давлат харажатлари ва давлат хариди
Давлат секторида инвестицион қарорлар қабул қилиш
Download 98.2 Kb.
|
2-mavzu 2.3 ДАВЛАТ ХАРАЖАТЛАРИ ВА ДАВЛАТ ХАРИДИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ташқи таъсирлар таҳлили
Давлат секторида инвестицион қарорлар қабул қилиш
Давлат органи амалга оширилиши мўлжалланган инвестицион лойиҳанинг иқтисодий асосланганлиги тўғрисида қарор қабул қилишда қуйидаги усуллардан фойдаланилади: тўғридан- тўғри бўлмаган таъсирларини ҳисобга олган ҳолда лойиҳага қилинадиган харажатлар ва кутилаётган фойдани аниқлаш; келгуси харажатлар ва кутилаётган фойдага дисконт даражасини қўллаган ҳолда харажат-фойда таҳлилини амалга ошириш; ёки лойиҳанинг иқтисодий қайтимини ҳисоблаш. Ташқи таъсирлар таҳлили Мавжуд ускуналарни алмаштириш ва уларни алмаштирмасдан фойдаланишда давом этиш ўртасидаги фойда (янги усукуналарни бир-нечта мавжуд эскиларини алмаштириш натижасидан уларни созлаш ва сақлаш харажатларида) ёки баҳолаш мумкин бўлган бошқа фойдалар (масалан, янги йўлдан юриш орқали вақтни тежаш)лардан ташқари давлат секторидан лойиҳаларни баҳолашда кенгроқ даражада иқтисодий ва ижтимоий даромадлар ва харажатларни (ташқи таъсирлар ёки бўлмаса, ташқи тежамкорлик ва исрофгарчилик) инобатга олиш зарур. Ташқи таъсирлар фойда келтирадиган бўлса, ижобий баҳоланади. Аксинча қуйидагилар харажатлар таркибида бўлса, салбий ҳисобланади: иқтисодий ривожланиш – умумий иқтисодий фаолият ва ер қийматининг ортиши; одамлар соғлиги ва хавфсизлигига таъсири – янги йўлнинг ишга туширилиши билан автоҳалокатдан ўлиш даражасининг пасайиши; атроф-муҳитга таъсири – ҳавони ифлосланиши ёки шовқин даражасининг пасайиши ва ортиши. Шу нарсага эътибор бериш лозимки, ташқи таъсир харажатларини Консессия фойдаланувчилар томонидан тўланадиган харажатлар таркибига киритиб бўлмайди ва бундай ҳолатларда давлат-секторининг субсидиялари тақдим этилади. Европа Иттифоқи бўйича бундай ёрдам фақатгина “Давлат ёрдами” деб кўрсатилмасагина рухсат берилади (айрим ҳолларда, масалан, қолоқ минтақа ривожлантириш учун ёки Европа Иттифоқи учун умумий бўлган лойиҳаларни амалга ошириш бундан мустасно). Агар субсидиялар Давлат ёрдами сифатида кўрсатилса, бундай субсидиялар албатта қайтарилиши шарт. Давлат ва хусусий сектор ўртасидаги ҳамкорликка давлат ёрдами масаласини Европа Комиссияси Лондон метроси мисолида талқин этади (2002 йил). Бундай ҳолатларда давлат сектори тўлаши мумкин бўлган умумий ташқи тўлов “...қачонки бундай турдаги инфратузилма лойиҳалари амалга оширилса, харид жараёни очиқ, транспарент ва дискриминациядан ҳоли тарзда амалга оширилиши ва умуман, давлат сектори томонидан қўллаб-қувватлаш лойиҳани амалга ошириш учун бозор баҳосида акс этиши лозим. Ушбу хулоса Давлат ёрдами кўрсатилмаганлиги принципини намойиш этиши лозим”. Download 98.2 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling