207
1132-савол. Мурожаат неча кун муддат кўриб чиқилади?
Жавоб: Мурожаат келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кун ичида,
қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш
талаб этилганда эса бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади.
1133-савол. Мурожаатдаги масалаларни ҳал этиш ўзининг ваколат
доирасига кирмайдиган бўлса неча кунлик муддатда тегишли органларга
юборилиши керак?
Жавоб: Мурожаат келиб тушган кундан бошлаб беш
кунлик муддатдан
кечиктирмай тегишли органларга юборилади.
1134-савол. Ариза билан шикоятни нима фарқи бор?
Жавоб: ариза — ҳуқуқларни, эркинликларни ва қонуний манфаатларни
амалга оширишда ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимос баён этилган
мурожаат;
Шикоят
— бузилган ҳуқуқларни, эркинликларни тиклаш ва қонуний
манфаатларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги талаб баён этилган мурожаат.
1135-савол. Қандай ҳолларда мурожаатлар раҳбар назоратидан
олинмайди?
Жавоб: Оралиқ жавоблар берилган ва тўлиқ кўриб чиқилмаган
мурожаатлар назоратдан олинмайди.
1136-савол. “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари
тўғрисида”ги Қонун қандай муносабатларга нисбатан татбиқ этилмайди?
Жавоб: Ушбу қонуннинг амал қилиши кўриб чиқиш
тартиби маъмурий
жавобгарлик тўғрисидаги, фуқаролик процессуал,
жиноят-процессуал,
жиноят-ижроия, хўжалик процессуал қонун ҳужжатлари ва бошқа қонунлар
билан белгиланган мурожаатларга,
давлат органларининг, шунингдек улар
таркибий бўлинмаларининг ўзаро ёзишмаларига нисбатан татбиқ этилмайди.
1137-савол. Мурожаатларнинг қандай турлари бор?
Жавоб:
Қонуннинг 5-моддасига
асосан мурожаатлар аризалар,
таклифлар ёки шикоятлар тарзида бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: