Давлат ўрмон фонди участкаларини ижарага бериш
схемаси
Босқичлар
| |
Субъектлар
| |
Тадбирлар
| |
Муддатлар
| | | | | | | |
1-босқич
| |
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси
| |
Келгуси йил давомида ўрмон фонди участкаларини ижарага беришни ташкил этиш учун Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Қўмита деб аталади) Ҳайъатининг қарори қабул қилинади.
Ҳайъат қарорида:
келгуси йил давомида ўрмон фонди участкаларини ижарага беришни ташкил этиш бўйича Комиссия (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) таркиби;
келгуси йил давомида ижарага бериш учун кимошди савдоларига қўйиладиган ўрмон фонди участкалари майдонларининг прогноз кўрсаткичлари;
келгуси йил давомида ўрмон фондининг ўзлаштирилмаган (ўрмон билан қопланмаган) ерларида янгидан ўрмон барпо этиш учун Қўмитанинг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармасидан ажратиладиган маблағларнинг прогноз кўрсаткичлари тасдиқланади.
| |
Ҳар йили декабрь ойида
| | | | | | | |
2-босқич
| |
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг ҳудудий органлари
| |
Ўрмон фонди участкаларини ижарага бериш тўғрисидаги таклифлар ўрмондан доимий фойдаланувчилар томонидан Қўмитага электрон шаклда, унинг ҳудудий органлари орқали тақдим этилади.
| |
Бир ой муддатда
| | | | | | | |
3-босқич
| |
Комиссия
| |
Комиссия заруратга кўра, лекин ҳар чоракда камида бир марта тақдим этилган таклифларни кўриб чиқади ва уларни кўриб чиқиш натижалари бўйича қарор қабул қилади.
Комиссиянинг қарори баённома билан расмийлаштирилади.
| |
Ҳар чоракда
| | | | | | | |
4-босқич
| |
Комиссия
| |
Комиссия қарорига асосан, қарор қабул қилинган кундан бошлаб беш кун ичида Қўмитанинг веб-сайтида, маҳаллий оммавий ахборот воситаларида, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, давлат ўрмон хўжалиги органларининг биноларида эълон осиб қўйилади.
| |
5 кун муддатда
| | | | | | | |
5-босқич
| |
Комиссия
| |
Ўрмон фонди участкаларини ижарага бериш бўйича кимошди савдолари (кейинги ўринларда кимошди савдолари деб аталади) Қўмитанинг расмий веб-сайтига тегишли эълон жойлаштирилган кундан бошлаб камида ўттиз календарь кундан кейин Комиссия томонидан ўтказилади.
| |
Камида 30 календарь кунидан кейин
| | | | | | | |
6-босқич
| |
Комиссия
| |
Кимошди савдоларида иштирок этиш тўғрисидаги талабномалар Комиссия томонидан уларнинг келиб тушиш кетма-кетлиги бўйича рўйхатга олинади.
Эълонда кўрсатилган якуний муддат тугагандан кейин келиб тушган талабномалар қабул қилинмайди ва кўриб чиқилмайди.
| |
Камида 30 календарь кун ичида
| | | | | | | |
7-босқич
| |
Комиссия
| |
Талабномаларни кўриб чиқиш натижалари тўғрисидаги баённома кимошди савдолари ўтказилган кунда Комиссия аъзолари томонидан имзоланади ва унинг раиси томонидан тасдиқланади.
| |
Кимошди савдолари ўтган кунида
| | | | | | | |
8-босқич
| |
Ижарага берувчи
| |
Ижарага бериладиган давлат ўрмон фонди участкасини ижарага олиш тўғрисидаги ҳужжатларни Комиссияга тақдим этади.
| |
2 кун муддатда
| | | | | | | |
9-босқич
| |
Комиссия
| |
Ижарага берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва натижалари бўйича хулоса қабул қилади.
Комиссиянинг қарори баённома билан расмийлаштирилади ва барча ҳужжатлар нусхаси ижарага берувчиларга юборилади.
| |
5 кун муддатда
| | | | | | | |
10-босқич
| |
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан ваколат берилган ҳолларда — Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси, вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармалари
| |
Ижарага берувчи Комиссия томонидан ижобий хулоса берилган талабгор билан ижара шартномасини расмийлаштиради.
5 гектаргача ўлчамда ижарага берилаётган ўрмон фонди участкаси талабгорларга Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан ваколат берилган ҳолларда — Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси, вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармалари томонидан расмийлаштирилади.
| |
3 кун муддатда
|
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат ўрмон фонди участкаларини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўрмон фонди ерларини ижарага бериш бўйича
|
НАМУНАВИЙ ШАРТНОМА
|
| | | | | | | | | |
20___ йил «___» ___________
|
№ _____
|
_____________________
| | |
(шартнома тузилган жой)
|
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (кейинги ўринларда — Қўмита), Қўмита томонидан ваколат берилган ҳолларда — Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси, вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармалари_________________________________________________________________________________________
|
(ижарага берувчининг фамилияси, исми, отасининг исми)
|
орқали, кейинги ўринларда — «Ижарага берувчи», бир томондан, ҳамда ______________________________________________________________________________________ орқали, кейинги
|
(ижарага олувчининг фамилияси, исми, отасининг исми)
|
ўринларда — «Ижарага олувчи», иккинчи томондан ушбу Шартнома қуйидагилар тўғрисида тузилди:
| |
I. Шартнома предмети
| |
1. Ижарага берувчи 20____ йил «_____» _______________ дан _______________ йил муддатга ___________________________________________________________ да жойлашган _________ гектар ер участкасини далолатнома асосида ижарага топширади, Ижарага олувчи эса қабул қилиб олади.
2. Ижарага олувчининг ер участкаси чегаралари, мавжуд кўчмас мулк объектлари, дарахтлар, ирригация, мелиорация тизимлари, йўллар ва бошқа инфратузилма объектлари мазкур Шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланадиган илова қилинаётган ер майдонларини топшириш-қабул қилиш далолатномаси ва харитада кўрсатилади.
|
3. Ер участкаси ______________________________________________________________________ учун берилди.
|
(ижарага бериш мақсади ва ихтисослашуви)
|
4. Ижарага берилаётган ер майдони жами ________ гектар бўлиб, шундан __________________________________________________________________________________ ер турларидан иборат.
5. Сервитутлар _________________________________________________________________________________.
| |
II. Ижара ҳақи
| |
6. Ўрмон фонди участкасининг ижара тўлови миқдори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 декабрдаги 993-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ўрмон фонди участкаларини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомга асосан __________________________________________________________________________________________________________
_______________________________________________________ миқдорда белгиланди.
7. Ижара тўловини ўз вақтида тўламаганлик учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда молиявий санкциялар қўлланилади.
8. Ижара шартномасида коммунал ва асосий воситалардан фойдаланиш (ижарага олиш) тўловлари, шу жумладан, амортизация ажратмалари (мавжуд бўлганда) учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда алоҳида тўлов назарда тутилади.
9. Ижара тўлови тўлиқлигича Қўмитанинг СТИР: 200 934 675, ХХТУТ: 97 300, ИФУТ: 84 112, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ҳ/р 23 402 000 300 100 001 010, МФО 00 014, МБ ББ ХККМ Тошкент шаҳри СТИР: 201 122 919, Фонд ш/х: 4014 1086 0262 9470 4220 1142 002 (жарима, яйлов, ижара ва бошқа тушумлар тушадиган ҳисобварақ), манзил: ____________________________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________ Қўмитанинг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади.
| |
|
Do'stlaringiz bilan baham: |