Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти]


-модда. Ушбу Қонуннинг асосий принциплари


Download 82.63 Kb.
bet2/37
Sana13.05.2023
Hajmi82.63 Kb.
#1455547
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37
Bog'liq
ЎРҚ-682 20.04.2021 норматив хужжатлар қонуни

5-модда. Ушбу Қонуннинг асосий принциплари
Ушбу Қонуннинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
конституциявийлик;
қонунийлик;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг устуворлиги;
ошкоралик;
илмийлик;
ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг тизимлилиги ва комплекслилиги;
ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг барқарорлиги.
2-боб. Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик тизими
6-модда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг турлари
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг турлари қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси;
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари;
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг буйруқлари ҳамда қарорлари;
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари.
7-модда. Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қонунчилик ҳужжатлари бўлиб, улар Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигини ташкил этади.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари қонун ҳужжатларидир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг буйруқлари ҳамда қарорлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари қонуности ҳужжатларидир.
8-модда. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устуворлиги.
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг сўзсиз устуворлиги тан олинади.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси олий юридик кучга эга ва Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида қўлланилади.
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни ижро этиш учун қабул қилинади ҳамда унинг нормалари ва принципларига зид бўлиши мумкин эмас.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 3-боби («Конституция ва қонуннинг устунлиги»).

Download 82.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling