Давлат тасаруфидан чиқариш


Download 0.91 Mb.
bet5/9
Sana17.06.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1544126
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Банкротлик

ташқи бошқарув

  • қарздор юридик шахсга нисбатан уни молиявий жиҳатдан соғломлаштириш учун қарздорнинг ишларини бошқариш ваколатларини ташқи бошқарувчига ўтказган ҳолда суд томонидан қўлланиладиган тўлов қобилиятини тиклаш тартиб-таомили;

тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомили

  • кредиторларнинг талабларини мутаносиб равишда қаноатлантириш, қарздорнинг мажбуриятлардан озод этилганлигини ҳамда тугатилганлигини эълон қилиш мақсадида суд томонидан қарздор юридик шахсга нисбатан қўлланиладиган тартиб-таомил, бундан жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар мустасно;

Суд бошқарувчилари

  • Суд бошқарувчиси (муваққат бошқарувчи, санация қилувчи бошқарувчи, ташқи бошқарувчи, тугатиш бошқарувчиси, молиявий бошқарувчи) — тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларини ўтказиш учун суд томонидан тайинланадиган шахс;
  • Олий маълумотга ҳамда камида икки йиллик иш стажига эга бўлган, шунингдек банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органида аттестациядан ўтган шахслар суд бошқарувчилари этиб тайинланиши мумкин. Ушбу талабларга жавоб берадиган, фуқаролик ва иқтисодий суд ишларини юритишга ихтисослашуви бўйича лицензияга эга бўлган адвокат ҳам суд бошқарувчиси бўлиши мумкин.

судгача санация қилиш

  • қарздор юридик шахснинг муассислари (иштирокчилари) ёки унинг мол-мулки эгаси, кредиторлар ва бошқа шахслар томонидан қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклаш ҳамда тўловга қобилиятсизлигининг олдини олиш учун кўриладиган чора-тадбирлар;

Қарздорни молиявий жиҳатдан соғломлаштиришга қаратилган чора-тадбирларга қуйидагилар киради:

  • тўлов муддати ўтказиб юборилган қарзларни тўла ёки қисман сотиб олиш;
  • ишлаб чиқаришни рақобатбардош маҳсулот чиқаришга мослаб қайта иxтисослаштириш;
  • четдан юқори малакали мутаxассисларни жалб этиш;
  • xодимларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
  • қарздорнинг тўлов қобилияти тикланиши ҳамда фаолиятини давом эттиришидан манфаатдор бўлган юридик ва жисмоний шаxслар томонидан молиявий ёрдам кўрсатилиши;
  • қарздорнинг фаолиятини давом эттириши учун қарздор билан кредиторлар ўртасида кредиторларга тўланадиган тўловлар муддатини кечиктириш ва (ёки) уни бўлиб-бўлиб тўлаш ёxуд қарзлардан сийлов бериш тўғрисида аҳдлашувга эришишга қаратилган битим;
  • мажбурий тўлов мажбуриятини бажаришни ва кредитларни қайтаришни судгача санация қилиш муддатига кечиктириш;

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling