давлат харажатлари ва давлат хариди
Download 98,2 Kb.
|
2-mavzu 2.3 ДАВЛАТ ХАРАЖАТЛАРИ ВА ДАВЛАТ ХАРИДИ
Харажат-фойда таҳлили
Фойда ва соф ташқи таъсир ускуналарнинг харажатлари билан солиштирилиши лозим; кутилаётган иқтисодий фойда – солиқ тўловчилар, давлат ёки хусусий сектор қарз олиши ҳисобидан бўлса-да, - уни молиялаштириш учун қилинган харажатларга боғлиқ эмас. Давлат органи қилинган харажатлар ва фойдани вақт нуқтаи назаридан ўрганиб Дисконтлашган пул оқимлари (ДПО) ёки IRR (ингл. internal rate of return- ички даромадлилик даражаси, умумқабул қилинган қисқартма — IRR—бу шундай фоиз даражасики, ушбу даражада, соф дисконтлашган даромад (NPV) 0 га тенг бўлади. NPV пул оқимларининг бугунги кун қийматига кўра дисконтлаштириш орқали ҳисобланади) ҳисоб китобларини қўллаши лозим. Бошқача айтганда, CF тўловлар оқими, бунда CFt —t йилдан кейин тўлов (t = 1,...,N) ва IC = − CF0 бошланғич инвестиция миқдори ва шундан келиб чиқиб, NPVни ҳисоблаш — инвестицион лойиҳани баҳолашнинг стандарт усули ҳисобланади. Ушбу формула турли даврлардаги пул оқимларини ҳозирги қийматга келтириш орқали қилинадиган инвестициядан келадиган самарани баҳолайди. Агар NPV 0 дан юқори бўлса, инвестиция даромад келтиради, агар NPV 0дан кичик бўлса, бундай инвестиция зарарли ҳисобланади. Шунингдек, NPV ёрдамида муқобил инвестиция лойиҳаларини баҳолаш мумкин (бирламчи инвестиция қўйилмаси миқдори бир хил бўладиган лойиҳаларда NPV миқдори катта бўлган лойиҳа кўпроқ даромад келтиради). NPV давлат сектори дисконт даражаси орқали ҳисобланади(ДСДД). Ҳар қандай инвестицион лойиҳада NPV ижобий бўлса, бундай инвестиция иқтисодий асосланган ҳисобланади. Аммо лойиҳалар оддийгина Дисконтлашган пул оқимлари усули орқали баҳоланса, қиммат лойиҳаларга устунлик берилиши мумкин, шунинг учун ҳам харажат-фойда таҳлилини амалга оширишга зарурат юзага келади. Агарда кутилаётган фойдани аниқлаш осон бўлмаса (одатда, ижтимоий инфратузилма объектларида кузатиладиган), фақатгина турли хил ечимни берувчи харажатларнинг ўзи солиштириш йўли билан амалга ошириладиган “харажатлар-самаралилиги таҳлили” ўтказилади. Давлат секторида инвестицион қарорлар қабул қилишда ДПО ҳисоб-китобларни қўллашнинг яна бир муаммоси мавжуд – дисконтлашган харажатларнинг таъсири келажакда узоқ муддатда таъсир этади (масалан, атом электр станцияларини декомиссия қилиш ёки ерни қайтадан сотиб олиш харажатлари). Айтайлик, лойиҳанинг харажати давлат секторига 30 йилдан сўнг $1миллионга тенг бўлсин ва унинг 6% дисконтлаш орқали бугунги кундаги қиймати $174 110 ни ташкил этсин. Бу сумма лойиҳадан кутилаётган NPV га солиштирганда унча катта маблағни ташкил этмайди, аммо 30 йилдан сўнг $1 миллион маблағга эга бўлиш учун, бугунги кунда $174 110 миқдоридаги маблағни топиб, уни 30 йил давомида фоиз эвазига жамғариш талаб этилади ва афсуски, бу амалга оширилмайди ҳам. Лойиҳа якунига яқин йирик миқдорда маблағ талаб этиладиган инвестицион қарорлар қабул қилишда – ДПО ҳисоб-китобларни қўллаш келажакдаги амалга оширилиши лозим бўлган харажатлар миқдорини тўлалигича баҳолай олмайдилар. Шунингдек, дисконт даражаси қанча юқори бўлса, харажатлар таъсири шунчалик мавҳумлигича қолаверади. Download 98,2 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling