Davlatning iqtisodiyotdagi rolini miqdoriy baholash
Иқтисодий ва ижтимоий сиёсатнинг ўзаро боғликлиги
Download 208.62 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Давлатнинг ижтимоий сиёсати
- Бандлик сиёсати.
5. Иқтисодий ва ижтимоий сиёсатнинг ўзаро боғликлигиБозор иқтисодиётининг ижтимоийлиги иқтисодий сиёсатни ижтимоий сиёсат билан узвий алокада бўлишини талаб қилади. Иқтисодиёт ижтимоий тарақиёт учун зарур бўлган товар ва хизматларни яратиб берса, ўз навбатида ижтимоий муаммоларнинг хал этилиши инсон капиталининг ривожи орқали иқтисодий ўсишга хизмат қилади. Мана шундай боғланишнинг реал хаётда бўлиши иқтисодий ва ижтимоий сиёсатнинг уйғунлашувини талаб килади. Давлатнинг ижтимоий сиёсати — бу инсоннинг ҳаётий манфаатларини юзага чиқариш, инсонни ҳимоя қилиш ва камол топишига қаратилган сиёсатдир. Унинг мақсади оммавий фаровонликни оширишга кўмак беришдир. Бу сиёсатда иш билан бандлик даражасини белгилаш, минимал иш хақини ўрнатиш, камбағаллик чегараларини аниқлаш, тирикчилик минимумини белгилаш, ижтимоий ёрдам меъёрларини аниқлаш каби усуллар қўлланилади. Унинг асосий йўналишлари бандлик, даромад ва ижтимоий ёрдам сиёсатидир. Бандлик сиёсати. Бу меҳнатга лаёқатли ва ишлайман деган кишиларни иш билан таъминлаш, шу орқали уларга ўзини-ўзи боқиши учун имконият яратишни кўзлаган сиёсатдир. Шу сиёсатга амал қилган ҳолда давлат мамлакатда янги иш ўринларини яратиш, мавжуд иш ўринларидан тўлароқ фойдаланиб шу ерда банд бўлганларни кўпайтириш йўлини тутади. Янги иш ўринларини яратган фирмаларга солиқдан сийловлар ёки субсидиялар берилади. Бир иш ўрнида икки смена ишлашни уюштириб 2 кишини банд қилганлар ҳам давлатдан молиявий ёрдам олади. Шунингдек, янги иш ўрнини яратиб, уни замонавий технологиялар билан жихозлаб шу ердаги иш унумини ва шунга кўра топиладиган даромадни оширишга эришган фирмалар ҳам рағбатлантирилади. Бандлик муаммосининг кескинлигига қараб уни хал этишнинг у ёки бу усулига устуворлик берилади. Кам ривожланган мамлакатларда ишсизлар ғоят кўп бўлганидан бандлик сиёсати ҳар қандай иш ўрнини, хатто унуми паст иш ўринларининг яратилишини кўзлайди, чунки бу ўринлар арзон туради. Аксинча, иқтисоди ривожланган мамлакатларда малакали меҳнатни банд қилувчи унуми юқори иш ўринларини, гарчи улар қиммат турса-да, яратишга эътибор катта бўлади. Ўзбекистондаги бандлик сиёсатида ҳам арзон иш ўринларини яратишга устуворлик берилади, деҳқон ва фермер хўжалигида, кичик бизнесда иш ўринларини яратишни давлат кредитлар билан рағбатлантиради. Ўзбекистон давлат бюджетида махсус бандлик фонди бўлиб, унинг ҳисобидан иш ўринлари яратилади, ишсизларга нафақа берилади ва ишсизлар янги касбларга ўргатилади. Давлат ҳисобидан молиялаштириладиган фондлар маблағлари ҳам янги иш ўринларини яратишга юборилади. Ишсизликни камайтириш учун хукуматлар иш кучини четга чиқариш чораларини ҳам кўради. Меҳнат миграцияси хусусида давлатлараро келишувлар тузилади, давлат мана шу миграцияга хизмат қилувчи фирмаларни ташкил этиб уларни молиялаштиради. Бандлик сиёсати ҳамма иш қобилиятлари борларни иш билан таъминлаб, 100% бандликка эришишни кўзламайди, чунки бу мумкин эмас. Мазкур сиёсат ривожланган мамлакатларда тўла бандликни кўзлайди, бу эса меҳнат аҳлининг 94%и банд бўлишини билдиради. Иқтисод ривожланмаган мамлакатларда тўла бандликка эришиб бўлмаганидан ишсизлик муаммосини иложи борича юмшатиш кўзланади. Download 208.62 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling