Давлат ўрмон фонди участкаларини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


-боб. Ўрмон фонди участкасини топшириш-қабул қилиш


Download 428.38 Kb.
bet6/11
Sana13.01.2023
Hajmi428.38 Kb.
#1091112
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
993 13.12.2019

5-боб. Ўрмон фонди участкасини топшириш-қабул қилиш
43. Ўрмон фонди участкасини топшириш-қабул қилиш ўрмондан доимий фойдаланувчи ва ижарачи ўртасида тузиладиган топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида амалга оширилади.
44. Топшириш-қабул қилиш далолатномасида:
далолатнома тузилган жой ва сана;
ижара шартномасининг реквизитлари (тузилган санаси, тартиб рақами);
ижарага берилаётган ўрмон фонди участкасидаги мавжуд бино ва иншоотлар, суғориш ва зах қочириш тармоқлари, йўл ва бошқа муҳандислик тармоқлари, дарахт ва буталар сони, ёши ва турлари;
ўрмон фонди участкасининг ҳолати кўрсатилади.
45. Топшириш-қабул қилиш далолатномаси томонларнинг ваколатли вакиллари томонидан имзоланади ва томонларнинг муҳрлари (мавжуд бўлса) билан тасдиқланади.
46. Ижарага берувчи ўрмон фонди участкасини ижара шартномаси шартларига мувофиқ ҳолатда ижарачига бериши, ижарачи эса ижара муддати тугагач ёки ижара шартномаси муддатидан олдин бекор қилинганда ёхуд ҳақиқий эмас деб ҳисобланганда, ижарага берувчига бузилган ерларни рекультивация қилиб қайтариши шарт.
47. Ижарага олинган ўрмон фонди участкасида камчиликлар аниқланган тақдирда (қонунда назарда тутилган ҳоллардан ташқари), ижарачи ўрмон фонди участкаси шартномада белгиланган муддатларда ижара шартномаси шартларига мувофиқ ҳолатга келтирилгунгача ёки етказилган зарарнинг ўрни қоплагунгача уни қабул қилиб олишни ва ўрмон фонди участкасини топшириш-қабул қилиш далолатномасини имзолашни рад этишга ҳақлидир.
6-боб. Якунловчи қоидалар
48. Ўрмон фонди участкасини ижарага беришнинг ушбу Низомда кўрсатилмаган шартлари Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига мувофиқ белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
49. Ижара шартномасига мувофиқ қабул қилинган мажбуриятларни томонлар бажармаган такдирда, улар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
(49-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
50. Ўрмон фонди участкасини ижарага бериш муносабати билан пайдо бўладиган низолар суднинг ҳал килув карори билан ҳал этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат ўрмон фонди участкаларини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
(илова белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 февралдаги 50-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.02.2021 й., 09/21/50/0081-сон)

Download 428.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling