давлат харажатлари ва давлат хариди


Давлат секторида дисконт даражаси


Download 98.2 Kb.
bet4/4
Sana18.06.2023
Hajmi98.2 Kb.
#1572169
1   2   3   4
Bog'liq
2-mavzu 2.3 ДАВЛАТ ХАРАЖАТЛАРИ ВА ДАВЛАТ ХАРИДИ

Давлат секторида дисконт даражаси

Давлат секторида дисконт даражаси (ДСДД) сифатида қайси даража олиниши керак деган масала ечимини топиш анча қийин ва унинг ечими турли мамлакатларда турли хил кўринишга эга. Дисконт даражасини ўта юқори даражада белгиламаслик муҳим аҳамиятга эга, чунки шундай қилинса, келажакда маълум вақт оралиғида юзага чиқиши мумкин бўлган лойиҳалар қиймати паст баҳоланиши мумкин ва натижада, давлат секторида узоқ муддатли инвестицияларни амалга оширишни рағбатлантирмай қўйиши мумкин. Одатда, давлат сектори инвестициялари бошланғич йирик миқдордаги маблағларнинг ишлатилиши (салбий) ва ундан сўнг бир неча йиллар давом этадиган фойда олиш билан амалга оширилади. Бунда албатта,


ДСДДни пастроқ бўлиши инвестицион лойиҳани жозибадор қилиб кўрсатади.

Давлат сектори дисконт даражаси сифатида “риск бўлмаган” даражадан фойдаланиш ва унга лойиҳанинг рискини акс эттирувчи тузатишни қўшиш мумкин. Бу қуйидагича амалга оширилади:





  • барча турдаги давлат сектори лойиҳаларига қўшиладиган тузатиш даражасидан фойдаланиш (одатда, хусусий сектор лойиҳалари билан солиштириб бўлмайдиган ҳолатларда фойдаланиладиган); ёки




  • маълум соҳалар учун қўлланиладиган стандарт риск тузатишидан фойдаланиш (Норвегияда кенг қўлланилади) – масалан, қурилиш харажатларининг мўлжалдан ортиб кетиши ёки муддатнинг чўзилиши каби ўзига хосликларга эга бўлган йўл қурилиш лойиҳаларида ДСДД юқори даражасидан фойдаланилади; ёки




  • лойиҳанинг ўзига хос рискини ўзида акс эттирувчи риск тузатишларидан (Ирландия ва Голландия давлатларида) фойдаланилади.

ДСДДдан фойдаланишни ёқловчилар фикрига кўра, давлат сектори рискни мавжуд кўплаб лойиҳалар бўйича тақсимлайди ва шунинг учун лойиҳани ўзига хос риски ёки ёмон ҳолат риски эмас, балки ўртача риск юзага чиқади. Аммо, унчалик жозибадор бўлмаган юқори рискка эга лойиҳалар ҳам паст рискли лойиҳалар сингари қабул қилиниши мумкин. Кўпчилик мутахассислар томонидан қабул қилинган фикрга кўра, ДСДДнинг ягона “тўғри” даражаси мавжуд эмас. Шунинг учун турли хилдаги дисконт даражаларини қўллаш орқали улардан юзага чиқадиган у ёки бу умумий даражага эришиш мумкин. Аммо бу ерда ҳам ҳар қандай дисконт даражани қўллашдан муаммолар юзага чиқиши мумкин, масалан, қурилиш харажатларининг катта қисми одатда, лойиҳа бошида амалга оширилади, аммо юқори даражали дисконтлашни қўллаш ҳам юзага чиқиши мумкин бўлган харажатларнинг ортиб кетишини тузата олмайди. Шунинг учун ҳам муқобил ёндашувга кўра, давлат секторининг барча инвестицион лойиҳаларида риск бўлмаган (risk free) даражадан фойдаланиш, аммо рискни акс эттириш мақсадида лойиҳа натижаларини дисконлаш орқали тузатиш киритиш тавсия этилади. Масалан, йўл қурилиш мисолида – лойиҳа харажатлари, операцион харажатлар ва бошқалар худди натижа номаълум бўлганда юзага чиқадиган риск даражасида тузатиш киритилади. Харажатлар ва фойдани прогнозлаштириш номаълум бўлар экан, риск бўлмаган ҳолдаги каби дисконтлаштиришда турли риск сценарияларини ўрганиб, юзага келган турли натижалардан хулоса қилиш зарур бўлади.


2012 ва 2014 йилларда лойиҳалаштирилган давлат секторининг лойиҳаларида рискларни “оптимистик асосда” баҳолашни ўрганиш бўйича Буюк Британияда ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, кўпчилик ҳолларда давлат секторида қабул қилинадиган лойиҳалар ортиқча оптимистик натижаларга асосланган бўлади ва натижада оригинал лойиҳадагига нисбатан ортиқча харажатлар юзага чиқади. Лойиҳаларни бошқаришда керакли малаканинг етишмаслиги билан бирга, ҳаддан ортиқ оптимизмга яна бир сабаб, давлат расмийларининг кўпчилигининг амал поғоналарида ўсиши лойиҳаларни муваффақиятли якунлашга боғлиқ. Агар лойиҳа харажатлари ортиб кетса, бундай ҳолатда ушбу расмийлар жазоланмайдилар ва бу лойиҳа қийматини паст даражада кўрсатиш орқали уни тасдиқлашга эришиш рағбатлантирилади. Ҳозирда Буюк Британияда Ғазначилик амалиётида акс этадиган рухсат берилган оптимистик ёндашув чегараси янги (стандарт қурилиш) бинолар учун 2% билан 24% оралиғида бўлса, йўл қурилишида 15% билан 32% ни ташкил этади ва бу ушбу соҳадаги ноаниқликлар чегарасини ўзида акс эттиради.
Download 98.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling