VI. Ер участкасини ижарага бериш шартномасини ўзгартириш ва бекор қилиш
|
18. Мазкур Шартноманинг талаблари бажарилмаслиги Шартнома бекор қилинишига асос бўлади. Бошқа ҳолларда Шартнома томонларнинг келишувига кўра, томонларнинг келишувига эришилмаган тақдирда эса — суд қарорига кўра ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин.
19. Ушбу Шартнома қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин:
ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқидан ихтиёрий равишда воз кечилганда;
ердан белгиланган мақсадда фойдаланилмаганда, самарасиз фойдаланилганда, Ижарага олувчининг айби билан бир йил давомида ижара ҳақи тўланмаганда;
ерларнинг экологик ҳолати Ижарага олувчининг айби билан ёмонлашганда;
Шартнома шартлари бажарилмаганда;
ер участкаси белгиланган тартибда олиб қўйилганда.
Шартнома қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам бекор қилиниши мумкин.
|
|
VII. Томонларнинг жавобгарлиги
|
|
20. Томонлардан бири ушбу Шартноманинг шартларини бажармаганда ёки қонунчилик ҳужжатларини мунтазам равишда бузганда иккинчи томон ушбу Шартноманинг белгиланган тартибда бекор қилинишини талаб қилишга ҳақлидир.
21. Томонлардан бири Шартномани бекор қилиш мўлжали тўғрисида иккинчи томонни Шартнома бекор қилиниши сабабларини асослаган ҳолда мўлжалланаётган бекор қилиш санасидан уч кун олдин ёзма равишда хабардор қилади.
|
|
VIII. Низоларни ҳал этиш
|
|
22. Ушбу Шартномани амалга оширишда пайдо бўладиган низолар амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.
|
|
|