Даволаш факультети 5 курс талабалари учун


ИШЕМИК, НОСПЕЦИФИК ВА ГРАНУЛЕМАТОЗ КОЛИТЛАРНИ


Download 100 Kb.
bet3/5
Sana30.04.2023
Hajmi100 Kb.
#1405886
1   2   3   4   5
Bog'liq
5.Nospecefik yarali kolit

ИШЕМИК, НОСПЕЦИФИК ВА ГРАНУЛЕМАТОЗ КОЛИТЛАРНИ
ДИФФЕРЕНЦИАЛ ДИАГНОЗИ.





Дифференциал белгилар

Ишемик колит

Н.Я.К.

Гранулематоз колит

1.

Касалликнинг бошланиши

тўсатдан

Секин, аста, айрим холларда ўткир

Секин аста

2.

Касаллик бошланган вақтда ёши

60 ёш ва ундан катта

10-30 ёш

30-40 ёш

3.

50 ёшдан катта

60% ҳолатда

10% дан кам

5% дан кам

4.

Касалликнинг кечиши

Ўткир ва тез ўзгаришлар билан

Сурункали, тез-тез рецидивлар

сурункали

5.

Ректал қон оқишлар

Якка ҳолларда

Ҳар бир ич келишида

Тез эмас

6.

Қисилишлар

Касалликка хос

Хос эмас

хос

7.

Жарохат локализацияси

Талоқ олди эгрилиги

проктосигмоидит

Исталган бўлимда

8.

Рентгенда ўзгариш

Трубкасимон қисилиш, халтасимон ўзгаришлар

Ичакнинг қисқа гаустрияларининг йўқолиши

Ёриқлар, жараённинг узлуклилиги

9.

Микроскопик ўзгаришлар

Фиброз, гемосидероз, 10% гангрена

Крип-абсцесслар, псевдополип

Саркоид гранулеммалар

10.

Ички оқмалар

йўқ

йўқ

Тез учраши

11.

Аналь жарохатлар

йўқ

Кам, ўткир парапроктит ва анал ёриқлар

Сурункали ёриқлар, абсцесслар, оқма ва яралар

12.

Айрим асоратлар

Томир ва коллагеноз касалликлар, диабет

Ирит, артрит, пиодермия

Меголобластик анемия, оқмалар

13.

Малигнизация

йўқ

Узоқ ўтган даврларда тез учрайди

Кам учрайди



Носпецифик ярали колитни ва Крон касаллигини
замонавий даволаш принциплари.
Носпецифик ярали колитни ва Крон касаллигини даволаш касалликни кечиш характери ва оғирлик даражасига қараб консерватив ва хирургик бўлиши мумкин.
Консерватив даволаш ҳам 2 қисмга бўлинади: диетотерапия ва хар хил медикаментоз препаратлар билан даволаш.
Носпецифик ярали колитни ва Крон касаллиги билан оғриётган касалларга умумий даволаш усуллари ичида тўғри овқат ейиш катта аҳамиятга эга. Касалликнинг оғир даражаларида беморлар жуда озиб кетадилар ва уларда интоксикация аломатлари кўринади. Қонда гипопротеинемия, гиповитаминоз, иштаханинг пасайиши ва йўқолиши, ошқозон функциясининг бузилиши (яъни секрециясини камайиши), жигар ва ошқозон ости безининг функциясининг бузилиши сезилади. Шунинг учун беморларга юқори каллорияли, енгил хазм бўлувчи озиқ-овқатларни, етарли миқдордаги оқсилларга бой махсулотлар таъминланади. Овқатнинг умумий каллорияси 2500-3000 кал. Шундан оқсил миқдори 100-120 гр, углеводлар 400 гр, ёғ 70-80 гр суткасига бўлиши керак. Шуни эсда тутиш керакки, бу касаллар сут ва сут углеводини кўтара олмайди. Шунингдек алкоголли ичимликлар, тузланган, консерваланган махсулотлар, қора нон, дағал крупалар ва катта миқдордаги клетчаткалар мумкин эмас.
Енгил хазм бўлувчи махсулотлардан тухум, сарёғ, олхўри, балиқ, гўшт, оқ нон, қуритилган нон, сабзавотлар, манний каша, гуруч, буўда пишган коклетлар бериш мумкин.
Дори препаратлардан қуйидагилар тайинланади:

    1. Яллиғланиш жараёнига таъсир этувчи препаратлардан- кортикостероидлар ва АКТГ, сульфасалазин, салазопиридозин, фталазол.

    2. иммун система регуляцияловчи препаратлардан: азотиопирин, кромолин, левамизол, БЦЖ.

    3. антибактериал препаратлар: антибиотиклар, метронидазол, диафенилсульфон, ацетарсол.

    4. эубиотиклар: мексаза, бактериал препаратлардан бифидум бактерин, лактобактерин, бификол, коли-бактерин.

    5. силлиқ мушакка таъсир этувчи препеаратлрдан: кодеин, дифеноксилот, антихолинергик препаратлар.

    6. диареяга қарши: холестирамин, гидрокойд алюминий.

    7. тинчлантирувчи препаратлар: фенобарбитал, фенотиазид, умумий препаратлар.

    8. умумий алмашинув бузилишини коррекция қилувчи препаратлар: витаминотерапия, оқсил эритмаларини қуйиш, сув-электролит алмашмнувини коррекция қилиш.

    9. махаллий даво- шифобахш хўкна қилиш: ромашка мойи. Фурациллин, антибактериал, гормонал ва ректал тешикни махаллий давоси, тирқиш ва яралар давоси.

Замонавий хирургик даволаш кенг тус олмоқда. Хирургик даволашга кўрсатмалар қуйидагилар киради:

  1. касалликнинг ўткир кечишида 2-4 мобайнида консерватив даво фойда бермаса.

  2. Касалликнинг ярим ўткир, қайтарилувчан, ривожланиб борувчи формаларида консерватив давонинг 6 ой давомида фойдаси бўлмаса.

  3. Касалликнинг сурункали шаклида даврий равишда авж олиш, йўғон ичакда қайтмас ўзгаришлар ривожланганда.

Исталган босқичда ҳаёт учун хавфли бўлган асоратлар:

    • Ичак перфорацияси, қайтарилган массив қон оқишлар, ичак атрофи клетчаткаси абсцессида, ичак сиқилиб қолганида, жараён малигнизация берганда, йўғон ичак ўткир токсик дилятациясида, септикопиемияда.

Прогноз.
Носпецифик ярали колитни ва Крон касаллигининг бугунги кундаги прогнози жиддий бўлиб қолмоқда. Ёш ва ўрта ёшдаги одамларда бу касаллик жуда оғир қтказилади ва леталлик билан тугайди. Қари ёшдаги одамларда касаллик нисбатан енгил ўтади. Лекин 9-10 йил давомида касаланганларда малигнизация жараёни хавфи бўлади.
Шунинг учун носпецифик ярали колит ва Крон касаллигида биринчи навбатда ўз вақтида ташхис қўйиш ва мос келган комплекс даво тайинлаш лозим.



Download 100 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling