Davlatning iqtisodiyotdagi rolini miqdoriy baholash


Download 208.62 Kb.
bet7/14
Sana18.02.2023
Hajmi208.62 Kb.
#1213347
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   14
Ташқии иқтнсодий сиёсат. Бу давлатнинг узаро фойдали ташқи алокаларни ривожлантириш, мамлакат иқтисодиётини жаҳон хужалиги билан интеграциялашувини таъминлашга қаратилган сиёсатидир. Бу сиёсатнинг асосий мақсади миллий иқтисодиётнинг жаҳон хужалигидаги мавқеини мустахкамлашдир. Унга биноан экспорт ва импорт, четга капитал чиқариш ва четдан капитал киритиш, иш кучи миграциясига дойр тадбирлар амалга оширилади. Бу сиёсатда божхона туловлари, экспорт-импорт лицензиялари ва квоталари каби воситалар қўлланилади. Айтилган воситалар иқтисодий чегара ҳосил этиб миллий иқтисодиётни химоя қилади. Экспортни кўпайтириш зарур бўлса унга лицензиялар (рухсатнома) берилади, экспорт квотаси оширилади. Борди-ю импортни қискартириш маъкул бўлса, унинг квотаси камайтирилади, импорт учун бож тўлови оширилади, импортга лицензия бериш чегараланади.
Давлат сиёсати капитал чиқариш ва капитал киритиш тартибини ҳам белгилайди. Капитал киритиш зарур бўлса бу иш
рағбатлантирилади. Капитал чиқиши маъкул бўлса давлат бунга шароит яратиб беради. Чет элга иш кучини чиқариш учун ҳам ёрдам берилади. Борди-ю мамлакатга арзон иш кучи керак бўлса, унинг четдан окиб келиши учун миграция коидалари (чегарадан утиш, яшаш ва ишлаш учун рухсат олиш ва х..к.) енгиллаштирилади. Давлат сиёсати халқаро иқтисодий ташқилотлар билан ҳамкорлик килишни ҳам мулжаллайди.
Давлат иқтисодий сиёсатининг самарадорлиги унинг мониторинги орқали аниқланади. Бунда иқтисодий ўсиш суръатлари, инфляция даражаси, экспорт ва импорт ҳолати, ташқи қарз миқдори, бюджет дефицити каби кўрсаткичларга қараб иқтисодий сиёсат натижаси баҳоланади.
Иқтисодий сиёсат доирасида давлатнинг турли дастурлари ишлаб чиқилади ва амалга оширилади. Дастурларда кўзланган мақсад, амалга ошириладиган чора-тадбирлар, улардан қутиладиган натижалар, уларни молиялаштириш манбалари аниқланади. Дастурлар миллий икдисодиёт учун устувор бўлган муаммоларни хал этишга қаратилади. Булар жумласига танглиқдан чиқиш, озиқ-овқат, энергия таъминоти, технологияларни янгилаш, инфратузилмаларни ривожлантириш, экспорт салохиятини ошириш, қолоқ худудларни ривожлантириш каби дастурлар киради. Дастурларда белгиланган муаммоларнинг ҳал этилиши иктисодий-ижтимоий ривожланишга туртки беради.

Download 208.62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling