- Бешинчидан, давлат қимматли қоғозлар бозори, унинг инфратузилмаси ва бошқа замонавий воситалар йўқлиги Давлат бюджети дефицитини қоплаш ва мақсадли давлат дастурларини молиялаштириш учун инфляциясиз манбаларни сафарбар қилиш имконини бермайди
Давлат молиясидаги долзарб муаммолар - Олтинчидан, амалдаги пенсия тизими фуқароларни қариликда ижтимоий ҳимоя қилиш учун энг қулай шароитлар яратмайди, пенсия миқдорини белгилаш тартиби фуқароларни суғурта бадалларини тўлаш учун рағбатлантирмайди, пенсия миқдори ва ходимнинг меҳнатга қўшадиган ҳиссаси ўртасидаги боғлиқлик паст, пенсия тўловлари юки ошади, иш берувчи ва ишчи ўртасида Пенсия жамғармасига мажбурий бадаллар тўлаш бўйича жавобгарликлар аниқ тақсимланмаган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгилаб берилган устувор йўналишлар ва 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар Стратегияси асосида шакллантирилган бюджет сиёсатини такомиллаштиришнинг қуйидаги асосий йўналишларини белгиланди
1. Бюджетни режалаштиришни такомиллаштириш ва Давлат бюджети ижроси сифатини ошириш, бюджет жараёнига инновацион механизмлар ва ёндашувларни жорий этиш
2. Давлат маблағларини консолидациялаш
3. Бюджетлараро муносабатларни такомиллаштириш, жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг худудлар солиқ салоҳиятини кенгайтириш ва харажатларни режалаштиришдан манфаатдорлигини ошириш ациялаш
4. Бюджет очиқлигини таъминлаш ва бюджет жараёнига фуқароларни жалб қилиш
5. Давлат бюджетининг ғазна ижросини такомиллаштириш
6. Давлат пенсия тизимини ислоҳ қилиш
7. Давлат қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш
7. Суғурта хизматлари бозорини ривожлантириш
ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ!
Do'stlaringiz bilan baham: |