Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор


-савол. Жисмоний шахсларнинг мурожаатларига қўйиладиган


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet220/250
Sana24.12.2022
Hajmi1.71 Mb.
#1058686
1   ...   216   217   218   219   220   221   222   223   ...   250
Bog'liq
Аттестация саволлари 2022

1138-савол. Жисмоний шахсларнинг мурожаатларига қўйиладиган 
талаблар нималардан иборат? 
Жавоб: Жисмоний шахснинг мурожаатида жисмоний шахснинг 
фамилияси (исми, отасининг исми), унинг яшаш жойи тўғрисидаги 
маълумотлар кўрсатилган ва мурожаатнинг моҳияти баён этилган бўлиши 
керак. 


208 
1139-савол. Юридик шахсларнинг мурожаатларига қўйиладиган 
талаблар нималардан иборат?
Жавоб: Юридик шахснинг мурожаатида юридик шахснинг тўлиқ номи, 
унинг жойлашган ери (почта манзили) тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган 
ва мурожаатнинг моҳияти баён этилган бўлиши керак.
1140-савол. Ёзма мурожаатга қўйиладиган талаблар нималардан 
иборат?
Жавоб: Ёзма мурожаат мурожаат этувчи жисмоний шахснинг имзоси 
ёки мурожаат этувчи юридик шахс раҳбарининг ёхуд ваколатли шахсининг 
имзоси билан тасдиқланган бўлиши лозим. Жисмоний шахснинг ёзма 
мурожаатини мурожаат этувчининг имзоси билан тасдиқлаш имкони 
бўлмаган тақдирда, бу мурожаат уни ёзиб берган шахснинг имзоси билан 
тасдиқланиб, унинг фамилияси (исми, отасининг исми) ҳам қўшимча равишда 
ёзиб қўйилиши керак.
1141-савол. Электрон мурожаат нима?
Жавоб: Электрон мурожаат-ахборот-коммуникaция технологиялари 
воситасида берилган, шу жумладан давлат органининг, ташкилотнинг расмий 
веб-сайтига жойлаштирилган мурожаат
1142-савол. Қандай 
мурожаатлар 
аноним 
мурожаатлар 
ҳисобланади?
Жавоб: Жисмоний шахснинг фамилияси (исми, отасининг исми), унинг 
яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар ёки юридик шахснинг тўлиқ номи, 
унинг жойлашган ери (почта манзили) тўғрисидаги маълумотлар 
кўрсатилмаган ёхуд улар ҳақида ёлғон маълумотлар кўрсатилган мурожаат, 
шунингдек уни идентификaция қилиш имкониятини бермайдиган электрон 
мурожаат ёхуд имзо билан тасдиқланмаган ёзма мурожаат. 

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   216   217   218   219   220   221   222   223   ...   250




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling