Даволаш факультети 5 курс талабалари учун


Download 100 Kb.
bet4/5
Sana30.04.2023
Hajmi100 Kb.
#1405886
1   2   3   4   5
Bog'liq
5.Nospecefik yarali kolit

АМАЛИЁТДАН МИСОЛ

Касал Г. 26 ёшда. Клиникага 1984 йил 3 ноябрда тушган. Шикоятлари: тез-тез ич келишига, қон аралаш, йиринг, шиллиқ аралаш, камқувватлик, ривожланиб борувчи озишга, 1984 йил сентябрда ўткир ич кета бошлаган. Тана харорати 39°С га кўтарилган, ректал қон овиш пайдо бўлган, тўғри ичакдан йиринг ажралиб чиқа бошлаган. Клиникага тушган вақтда касалнинг ҳолати оғир. Овқат истемол вилиши камайган, тери қоплами оқарган. Тили оқ караш билан қопланган. Қорин юмшоқ, пальпацияда оғриқли, айниқса чап ёнбош сохасида. Сигмасимон ичак йўғонлашган, кам ҳаракатли. Жигар қобирға ёйидан 2 см чиқиб турибди, талоқ пальпация қилинмайди. Шу билан бирга беморда терини тарқалган пиодермия, коньюктивит бор.


Қон анализи: Нв 106 г/л, эр-3760000, лейкоцит-9900, эоз 1%, т/я 7%, с/я 66%, лимфоцит 18%, СОЭ 35 мм/с. Қон зардобида умумий оқсил-8,8 г, альбуминлар 35,8%, глобулинлар: гамма 28,5%, алфа икки-16,2%, алфа бир-8,5%, В-16,3, ДФА-0, 343 бирл. Сермукоид -0,329 бирл. Реакция С +++, сийдик анализи ўзгаришсиз. Нажасни бак.анализида бифидобактерин йўқ, ичак таёқчалари миқдори 9*107 ошган.
Бундан гемолитик, лактоманфий ва патоген стафилококклар кўп учрайди. Рентген текширувида: йўғон ичак бошдан оёққа таъсирланган, гаустрирланган, спастик қисқарган. Тўғри ичак контурлари кичик тишчали. Бўшатилгандан кейин эса шиллиқ қавати рельефи шишган.
Ректороманоскопияда: шишган, эритема, шиллиқ-йирингли, қонли экссудат, диффуз ректал қон оқувчанлик, псевдополиплар кўринади.

КЎРГАЗМАЛИ МАТЕРИАЛЛАР:


Маъруза давомида жадваллар, слайдлар ва мавзуга оид бемор кўрсатилади.




ХУЛОСА
Маъруза охирида утилган мавзу буйича киска хулоса килиниб, Қон айланиш етишмовчилиги клиникаси, кушимча текшириш усуллари, фаркли диагноз утказиш ва даволаш усуллари тугрисида маълумот берилади.
АУДИТОРИЯГА САВОЛЛАР
Маърузада касалликни тушунтириш пайтида талабаларни тулик тушуниши учун хар хил саволлар бериб, биргаликда жавоб топиш ва кушимча маълумотлар бериб мавзуни мустахкамлаш зарур.

  1. НЯК нинг эрта белгилари ?

  2. НЯК га олиб келган омил ?

  3. Кушимча даволаш режаси ?




Download 100 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling