Давранов қ. ҚИшлоқ ХЎжалик
Download 1.83 Mb. Pdf ko'rish
|
Qishloq xujalik biotexnologiyasi
Цитокинин
ауксин поя новда илдиз ўсимлик Агар органогенезни ауксин ёки цитокининлар ёрдамида кучайтириш мумкин бўлса, соматик эмбриогенез- экзоген фитогормонларга умуман боғлиқ эмас. Одатда эмбриоген зоналар каллусли тўқималарда, каллус ҳосил қилиш учун ишлатилган озуқа муҳитида пайдо бўлади. Каллусли тўқималарда соматик куртакларни ривожланиши, озуқа муҳитидан табақасизлантирувчи фактор (2,4– Д ёки бошқа ауксинлар) олиб ташлангандагина бошланади. Ўсаётган куртак экзоген гормонларга муҳтожлик сезмайди, чунки уни ўзи гормон синтез қилиш имкониятига эга ва ўзини–ўзи гормон билан таъминлай олади. Соматик эмбриогенезни гормонга муҳтожсизлиги, Хаберландт фикрига, кейинроқ эса Стэвард томонидан илгари сурилган «ҳужайрани ажратиш жараёнини ўзи, улардаги тотипотентликни намоён бўлишини кучайтиради, яъни морфогенезга ўтказади» деган фикрига аргумент бўлиб хизмат қилади. Шундай қилиб, морфогенез учун асосий стимул бўлиб, озиқа муҳит таркибидаги гормонларни бир-бирига нисбати ва ўсимлик ҳужайрасини организмдан ажратиб олиш хизмат қилади. Каллусли тўқималар культураси морфогенезида қўшимча стимул бўлиб, озуқа муҳити таркибига қўшилган кумуш нитрат, аммоний нитрат, баъзи-бир аминокислоталар (пронин, тирозин, баъзида серин), полиаминлар (путресцин ва спермидин) хизмат қиладилар. Баъзи бир ҳолатларда морфогенез жараёнини манний ва сорбий ҳам кучайтиради. NO 3 ионлари каллус тўқималарда ҳосил бўлган тартибли структураларни ривожланишига таъсир кўрсатади, уларни индукциясини эса NH 4 иони кучайтиради. Гибберил кислотаси пояни ўсишини кучайтирса, абсциз кислотаси соматик куртакларни дифференциясини кучайтиради. Шуниси қизиқарлики, юқорида келтирилган моддалардан баъзилари, масалан кумуш нитрати эски кўчатларни регенерация хусусиятини узайтиради. Морфогенезни кучайтирувчи у ёки бу таъсир оқибатида каллусли ҳужайра детерминланган ҳолатига ўтиши керак бўлсада, уларни 400-1000 дан биттаси 45 регенерация йўлига ўтадилар холос. Демак, морфогенезга ўтиш учун индукторни бўлиши етарли эмас, балки ҳужайра унга жавоб беришга тайёр бўлиши керак. Морфогенезни стимулини қабул қилиш қобилияти ҳужайрани Download 1.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling