Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор


-савол. Солиқ органлари солиқ текширувларнинг қандай


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet173/250
Sana24.12.2022
Hajmi1.71 Mb.
#1058686
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   250
Bog'liq
Аттестация саволлари 2022

851-савол. Солиқ органлари солиқ текширувларнинг қандай 
турларини ўтказади? 
Жавоб: Камерал солиқ текшируви, сайёр солиқ текшируви,солиқ 
аудити. 
852-савол. Камерал солиқ текшируви солиқ органи томонидан нима 
асосида ўтказилади? 
Жавоб: Солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан тақдим этилган солиқ 
ҳисоботини, молиявий ҳисоботни, шунингдек солиқ тўловчининг фаолияти 
тўғрисида солиқ органида мавжуд бўлган бошқа ҳужжатлар ҳамда 
маълумотларни таҳлил қилиш асосида. 
853-савол. Камерал солиқ текшируви умумий муддати? 
Жавоб: Камерал солиқ текширувининг умумий муддати олтмиш кундан 
ошиши мумкин эмас. 
854-савол.“Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш 
тартиби тўғрисидаги” Низоми Вазирлар Маҳкамасининг кайси қарори 
билан тасдиқланган? 
Жавоб: Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сон қарори 
билан. 
855-савол. Сайёр солиқ текшируви ўтказиш муддати? 
Жавоб: Ўн кундан кўп бўлмаган муддатда. 
856-савол. Онлайн назорат-касса машиналари бу...? 
Жавоб: Фискал модулга боғланиш имкониятига эга бўлган, фискал 
ҳужжатларни ҳосил қилувчи, фискал ҳужжатларни фискал маълумотлар 
операторига реал вақт режимида узатишни таъминловчи ва қоғозга чоп этувчи 
электрон ҳисоблаш машиналари, бошқа қурилмалар ва уларнинг 
комплекслари. 


166 
857-савол. Солиқ аудити қачон ўтказилади? 
Жавоб: Ихтиёрий 
тугатилаётган 
юридик 
шахсларда 
(солиқ 
маслаҳатчилари ташкилотларининг солиқлар бўйича хулосалари мавжуд 
бўлган солиқ тўловчилар бундан мустасно); 
Солиқ тўловчиларнинг жиноий ишлар бўйича молия-хўжалик фаолияти 
тафтиш қилиниши доирасида 
Фаолиятини тўхтатган якка тартибдаги тадбиркорлар, қатъий 
белгиланган миқдорда ёки декларaция асосида жисмоний шахслардан даромад 
солиғини тўлайдиганлардан ташқари. 
Солиқ таваккалчилигининг юқори тоифасига мансуб бўлган; 
Камерал солиқ текшируви натижаси бўйича солиқ тўловчи 
аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этмаса (шу жумладан, 
аниқлаштирилган талабномадан кейин), ёхуд аниқланган тафовутлар бўйича 
асосномаларни тақдим этмаса, ёки у тақдим этган асосномалар етарли эмас деб 
топилган ҳолларда. 

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   250




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling