Давлат ўрмон фонди участкаларини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


-боб. Ижара тўлови ставкасини аннқлаш ва хисоб-китобларни амалга ошириш тартиби


Download 428.38 Kb.
bet5/11
Sana13.01.2023
Hajmi428.38 Kb.
#1091112
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
993 13.12.2019

4-боб. Ижара тўлови ставкасини аннқлаш ва хисоб-китобларни амалга ошириш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
37. Ижара тўловининг ставкаси ўрмон фонди участкасининг бир гектари учун бир йилга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида ҳисобланади.
Ўрмон фонди участкасининг ер тоифасидан ва жойлашиш зонасидан келиб чиқиб ижара тўлови ставкасини (ижара тўловининг таянч ставкасини) ҳисоблаб чиқиш қуйидаги тарзда аниқланади:
Тс=Эс*Ки*Кл, бунда:
Тс — бир йилга бир гектар учун ижара тўловининг ставкаси;
Эс — бир йилга бир гектар учун ставка;
Ки — ижара шакли;
Кл — ликвидлиги 1 га тенг.
Ўрмон фонди участкасининг ер тоифаси ва жойлашиш зонасидан келиб чиқиб ижара шаклларига қўлланиладиган коэффицентлар:
а) ўрмон барпо этиш учун:
фойдаланиладиган чўл зонасига — 1,25, тоғ зонасига — 1,5, водий ва тўқай зонасига — 2;
фойдаланилмайдиган чўл зонасига — 0,25, тоғ зонасига — 0,5, водий ва тўқай зонасига — 0,75;
б) қишлоқ хўжалиги экинлари экиш учун:
фойдаланиладиган чўл, тоғ, водий ва тўқай зонасига — 2;
фойдаланилмайдиган чўл, тоғ, водий ва тўқай зонасига — 0,75;
в) мевали боғлар барпо этиш учун:
фойдаланиладиган чўл зонасига — 1,5, тоғ, водий ва тўқай зонасига — 2;
фойдаланилмайдиган чўл, тоғ, водий ва тўқай зонасига — 1;
г) ёнғоқ мевали боғлар учун:
фойдаланиладиган чўл ва тоғ зонасига — 1,5, водий ва тўқай зонасига — 2;
фойдаланилмайдиган чўл, тоғ, водий ва тўқай зонасига — 1;
д) кўчат етиштириш учун:
фойдаланиладиган чўл, тоғ, водий ва тўқай зонасига — 3;
фойдаланилмайдиган чўл, тоғ, водий ва тўқай зонасига — 1,5;
е) лимонарий ва иссиқхоналар ташкил этиш учун:
фойдаланиладиган чўл зонасига — 2,5, тоғ, водий ва тўқай зонасига — 3;
фойдаланилмайдиган чўл, тоғ, водий ва тўқай зонасига — 2;
ж) яйлов ва пичанзорлар учун:
фойдаланиладиган чўл, тоғ, водий ва тўқай зонасига — 1;
фойдаланилмайдиган чўл зонасига — 0,25, тоғ, водий ва тўқай зонасига — 0,5;
з) доривор ўсимликлар етиштириш учун:
фойдаланиладиган чўл, тоғ, водий ва тўқай зонасига — 1,5;
фойдаланилмайдиган чўл, тоғ, водий ва тўқай зонасига — 0,75;
и) овчилик учун:
фойдаланиладиган чўл, тоғ, водий ва тўқай зонасига — 1;
фойдаланилмайдиган чўл, тоғ, водий ва тўқай зонасига — 0,5;
к) балиқчилик, туризм, агро туризм, экологик туризм, рекреация, соғломлаштириш, табиий ресурслар (туз, тош, қум, шағал, тупроқ ва бошқа қазилма бойликлар) жойлашган майдонлар, қурилиш (чорвачилик, паррандачилик, омборхона, қадоқлаш, музлаткич ва ҳакозо), аҳолига пуллик хизмат кўрсатиш (автотураргоҳ, автомобилларга хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқариш мақсадларида) ва бошқалар учун:
фойдаланилмайдиган чўл, тоғ, водий ва тўқай зонасига — 2.
Ўрмон фонди ерларини ижарага олган ижарачиларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ва шартларда ижара тўловининг «ноль» ставкаси қўлланилиши мумкин.
Қўмита Ҳайъатининг қарорига мувофиқ ҳудуднинг ёки ўрмон фонди участкасининг ликвидлилигидан келиб чиқиб, қўшимча равишда пасайтирувчи ёки ўсувчи коэффициент қўлланилиши мумкин.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 февралдаги 50-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.02.2021 й., 09/21/50/0081-сон)
38. Ижара тўлови суммаси тўлов амалга оширилган кундаги базавий ҳисоблаш миқдоридан келиб чикиб ҳисобланади.
Ижара тўлови тўлиқлигича Қўмитанинг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ижара тўловидан тушадиган маблағларнинг алоҳида ҳисоби юритилади ҳамда маблағлар тўлиқ янги ўрмонзорлар барпо этиш тадбирларига йўналтирилади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 февралдаги 50-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.02.2021 й., 09/21/50/0081-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
39. Ижара шартномасида коммунал ва асосий воситалардан фойдаланиш (ижарага олиш) тўловлари, шу жумладан амортизация ажратмалари (мавжуд бўлганда) учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда алоҳида тўлов назарда тутилади.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
40. Ижара тўлови ижарачи томонидан:
ижара шартномаси расмийлаштирилган кундан бошлаб 30 кун муддат ичида жорий йил учун 100 фоиз;
кейинги йилларда тўлов ижара шартномасида кўрсатилган муддатларда ҳар бир навбатдаги давр (йил, чорак) учун 100 фоиз олдиндан тўлаш шаклида амалга оширилади.
41. Ижара тўлови кечиктирилганлиги учун ундирилган пеня ва шартнома мажбуриятлари бузилганлиги учун жарималар суммаси ҳар ойда қуйидаги тартибда тақсимланиши лозим:
50 фоизи — Қўмитанинг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармасида қолади;
50 фоизи — ўрмондан доимий фойдаланувчининг шахсий ғазначилик ҳисобварағига ўтказилади.
42. Ижарага берилган ўрмон фонди участкаларини ҳисобга олиш, уларнинг маълумотлар базасини шакллантириш ва реестрини юритиш Қўмита томонидан амалга оширилади.
Ижара тўлови, пеня ва жарималарнинг ўз вақтида ва тўлиқ тушишини назорат қилиш ўрмондан доимий фойдаланувчи томонидан амалга оширилади

Download 428.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling