3-модда. Пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этиш
Фуқаролар пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлганидан сўнг исталган пайтда пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этишлари мумкин.
4-модда. Пенсияни танлаш ҳуқуқи
Давлат пенсияларининг турли хилларини олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларга уларнинг ўзлари танлаган битта пенсия тайинланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5-модда. Ҳарбий хизматчиларнинг, ички ишлар органларининг, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг бошлиқлар ва оддий ходимлар таркибидан бўлган шахсларининг, судьяларнинг ва прокуратура органлари даражали унвонларга (ҳарбий унвонларга) эга бўлган ходимларининг пенсия таъминоти
Ҳарбий хизматчиларни, ички ишлар органларининг, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг бошлиқлар ва оддий ходимлар таркибидан бўлган шахсларини, судьяларни ва прокуратура органларининг даражали унвонларга (ҳарбий унвонларга) эга бўлган ходимларини, шунингдек уларнинг оила аъзоларини пенсия билан таъминлаш шартлари, нормалари ва тартиби Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан белгиланади. Уларга ушбу Қонунда назарда тутилган асосларда пенсия олиш ҳуқуқи ҳам берилади. Бунда ҳарбий хизматчилар, ички ишлар органларининг, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг бошлиқлар ва оддий ходимлар таркибидан бўлган шахслари, судьялар ва прокуратура органларининг даражали унвонларга (ҳарбий унвонларга) эга бўлган ходимлари пул таъминотининг барча турлари фуқароларнинг иш ҳақи сингари бир хилда ҳисобга олинади.
(5-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 октябрдаги ЎРҚ-726-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2021 й., 03/21/726/1001-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6-модда. Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонунчилик
Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг фуқаролар давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
(6-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Do'stlaringiz bilan baham: |