2-боб. Аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этишнинг мақсад ва вазифалари
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ташкилотда аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришнинг мақсадлари қуйидагилардан иборат:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
тарбияланувчиларни тўлақонли соғлом овқатлантириш, соғлиғини мустаҳкамлаш ва таълим-тарбия жараёнини самарали ташкил этишни таъминлаш;
сифатли таомлар тайёрлаш орқали тарбияланувчиларнинг соғлом ва баркамол ўсишини таъминлаш;
таомларни истеъмол қилиш учун гигиеник талабларга мувофиқ шароитлар яратиш;
тарбияланувчиларни санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига мувофиқ соғлом овқатлантириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ташкилотлар директорларини таълимга оид бўлмаган вазифалардан озод қилиш ва таълим самарадорлигини ошириш.
(4-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
5. Аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этишнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
тарбияланувчиларнинг физиологик ёшига мувофиқ озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабларини инобатга олган ҳолда, уларнинг рационал овқатланишини таъминлаш;
озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомларни тарбияланувчиларнинг соғлом ўсишида муҳим аҳамиятга эга бўлган зарур моддалар билан таъминлаш;
озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомларнинг хавфсизлиги ҳамда сифатини кафолатлаш;
тарбияланувчиларда овқатланиш билан боғлиқ юқумли касалликларнинг тарқалишига йўл қўймаслик;
тарбияланувчилар ўртасида тўғри овқатланиш кўникмаларини шакллантириш;
озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомларни тайёрлашда ҳамда озиқ-овқат хом ашёсини сақлашда, ташишда санитария нормалари ва қоидаларига қатъий риоя қилиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |