Davlatning iqtisodiyotdagi rolini miqdoriy baholash


Фискал сиёсат 2 хил бўлади


Download 208.62 Kb.
bet6/14
Sana18.02.2023
Hajmi208.62 Kb.
#1213347
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Фискал сиёсат 2 хил бўлади:

  1. Фаол фискал сиёсат. Бу кўлланилганда дискрецион восита-

лар ишга солинади, масалан, солиқлар камайтирилади, улардан сайланган тарзда бўлсада сийловлар берилади, бюджетдан трансфертлар бериш кўпайтирилади, фирмалар субсидиялар олади. Буларнинг ҳаммаси иқтисодий фаолликка олиб келади. Фирмалар харажати қисқариб фойдаси ортади, ахрлининг трансфертлар хисобидан харид қобилияти ошади. Хуллас, бу сиёсат фирмалар ва хонадонлар талабини оширади. Мана шундай йўл куп ҳолларда иқтисодиёт кийинчиликдан чиқиб ўзини ўнглаб олиши учун қўлланилади;

  1. Нофаол фискал сиёсат. Бу сиёсат молиявий стабилизаторларни ўзгартирмай, уларни эркин ишлашига йўл беришга қаратилади, чунки бозор механизми яхши ишлаб турган бўлади. Иқтисодиётнинг узилишларсиз юксалиб бориши туфайли молия воситаларини ўзгартиришга ҳожат қолмайди. Демак, бу сиёсат иқтисодий ўсиш тухтовсиз бораётган кезларда иш беради.

Инвестиция сиёсати. Бу инвестиция ресурсларини шакллантириш ва уларни керакли соҳаларга юборилишини таъминлашга қаратилган сиёсатидир. Бу сиёсат инвестицион фаолликни оширишга ёки камайтиришга қаратилади. Бу давлатнинг структура (ишлаб чиқариш таркибини ўзгартириш) сиёсати билан боғлиқ, бу эса ишлаб чиқаришнинг эски сохаларини чеклаб, янги, масалан, экспортга мулжалланган соҳаларини ўстиришни билдиради.
Инвестиция сиёсатига кўра янги истиқболли соҳаларга инвестиция килинган фойдадан умуман солиқ олинмайди ёки қисқартирилган миқдорда олинади. Янги соҳалардаги мол-мулкдан солик, олинмаган ҳолда эски сохалардага мол-мулкдан солиқ кўпроқ олинади. Бу билан янги сохаларнинг жадал ўсиши рағбатлантиради, эски соҳалар эса рағбатлантирилмайди.
Инвестиция сиёсати техника тараққиётини ҳам жадаллаштиради. Янги технологияларга пулни инвестициялаётган фирмаларга субсидиялар ажратилади, соликдан енгилликлар берилади. Бу сиёсат фирмаларга тушадиган инвестиция юкини камайтиришни ҳам кўзлайди. Шу мақсадда бир қатор серкапитал, бино-барин катта инвестицияларни талаб қилувчи ва инвестициялар ўзини тезда оқламайдиган соҳаларни молиялаштиришни давлат ўз зиммасига олади. Бу билан фирмалар инвестициясини серфойда ишларга юборилишига кўмак берилади.
Бозор қоидаларига биноан инвестицияларни серфойда сохаларга юборилиши давом этади. Бирок, давлат хусусий инвестицияларни умумиқтисодий аҳамиятга молик сохаларга юборилишини ўз қўлидаги молия-кредит воситалари билан рағбатлантиради.
Аграр сиёсат. Бу давлатнинг кишлоқ хужалигини куллабкувватлашга қаратилган сиёсатидир. Мазкур сиёсат кишлоқ хужалигининг барқарор ўсишини, озиқ-овқат мустакиллиги ва хавфсизлигини таъминлашни кўзлайди. Унинг доирасида давлат қишлоқдаги ишлаб чиқариш инфратузилмасининг (сув хужалиги, йўл қурилиши, газ ва электроэнергия таъминотининг) харажатларини қисман ўз зиммасига олади, давлат ерни ижарага олиб ишлатилишини, ерни гаровга қўйиб кредит олишни хукуқий жихатдан таъминлайди. Аграр сиёсатда (ер давлатники бўлган жойда) давлатнинг харид нархлари, давлат субсидиялари каби воситалар қулланилади. Дехдонларни қуллаб туриш учун ер солиғи енгил қилиб белгиланади. Масалан, 2008 йили Ўзбекистондаги ягона ер солиғи қишлоқ хужалиги махсулотларининг бозор кийматининг 3—5%идан ошмади. Бу солиқ дехдонларга огирлик қилмади.
Қишлоқ хужалигида рентабеллик паст бўлганидан капитални у ердан чиқдб кетишига йўл қўймаслик учун давлат фермерларга субсидия бериб туради, унинг ҳисобидан харажатлар қисман қопланиб фермерлар меъёрдаги даромадга эга бўлишади ва қишлоқ хужалигини тарк этмайдилар. Фермерларни рағбатлантириш учун давлат қишлоқ хужалиги махсулотини уларга маъқул нархларда сотиб олади. Давлат нархлари бозор нархларига якин туради, уларга биноан махсулотни давлатга сотиш фермерлар учун қулай бўлади, чунки давлат хариди махрулотларнинг сотилишини ва қанда қилмай даромад олинишини кафолатлайди.

Download 208.62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling