давлат харажатлари ва давлат хариди


Download 98.2 Kb.
bet1/4
Sana18.06.2023
Hajmi98.2 Kb.
#1572169
  1   2   3   4
Bog'liq
2-mavzu 2.3 ДАВЛАТ ХАРАЖАТЛАРИ ВА ДАВЛАТ ХАРИДИ


2.3 ДАВЛАТ ХАРАЖАТЛАРИ ВА ДАВЛАТ ХАРИДИ

Маълумки, давлат ўз вазифаларини бажариш жараёнида бир қатор





харажатлар қилиши зарур. Бу харажатлар (Давлат харажатлари - бу давлат ўз функциялари ва вазифаларини амалга ошириш билан боғлиқ молиявий чиқимлардир).энг аввало, мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш учун турли тармоқларга инвестиция қилиш учун мўлжалланган, аҳолининг турмуш даражасини кўтаришга ҳамда ижтимоий вазифаларни бажаришга қаратилган, давлатни бошқариш, мудофаани таъминлаш каби аниқ мақсадларга йўналтирилган, режалаштирилган харажатлардан иборат бўлади. Умумдавлат харажатлари, асосан, давлат бюджети ва давлатнинг бошқа марказлаштирилган фондлари орқали молиялаштирилади.
Давлат бюджетининг иқтисодий тушунчаси, умумжамият миқёсида марказлашган, давлат иштирокида тўпланган ва сарфланадиган молиявий ресурсларни англатади.
Ўзбекистон Республикасининг “Бюджет тизими тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ: Давлат бюджети – давлат пул маблағларининг (шу жумладан, давлат мақсадли жамғармалари маблағларининг) марказлаштирилган жамғармаси бўлиб, унда даромадлар манбалари ва улардан тушумлар миқдори, шунингдек, молия йили мобайнида аниқ мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар сарфи йўналишлари ва миқдори назарда тутилади.
Мазкур Қонуннинг 12-моддасига мувофиқ давлат бюджети харажатлари қуйидаги йўналишларда амалга оширилади:

  1. Бюджет маблағлари олувчиларнинг жорий харажатлари шаклида;

  2. Жорий бюджет трансфертлари шаклида;

  3. Капитал харажатлар шаклида:

    • асосий фондлар ва воситаларни (улар билан боғлиқ ишлар ва хизматлар ҳам шулар жумласига киради) давлат эҳтиёжлари учун олиш ҳамда такрор ишлаб чиқаришга;

    • чет элда давлат эҳтиёжлари учун ер ва бошқа мол-мулк олишга;

    • давлат эҳтиёжлари учун ерга бўлган ҳуқуқни ва бошқа номоддий активларни олишга;

    • давлат захираларини вужудга келтиришга;

  4. Капитал харажатларни қоплаш учун юридик шахсларга бериладиган бюджет трансфертлари шаклида;

  5. Резидент-юридик шахсларга ва чет эл давлатларига бериладиган бюджет ссудалари шаклида;

  1. Давлат мақсадли жамғармаларига бериладиган бюджет дотациялари ва бюджет ссудалари шаклида;

  2. Давлат қарзини қайтариш ва унга хизмат кўрсатиш бўйича тўловлар шаклида;

  3. Қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа харажатлар шаклида.

Давлат харажатларининг муҳим таркибий қисми сифатида Давлат хариди алоҳида ўринга эга.


Товар ва хизматларни харид этиш жаҳон ривожланиш амалиётида муҳим ўрин эгаллайди ҳамда фондлар ва инвестицияни самарали ўзлаштиришга йўналтирилган узлуксиз жараён ҳисобланади. Ўзбек тилидаги “харид” термини (инглизчада, procurement - прокюрмент) “сотиб олиш” маъноси билан бир хилда ишлатилиб, замоновий тушунчаларда маҳсулотларни, бажарилган ишларни ёки кўрсатилган хизматларни маълум ҳақ эвазига олиш (инглизчада, procurement of goods, works and services) демакдир.
Давлат хариди - бу давлат эҳтиёжлари учун товарлар ва хизматларни қисман ёки тўлиқ давлат маблағлари эвазига сотиб олишдир.

2.4 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ДАВЛАТ ХАРИДИНИ ИСЛОҲ ЭТИШ БОРАСИДА ҲУКУМАТ ТОМОНИДАН АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ТАДБИРЛАР.



Download 98.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling