосида ______________________________________________________________________________


(тўлиқсиз иш куни, тўлиқсиз иш ҳафтаси, соатбай иш ва бошқа.)
белгиланиши мумкин.
41. Давлат фуқаролик хизматчиси Иш берувчи билан мазкур Шартномага доир қўшимча келишув асосида доимий (ёки вақтинча) асосда масофадан туриб ишлаш, мослашувчан иш вақти режими, вақтбай ёки ишбай тизимида ишлаши мумкин.
42. Давлат фуқаролик хизматчисини бошқа давлат органига вақтинча хизмат сафарига юборишга қонунчиликда белгиланган тартибда йўл қўйилади. Бунда, Давлат фуқаролик хизматчисини бошқа давлат органига вақтинча хизмат сафарига юбориш фақат унинг ёзма розилиги билан амалга оширилади.
43. Давлат фуқаролик хизматчисига охирги таътил берилган кундан эътиборан календарь йил давомида узлуксиз ёки жамланган ҳолда уч ойдан ошмайдиган иш ҳақи сақланмайдиган таътиллар берилиши мумкин.



Download 44.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling