Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet174/250
Sana24.12.2022
Hajmi1.71 Mb.
#1058686
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   250
Bog'liq
Аттестация саволлари 2022

858-савол. Солиқ 
органлари 
солиқ 
аудити 
ўтказилиши 
бошланишидан олдин солиқ тўловчига солиқ аудити ўтказилиши 
тўғрисида хабарнома қачон юборади? 
Жавоб: Камида ўттиз календарь кун олдин. 
859-савол. Ўзига нисбатан солиқ аудити ўтказилган шахс солиқ 
текшируви далолатномасида баён этилган фактларга ва (ёки) 
текширувчиларнинг хулосалари ҳамда таклифларига рози бўлмаган 
тақдирда, қачон тегишли солиқ органига мазкур далолатнома бўйича 
умуман ёки унинг айрим ҳолатлари юзасидан ёзма эътирозларини тақдим 
этишга ҳақли? 
Жавоб: Солиқ аудити далолатномасини олган кундан эътиборан ўн кун 
ичида. 
860-савол. Трансферт нархни белгилаш деб нима тушунилади? 
Жавоб: Ўзаро алоқадор тарафлар фаолиятининг мустақил шахслар 
томонидан таққосланадиган иқтисодий шароитларда олиниши мумкин бўлган 
шароитлар ва натижалардан фарқ қиладиган тижоратга оид ва (ёки) молиявий 
шароитлар ва (ёки) натижалар. 
861-савол. Солиқ мониторинг нима? 
Жавоб: Солиқ хизмати ва солиқ тўловчилар ўртасида ахборот 
алмашинувини кенгайтиришни таъминлайдиган солиқ назорати шаклларидан 
бири. 


167 
862-савол. Бир шахс томонидан икки ва ундан ортиқ солиққа оид 
ҳуқуқбузарлик содир этилган тақдирда, молиявий санкциялар қандай 
қўлланилади? 
Жавоб: Ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун алоҳида тарзда ундирилади. 
863-савол. Солиқ базасини яшириш (камайтириб кўрсатиш) 
белгиларини санаб беринг
Жавоб: Товарларни (хизматларни) реализaция қилишдан олинган 
тушум суммасини ҳисобга олиш регистрларида акс эттирмаслик
юкларни товар-кузатув ҳужжатларини расмийлаштирмасдан ёхуд сохта 
ҳужжатлар бўйича ташиш; 
ҳисобда реализaция қилинмаган деб кўрсатилган товарларнинг омборда 
ёки реализaция қилиш жойида мавжуд эмаслиги; 
расмийлаштирилмаган (кирим қилинмаган) товарларни сақлаш, улардан 
фойдаланиш ва реализaция қилиш; 
товарлар (хизматлар) реализaция қилинганлигидан далолат берувчи 
ҳужжатларни алмаштириш, сохталаштириш ёки йўқ қилиш; 
қалбаки бирламчи бухгалтерия ҳужжатларидан фойдаланиш; 
назорат-касса техникасининг фискал хотираси хизмати дастурига 
ноқонуний равишда ўзгартириш киритиш; 
фойдаланилмаган моддий ҳаражатларни фойдаланилган деб, ишлаб 
чиқариш ҳисоботига қўшиш; 
товарларни сотишдан (хизмат кўрсатишдан) олинган тушумни ҳисобот 
давридан кейинги даврга ўтказиш (сотиш ҳажмини ва даромадни (фойдани) 
қасддан камайтириш); 
моддий, ёқилғи-энергетика ресурслари ҳаражатларини (лимитларни) ва 
амортизaция (эскириш) нормасини сунъий равишда ошириш ёки 
нормативларни нотўғри қўллаш;
иш берувчи билан меҳнат муносабатларида бўлган ходимларнинг 
ҳақиқий иш ҳақи суммаси солиқ ҳисоботида акс эттирилмаганлиги; 
меҳнат фаолиятини амалга оширувчи ходимларнинг солиқ ҳисоботида 
акс эттирилмаганлиги; 
реализaция қилинган товарлар қийматини ҳисоб ҳужжатларида 
ҳақиқатда реализaция қилинган қийматидан пасайтирилган нархлар бўйича 
акс эттириш; 

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   250




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling