167
862-савол. Бир шахс томонидан икки ва ундан ортиқ солиққа оид
ҳуқуқбузарлик содир этилган тақдирда, молиявий санкциялар қандай
қўлланилади?
Жавоб: Ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун алоҳида тарзда ундирилади.
863-савол. Солиқ базасини яшириш (камайтириб кўрсатиш)
белгиларини санаб беринг
Жавоб: Товарларни (хизматларни) реализaция қилишдан олинган
тушум суммасини ҳисобга олиш регистрларида
акс эттирмаслик;
юкларни товар-кузатув ҳужжатларини расмийлаштирмасдан ёхуд сохта
ҳужжатлар бўйича ташиш;
ҳисобда реализaция қилинмаган деб кўрсатилган товарларнинг омборда
ёки реализaция қилиш жойида мавжуд эмаслиги;
расмийлаштирилмаган (кирим қилинмаган) товарларни сақлаш, улардан
фойдаланиш ва реализaция қилиш;
товарлар (хизматлар) реализaция қилинганлигидан
далолат берувчи
ҳужжатларни алмаштириш, сохталаштириш ёки йўқ қилиш;
қалбаки бирламчи бухгалтерия ҳужжатларидан фойдаланиш;
назорат-касса техникасининг фискал хотираси хизмати дастурига
ноқонуний равишда ўзгартириш киритиш;
фойдаланилмаган моддий ҳаражатларни
фойдаланилган деб, ишлаб
чиқариш ҳисоботига қўшиш;
товарларни сотишдан (хизмат кўрсатишдан) олинган тушумни ҳисобот
давридан кейинги даврга ўтказиш (сотиш ҳажмини ва даромадни (фойдани)
қасддан камайтириш);
моддий, ёқилғи-энергетика ресурслари ҳаражатларини (лимитларни) ва
амортизaция (эскириш) нормасини сунъий равишда ошириш ёки
нормативларни нотўғри қўллаш;
иш берувчи билан меҳнат муносабатларида бўлган
ходимларнинг
ҳақиқий иш ҳақи суммаси солиқ ҳисоботида акс эттирилмаганлиги;
меҳнат фаолиятини амалга оширувчи ходимларнинг солиқ ҳисоботида
акс эттирилмаганлиги;
реализaция қилинган товарлар қийматини ҳисоб ҳужжатларида
ҳақиқатда реализaция қилинган қийматидан пасайтирилган нархлар бўйича
акс эттириш;
Do'stlaringiz bilan baham: