Давлат Жамият ташкилотининг шакли, жамиятдаги


Download 0.68 Mb.
bet2/5
Sana15.06.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1481251
1   2   3   4   5
Bog'liq
Тақдимот 1

Бошқарув
Обрў
Муайян мақсадларга
эришиш
Муайян мақсадларни амалга ошириш
Ҳокимиятнинг объектив ва
субъектив жиҳатдан жамият
манфаатларига лойиқлиги ифодаси, субъектив жиҳат – ҳокимиятга
онгли равишда ихтиёрий итоат қилиш

Давлат ва бошқарув шакли

  • Аристократия (юнонча “aristos” – энг яхши, “kratos” – ҳокимият) – давлат бошқаруви шакли бунда ҳокимият жамиятдаги имтиёзли гуруҳ вакилларига тегишли бўлиб, бу гуруҳ ижтимоий тизимда махсус (чегараланган, ёпиқ) тоифага айланган эди. Аристократия – давлат тузимига ўтиш даврда хўжалик, диний ва ҳарбий бошқарув функцияларни амалга оширган шаҳслар ичида шаклланган.
  • Деспотия (юнонча “dispoteia”чекланмаган ҳокимият) – давлат шакли. Қонун билан чекланмаган бутун ҳокимият ягона ҳукмдорнинг қўлида бўлган. Унинг томонидан қабул қилинган қарор ва ҳукмдор иродаси қонун ҳисобланган. Ҳукмдор илоҳийлаштирилган.
  • Тирания (юнонча “tyrannes”) – зўравонлик йўли билан қўлга киритилган ва якка бошқарувга асосланган давлат ҳокимиятининг шакли.
  • Монархия - монарх (юнонча “monarchos” ҳукмдорлик қилган давлат ва бошқарув шакли мутлақ чекланмаган монархия ва чекланган конститутцияли монархия – монарх хокимияти парламент билан чекланган). Монарх – давлатнинг якка ҳукмдори (мисол тариқасида, подшо, шоҳ, қирол, амир). Хукмдордан фарзандларига ўтадиган, яъни мерос қилиб қолдирилган сулолавий ҳокимият.
  • Демократия( юнонча “demos” – халқ, “kratos” – ҳокимият) – халқ давлат ҳокимиятининг ягона манбаи эканлигини эътироф қилинишга асосланган жамиятнинг сиёсий тизими шакли. Демократиянинг негизида: кўпчилик ҳокимияти, халқ ҳам бевосита ҳам ўз вакиллари орқали давлат ҳокимиятини амалга оширишда тўлиқ иштирок этиш лозимлиги, барча фуқароларнинг қонун олдидаги ҳуқуқий тенглиги ва қонун устуворлиги, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиниши ҳокимиятнинг бўлиниши, давлат рахбари ва вакиллари органларни сайлов билан таъминлаш.
  • Республика (лотинча, “res”-иш, “publika”- халқ, яъни жамоатчилик иши) – давлат раҳбари аҳоли ёки махсус коллегия томонидан сайланган бошқарув шакли. Қонунчилик ҳокимият сайланган орган парламент томонидан амалга оширилади.
  • Конфедерация, конфедератив давлат (лотинча, “confederatio” – иттифоқ, бирлашма) – давлат тузуми шакли Мустақиллиги сақланган ҳолда ўз ҳокимияти ва бошқарув органларига эга давлатлар бирлашмаси, унинг уюшма сиёсий органлари фақат муайян мақсадларни (ҳарбий, ташқи сиёсий ва бошқа) амалга ошириш жараёнларини мувофиқлаштириш учун ташкил этилади.

Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling