908-савол. Қандай давлат ва ҳудудлар офшор юрисдикциялар деб
эътироф этилади?
Жавоб: Солиқ кодекснинг 181-моддасига асосан Солиқ кодекси
мақсадида солиқ солиш бўйича имтиёзли режимни тақдим этадиган ва (ёки)
молиявий оперaцияларни амалга оширишда ахборотни ошкор этишни ҳамда
тақдим этишни назарда тутмайдиган давлатлар ва ҳудудлар офшор
юрисдикциялар деб эътироф этилади.
909-савол. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан хорижий
давлатларнинг Ҳукуматлари ўртасида иккиёқлама солиқ солишнинг
олдини олиш ва солиқларни тўлашдан бўйин товлашни бартараф этиш
масалаларини тартибга солиш бўйича нечта халқаро шартнома
имзоланган?
Жавоб: Иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш ва солиқларни
тўлашдан бўйин товлашни бартараф этиш масалаларини тартибга солиш
бўйича 54 та халқаро шартномалар имзоланган.
910-савол. Чет эл юридик шахсининг Ўзбекистон Республикасидаги
доимий муассасасига таъриф беринг.
Жавоб: Солиқ кодекснинг 36-моддасига асосан Солиқ кодекси
мақсадларида чет эл юридик шахси Ўзбекистон Республикасидаги
тадбиркорлик фаолиятини тўлиқ ёки қисман қайси доимий фаолият жойида
амалга ошираётган бўлса, ўша жой чет эл юридик шахсининг Ўзбекистон
Республикасидаги доимий муассасаси деб эътироф этилади.
911-савол. Трансферт нарх деганда қандай нарх тушунилади?
Жавоб: Солиқ кодексининг 176-моддасига асосан ўзаро алоқадор
тарафлар ўртасидаги битимларда шаклланадиган ва (ёки) мустақил шахслар
ўртасида битимлар тузилаётганда таққосланадиган иқтисодий шароитларда
қўлланилиши мумкин бўлган холис тарзда шаклланадиган нархдан фарқ
қиладиган нарх Солиқ кодекси мақсадида трансферт нарх деб тушунилади.
912-савол. Давлат солиқ қўмитаси трансферт нархни белгилашда
солиқ назорати доирасида қандай солиқларнинг тўлиқ ҳисоблаб
Do'stlaringiz bilan baham: |