Давранов қ. ҚИшлоқ ХЎжалик


Опинлар - аминокислоталар, ҳар хил кетокислоталар ва шакарларни


Download 1.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/108
Sana24.12.2022
Hajmi1.83 Mb.
#1062136
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   108
Bog'liq
Qishloq xujalik biotexnologiyasi

Опинлар - аминокислоталар, ҳар хил кетокислоталар ва шакарларни 
ҳосилаларидир. Улар янги типдаги биологик фаол моддалар ҳисобланади ва 
фақатгина ўсимликларни корончатли галли тўқималарида учрайдилар, шунинг 
учун ҳам уларни корончатли галларни биокимёвий маркёри сифатида қараш 
мумкин. Опинлар агробактериялар учун озуқа модда ҳисобланадилар, аммо 
шиш тўқималар опинлар стерил шароитда агробактериялар бўлмаган шароитда 
ҳам синтез қилаверадилар.
Опинларни уч типи маълум: нопалин, актопин ва агропин
Агробактерияларни бир штамми октопин синтез қилувчи шишларни индукция 
қилса, бошқа штамми нопалин синтез қилувчисини индукция қилади. 
Шундай қилиб, агробактериялар ёрдамида индукция бўлувчи «мослашган» 
ва шиш тўқималарни биринчи умумий хусусияти, гормон синтез қилиш билан 
боғлиқ бўлган гормонга муҳтожсизликдир. Галли шишларда бундай қобилият 
ўсимликларга бактерияларни бегона генларини киритилиши оқибатида келиб 
чиқади. Кимёвий (мослашган) шишлар ҳужайраларида бу хусусият гормонлар 
синтези учун жавобгар генларни депрессияси билан боғлиқ бўлса керак деб 
тахмин қилинади, аммо у мутация билан алоқадор бўлиши ҳам мумкин. 
Иккинчи умумий хусусият, биринчисидан келиб чиқиб, агробактериялар 
билан индукция қилинган «мослашган» ва шиш ҳужайраларни фертил 
ўсимликни регенерация қилиш қобилиятини йўқотишидир. Галли шишлар 
кўпчилик ҳолатларда соғлом ўсимлик ҳосил қилаолмайдилар. Баъзида улар 
тератомлар (хунук, органларга ўхшаган тузилмалар) ҳосил қиладилар ва улар 
нормал ривожлана олмайдилар. 
«Мослашган» тўқималар ҳам одатда нормал ўсимликга айланаолмайдилар, 
уларни ҳужайралари иккиламчи дифференциацияга ва морфогенезга бўлган 
қобилиятларини йўқотадилар. Аммо, баъзида, озуқа муҳити таркибини 
ўзгартириш орқали, «мослашув» чегарасини орқага суриш мумкин. Демак, 
узоқроқ пассаж қилинган культуралар тўқималаридан ҳам регенерация 
қилаоладиган ўсимлик олиш имкониятлари ҳам йўқ эмас. 


38

Download 1.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling