168
865-савол. Солиққа оид ҳуқуқбузарлик деб эътироф этилади...?
Жавоб: Солиқ тўловчининг, солиқ агентининг ёки бошқа
шахснинг
Солиқ Кодексда жавобгарлик белгиланган ғайриқонуний айбли қилмиши
(ҳаракати ёки ҳаракaцизлиги).
866-савол. Солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликка
тортиш тўғрисидаги қарори олинган кундан 10 кун ичида молиявий
санкциялар суммаси ихтиёрий тўланганда.....?
Жавоб: Қўлланилган молиявий жарима белгиланган миқдорга нисбатан
икки бараварга камайтирилади.
867-савол. Солиқ кодексининг 135-моддасига асосан солиқ назорати
бу-...?
Жавоб: Ваколатли органларнинг солиқ тўловчилар ва солиқ агентлари
томонидан солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига
риоя этилиши устидан
назорат қилишга доир фаолияти солиқ назоратидир.
868-савол. Солиқ муносабатларининг субъектлари кимлар бўлади?
Жавоб: Солиқ тўловчилар, солиқ агентлари ва ваколатли органлар.
869-савол. Солиқ тўловчилар деб кимлар эътироф этилади?
Жавоб: Солиқ кодексга мувофиқ зиммасига белгиланган солиқлар
ҳамда йиғимларни тўлаш мажбурияти юклатилган
юридик ва жисмоний
шахслар.
870-савол. Солиқ
тўловчи
солиқ
органининг
тегишли
талабномасида кўрсатилган, аниқланган тафовутларнинг асосномаси
сифатида кимларни хулосасини тақдим этишга ҳақли?
Жавоб: Солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг хулосасини.
871-савол. Солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган асоснома ким
томонидан кўриб чиқилади?
Жавоб: Солиқ органининг раҳбари (раҳбари ўринбосари).
Do'stlaringiz bilan baham: