Давлат субсидиясини амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамияти Зарбдор туман бўлинмасининг чораклик


Download 41.46 Kb.
Sana29.04.2023
Hajmi41.46 Kb.
#1399779
Bog'liq
жамоат фонди 3 чорак хисобот


Давлат субсидиясини ажратиш тўғрисидаги
2023 йил 03 мартдаги
3/5-сонли шартномага 5-илова


Давлат субсидиясини амалга ошириш бўйича
Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамияти Зарбдор туман бўлинмасининг чораклик
таҳлилий ҳисобот шакли





Ташкилотнинг иш режаси ва максадли кўрсаткичлари

Хисобот даврида амалга оширилган ишлар маълумоти

1.

Ўзбекистон Кўзи Ожизлар Жамияти Зарбдор туман бўлинмасининг 2022 йилда амалга оширилган иш фаоляти бўйича йиллик ҳисоботларни тўплаш, умумийлаштириш ва тахлил этиш.

2022 йил “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” деб номланган эди. Шу йилнинг муносиб давоми сифатида Прездентимиз Ш.Мирзиёев томонидан 2023 йил “Инсонга эътибор ва сифатли таълим” йили деб номланди. Ўзбекистон Кўзи Ожизлар Жамияти Зарбдор туман бўлинмаси ҳам барча қатори ўз иш фаолиятини қизғин давом этирмоқда. Аввало иш фаолиятимизни ўтган йил сарҳисоби ва ҳамкор ташкилотлар билан янги иш режаларнинг амалий ечимини келишиб олишдан бошладик.

2.

Ўзбекистон Кўзи Ожизлар Жамияти Зарбдор туман бўлинмасининг умумий фаолияти бўйича тегишли идораларга(адлияга) ахборотлар тайёрлаш ва тақдим этиш.

2023 йил 1-февраль куни Ўзбекистон Кўзи Ожизлар Жамияти Зарбдор туман бўлинмаси Жиззах вилояти Адлия бўлимига хисобот топширдик. Ўтган йилги хисобот шуни кўрсатадики жамятимизда 189 та аъзолари мавжуд.
Эркак 102
Аёл 87
1-гурух 64
2-гурух 80
3-гурух 45
18-30 ёшгача 16
30-55 ёшгача 108
55 ёшдан 65
Олий 13
Ўрта 149
Бошланғич 27

3.

Ўзбекистон Кўзи Ожизлар Жамияти Зарбдор туман бўлинмасининг ижтимоий-сиёсий, оммавий-ташкилий,маданий-маърифий, реабилитация ва спорт-соғломлаштириш соҳаларидаги иш фаолиятлари ҳақида Ўзбекистон Кўзи Ожизлар Жамияти Жиззах вилоят бўлимининг ташкилий-ижтимоий бўлимига ҳисоботлар, ахборотлар ва маълумотлар бериб бориш.

2023 йил 5 январь куни Зарбдор туман Дўстлик МФЙда яшовчи 1-гурух ногирони Ўразалиева Норхол ўз соғлиғида муаммолар борлиги билан мурожаат этган. Унинг мурожаати тиббиёт бирлашмаси ва хамкор ташкилотлар билан биргаликда ўрганиб чиқилди ва хозирги совуқ об ҳаво шароитини ҳисобга олиб кейинги ойларда даволаниши режалаштирилди.
2023 йил 25 январь куни Зарбдор туман Тараққиёт МФЙда яшовчи кўзи ожиз фуқаролар ва жамият аъзоларидан хабар олинди, уларнинг яшаш шароити ва мурожаатлари ўрганилди. Ўрганиш жароёнида Зарбдор туман тиббиёт бирлашмасида врачлар ва заиф кўрувчи жамият аъзолари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Бу учрашув чоғида жамият аъзоларидан Янгикент МФЙда яшовчи 2-гурух ногирони Мансурова Мухаббат Исоқовнага ордер ва ногиронлик гуруппасига чиқариш тадбирлари мақсадида келишиб олинди. Бойбекова Несибали онамизнинг соғлиқларида муаммолари борлиги, Шайзоқовлар оиласига ижтимоий ёрдам кераклиги аниқланди. “Шайзоқовлар оиласида икки нафар оила аъзосининг ногиронлиги мавжуд. Оила бошлиги Шайзоқов Ачил ака жигарларини анча йиллардан буён парваришлаб келаётгани учун нафақа ёшига етганида нафақасига ёрдам бўлиши тўғрисида”ги мурожаати Зарбдор туман Пенсия жамғармаси ходимлари билан биргаликда ўрганилиб чиқилди, мурожаати ижобий хал этилди. “Навбаҳор” МФЙда яшовчи 2-гурух ногирони Шайбеков Илхомжон Саримоновичга аъзолик гувохномалари топширилди.

4.

Ўзбекистон Кўзи Ожизлар Жамияти Зарбдор туман бўлинмасида 8-март “Халқаро хотин-қизлар куни” байрами тадбирларини ташкил этиш ва ўтказилишини назорат қилиш.

Зарбдор туманида 8-март – Халқаро хотин – қизлар куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Зарбдор туман ҳокими бошчилигида тумандаги истиқомат қилаётган хотин –қизлар фидокорона мехнати, ижодий фаолияти ва маънавий-маърифий ишлардаги ташаббусларда ўрнак бўлаётган, турли сохаларда фаолият юритаётган хамда ижтимоий ҳимояга мухтож, нуроний онахонлар ва кўзи ожиз, заиф кўрувчи ўн беш нафар аёллар иштирок этди.

5.

Ўзбекистон Кўзи Ожизлар Жамияти Зарбдор туман бўлинмасида “Наврўз” умумҳалқ байрами тадбирларини ташкил этиш ва ўтказилишини назорат қилиш.

2023 йил 16 март куни Зарбдор туман катта стадионида “Наврўз” умумҳалқ байрами тадбири катта шодиёна билан ўтказилди. Халқ сайллари миллий кураш ўшинлари ташкиллаштирилди. МФЙ томонидан ўзбек миллий таомлари пиширилди. Дошқозонларга сумалаклар осилди. Сайлда Зарбдор халқининг барча катта-кичик инсонлари қатнашди. Шулар қаторида Ўзбекистон Кўзи Ожизлар Жамияти Зарбдор туман бўлинмасининг ўттиз нафар аъзолари кўзи ожиз ва заиф кўрувчилар хам сайлда қатнашдилар.



Жамият раиси:__________________Жумаев.С.А


Жамият бош ҳисобчиси:__________________Юлдашева.У.Ҳ


Жамият муҳри:
Download 41.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling